www.ziyouz.com кутубхонаси
24
атрофи сув билан ўралгандир...
Ер ва ундаги мавжуд ажойиб нарсаларни кўрдинг. Энди сен уммон қаърида яшаётган
жонзот ва ажойиботлар хусусида бир фикр қилгин. Ҳолбуки, сув остидаги ажойиб ҳайвонлар
ва жавоҳирлар ер юзида кўрганингдан бир неча баравар кўп. Уммон кенглиги ер юзи
кенглигидан бир неча баравар катта бўлгандек, сувда яшайдиган айрим ҳайвонларнинг устки
қисмини кўрганда дастлаб орол бўлса керак, деган хаёлга борасан. Чунки у махлуқ устига
чиққан сайёҳ олов ёққандан кейин танасида олов тафтини сезади ва ҳаракатга тушади. Сайёҳ
эса оёғи тагидаги нарса орол эмас, балки бир махлуқ эканини ҳаракатни бошлагандан кейин
билиб қолади.
Қуруқликда яшайдиган от, қуш, сигир ёки бошқа жонзот турларининг уммонда ўхшаши ва
ундан бир неча баробар кўпроғи ҳам мавжуд. Балки уммонда яшайдиган айрим жонзот турлари
қуруқликда йўқ. Уларнинг ўзига хос белги ва сифатлари бир неча мужаллат (тўплам) қилинган.
Буни денгиз саёҳати даврида қийинчилик билан тўплашган.
Аллоҳ таоло сув остидаги марваридни қандай яратгани ва уни садафга айлантириб
қўйганига назар сол. Маржон сув тубидаги қаттиқ тошлардан қандай ўсиб чиққанига қара. У
тошдан униб чиқадиган дарахт шаклидаги ўсимликдир. Сўнг ундан бошқа денгиз тубидаги
мавжуд анбар ва нафис нарсаларнинг турлари хусусида мушоҳада қил!
Энди сен фикрингни йиғиб, сувда сузиб юрган ажойиб кемаларга қарагин. Аллоҳ таоло уни
қандай қилиб сув сатҳида тутиб тургани, тужжорлар, сайёҳлар ва бошқаларни унда сайр
қилдиргани ва оғир юкларни кўтариши учун бўйсундириб қўйганини ўйлаб кўр. Сўнг кемаларни
ҳайдаш учун шамолларни юборди. Сўнг Аллоҳ кемачиларга шамолнинг пайдо бўлиши, эсиши
ва эсиш вақтларини билдирди. Аллоҳ таолонинг денгизда яратган ажойиботлари бир мужаллот
доирасига сиғмайди.
Бундан ҳам ажойиброғи кўз олдингда намоён бўлиб турган бир томчи сувнинг шакли. У
шаффоф, оқувчан, худди бир бутун нарсадек бир-биридан сира ажралмайдиган латиф ва
юмшоқ жисмдир. Сувнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳар қандай шакл ва ҳолатга мослаша
олади, қўлга олиш ҳам, ажратиш ҳам жуда осон. Ер юзидаги ҳайвонот ва набототнинг ҳаёти-ю
тақдири шу сувга боғлиқ. Агар банда бир қултум сувга муҳтож бўлса ва у бундан ман қилинса,
албатта шунга етишиш йўлида бутун мол-мулкини ўйлаб ўтирмасдан сарф қилган бўларди.
Сўнг у шу сувни ичиб, энди уни танасидан чиқаришда тўсиқ пайдо бўлса, албатта у ичган сувни
танасидан чиқариш учун қўлида турган бутун мол-дунёсини сарф қилишни ўйлаб ўтирмасди.
Шундай экан, қандай қилиб у динорлар, дирҳамлар ва нафис жавоҳирларни ўзи учун жуда
ноёб ва қадрли деб ҳисоблайди. Бир қултум сувдаги Аллоҳнинг неъматини ўйламайди. Агар
бир қултум сувни ичгиси ёки ўзидан чиқаргиси келса, шуни деб бутун дунёсини сарф қилишини
ўйланг! Сувлар, анҳорлар, қудуқлар ва денгизларнинг ажойиблиги мулоҳаза қилиш, фикр
юритиш ва ибрат олиш учун етарли эмасми? Бунинг ҳар қайсиси кўриниб турган зоҳирий
гувоҳлар бўлиб, йўқдан бор қилувчи Зотнинг улуғлиги ва ҳикмати мукаммаллигини ҳол тили
билан сўзлайдиган, ифодалайдиган ва ҳар бир ақл эгасига нидо қиладиган оят-аломатлардир:
«Суратим, таркибим, сифатим, манфаатим ва ҳолатим ўзгариши ва фойдам кўплигини ҳеч
ўйлаб кўрганмисан? Сен мени ўзича яралган ёки жинсидан бирортаси яратган, деб
ўйлайсанми? Албатта бу сувни олим, қодир, ирода этувчи ва мутакаллим бир инсон яратганига
ишонасанми? Шундан сўнг юзим саҳифаларида илоҳий қалам билан тасвирланган ва аслини
кўз идрок этолмайдиган илоҳий чизгиларнинг ажойиблигига қара. Ана шундагина қалбинг
Сонеъ зотнинг улуғлигидан айрила олмайди», деб тургандек. Нутфа эшитишдан бенасиб
бўлганлар учун эмас, балки эшитгувчи қалб эгаларига қарата айтадики: «Мени қорин
зулматида юзимда тасвир ва чизги зоҳир бўлаётган вақтда ҳайз қонига ботирилган деб
уйлайсанми? Сўнг бир наққош кўз қорачиғим, қовоғим, пешонам, юзим ва лабларимни
нақшлаган
деб
биласанми?
Бора-бора
босқичма-босқич
намоён
бўлган
тақвис
(қайрилганлик)ни кўрасан». Нутфанинг на ичкариси ва на ташқарисида, на бачадон ичкариси
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
Do'stlaringiz bilan baham: |