Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
7
Чунки мен у зотнинг: «Аллоҳим, шу икки инсоннинг қайси бири сенга маҳбуброқ бўлса, у 
билан динимизни азиз эт. Ё Амр ибн Ҳишом, ёхуд Умар ибн Ҳаттоб билан», деганларини 
эшитганман. 
— 
Қани, мени унинг олдига бошла. Муҳаммаднинг ҳузурида мусулмон бўлмоқчиман. 
Бу гапдан кейин Фотима кўз ёшларини тия олмади. У умрида бу қадар қувонмаган эди. Бир 
оз олдин куфр сабаб қонаган чеҳрани иймон хушхабари сабаб оқаётган кўз ёшлари юва 
бошлади. Куфр ботқоғига ботган Умар шу ерда куфрга нуқта қўйиб, «Ҳазрати Умар» бўлиш 
сари қадам ташлаётган эди. 
Умар Сафо тепалигига, Арқамнинг уйига йўл олди. Эшикни тақиллатганда, уни қуролланган 
ҳолда кўрган киши қўрққанича ортга қайтди: 
— 
Умар қуролланиб келибди. 
— 
Кираверсин! Яхши ният билан келган бўлса, бош устига. Ёмон ният билан келган бўлса, 
қиличи ўзининг бошини кесади, — деди амир Ҳамза. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшикни очишни буюрдилар. Улар ичкарига 
киргач, Расулуллоҳ ўринларидан турдилар. Умарга яқинлашиб, уни икки ёқасидан тутиб: 
— 
Эй Ҳаттобнинг ўғли, бу ерга нега келдинг? Бошингга фалокат тушмагунча иймон 
келтирмайсан, шекилли, — дедилар. Кейин осмонга қараб: — Аллоҳим, мана Ҳаттоб ўғли 
Умар. Раббим, бу динни Умар ибн Ҳаттоб билан азиз эт, — дея дуо қилдилар. 
Умар жавоб бермади. Паст овозда, ниҳоятда самимият билан: 
— 
Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ, йўқдир, гувоҳлик бераманки, сиз Унинг 
қули ва пайғамбарисиз, — деди. 
Умарнинг бу ерга нима сабабдан келганини бошқа ҳеч бир сўз бу қадар аниқ ифодалай 
олмасди. Расулуллоҳ бундан бениҳоя қувондилар ва баланд овозда «Аллоҳу акбар» деб такбир 
айтдилар. Бошқалар ҳам севинчдан баланд овозда такбир айтишди. Макка тоғлари такбир 
садолари билан тўлиб кетди. Расулуллоҳ ҳали ҳеч кимнинг иймонга келганидан бунчалар 
хурсанд бўлмаган эдилар. 
— 
Мусулмон бўлганлар қанча? — деб сўради Ҳазрати Умар. 
— 
Сен билан қирқ киши бўлдик. 
— 
Ундай бўлса, Масжиди ҳаромга бориб, ўша ерда қилайлик ибодатимизни. 
Бу таклиф қабул қилинди. Мусулмонлар Масжидул ҳаромга йўл олишди. Энг олдинда Умар 
билан Ҳамза юрди. Мусулмонлар, аввало Каъбани тавоф қилишди. Кейин Расулуллоҳнинг 
имомликларида жамоат бўлиб намоз ўқишди. Шу тариқа мўминлар ўзларини янада кучлироқ 
ҳис қилишди (Ибн Саъд, «Табақот», Ибн Касир, «Сийар»). 
Аслида Ҳазрати Умар қирқинчи мусулмон эмасди. Чунки сал аввал Ҳабашистонга ҳижрат 
қилганларнинг адади саксон нафарга яқин эди. Балки ўша куни Ҳабашистонга бормаганлар 
қирқ нафар бўлгандир. 
* * * 
Шундан кейин Ҳазрати Умар мўминларга яхши бир ҳимоячига айланди. Абу Жаҳл Ҳазрати 
Расулуллоҳнинг ўлимлари ҳақидаги хабарни интиқлик билан кутаркан, жиянининг Исломга 
кирганини эшитиб, бошига гурзи тушгандек бўлди. 
Макка мусулмонларига қилинган ҳақорат ва тазйиқлар Умарни бошига тушмади. У бор 
жойда биров Исломга тил текиза олмасди. Расулуллоҳ Қурайш тарафидан амалга оширилган 
бойкот туфайли Абу Толибнинг маҳалласига кўчиб ўтганларида, Ҳазрати Умар ҳам у зот билан 
бирга бўлди. Лекин у истаган пайтида ташқарига чиқиб, айланиб келар эди. Биров у кишининг 
кайфиятини буза олмасди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish