www.ziyouz.com kutubxonasi
6
ҳузурларига келишга имкон топа олмаганларга у кишидан ўрганганларини таълим берганлардан
бири Ҳаббоб ибн Арат исмли саҳоба эди. Имкон бўлди дегунча, вақтини суюкли
Пайғамбаримиз билан ўтказган, кейин у зотдан эшитганларини бошқаларга етказган бу фақир
инсон ўша куни Саид ибн Зайд билан бирга эди. Ўша пайт яқиндагина нозил бўлган Тоҳа
сурасини йиғилганларга ўқиб бераётган эди. Эшикнинг тўсатдан қаттиқ тақиллаши уларнинг
хушини учирди. Фотима ким келганини англагач, титраганча: «Акам Умар», дея олди. Бу гапни
эшитган Хаббоб ўзини ёндаги хонага уриб, Қуръон сахифаларини кўздан яширди. Эшикдан
кирган Умарнинг важоҳати жуда қўрқинчли эди. Фотима унга ҳаяжон ва қўрқув билан боқиб:
«
Лаббай, акажон», деди. Умар кескин оҳангда айтди:
—
Ўқиётган нарсангизни бир кўрай-чи!
—
Ҳеч нарса ўқимаяпмиз.
Жавоб Умарнинг гумонларини исботлади, чунки уларнинг ниманидир ўқиётганини
ташқаридалигида эшитган эди.
—
Сизларни динингизни тарк этиб, Муҳаммадга эргашди, деб эшитдим. Эшик олдида
эшитганларим бу гаплар тўғрилигини исботлаб турибди. Ўқиётган нарсангизни бир кўрсатинг-
чи!
—
Ўзаро гаплашаёттан эдик. Балки шуни эшитгандирсан.
—
Ҳой, мен аҳмоқ эмасман. Гапириш билан ўқишнинг фарқига бораман...
Умар қаттиқ асабийлашиб, қичқира бошлади. Шунда Саид:
—
Ҳа, Умар! Биз Муҳаммаднинг динига кирдик. Ҳақ дин турганда сенинг ботил динингни
тутайликми?
Бу сўзлар сабр косани тўлдирди. Шиддат билан тушган зарбадан Саид ерга қулади. Умар
унга ташланиб, дуч келган ерига ура бошлади. Эрини ҳимоя қилиш учун Фотима Умарга
осилди. Умар эса унга хам мушт туширди. Оғзи-бурни қон бўлган Фотима бор кучини тўплади:
—
Ҳа, шундай! Биз Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтирдик. Сиғинаётган бутларингиз
эса, бор-йўғи буюм, холос. Қўлингдан келганини қил! Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ,
йўқ яна гувоҳлик бераман, Муҳаммад Унинг Расулидир!
Фотиманинг қонга беланган юзи ва довюраклик билан айтган гаплари Умарни ўзига
келтирди. Бир чеккага чўкиб, сокин овозда:
—
Ўқиганингизни менгаям беринглар, — деди.
—
Нима қилмоқчисан?
—
Муҳаммад сизга келтирган нарсани бир кўрай-чи. – Йўқ олиб, йиртиб ташлайсан. Бу гап
Умарга ёқмади:
—
Йиртмоқчи бўлсам, гапни айлантирмай, йиртаман дейман. Ўқиб қайтариб бераман, Лот
ва Уззо ҳаққи.
—
Майли, лекин ичингдаги ёмонлик билан уни ўқиёлмайсан. Уни фақат пок инсонлар
ушлаши мумкин. Ҳеч бўлмаса, бир ювиниб кел.
Умар ўрнидан туриб, Фотима берган сувга ғусл қилди.
—
Қани, энди беринглар-чи.
Варақларни унга беришди. Уларда Тоҳа сурасининг илк оятлари битилган эди. Умар ўқий
бошлади. «Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса
Унингдир», оятига келганда: «Демак, биз топинадиган илоҳларнинг ҳеч нарсаси йўқ экан-да»,
деб қўйди. Ўқиб бўлиб, қўлидагиларни синглисига узатди:
—
Нақадар маънодор ва ёқимли сўзлар. Мени Муҳаммаднинг олдига олиб боринглар, —
деди.
Бу гап Фотиманинг юзидаги қонни қизил гулга айлантириб, Саидни олтин топиб олган
одамдек қувонтирди. Ҳаббоб ҳам, ортиқ яшириниб ўтирмасдан, Умарга пешвоз чиқди:
—
Умар, зора буюк Аллоҳ Расулуллоҳнинг сенга қилган дуоларини ижобат этган бўлса.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |