Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
202
Ўша замон матбуот органи ҳисобланган шоирни тийиб қўйиш тўғримиди? Миллат тилини 
тамсил қилган одам гапиролмаса, бу қандоқ бўлди? Бу жиҳатдан унга эркинлик бериш тўғри 
эмасмиди", деган каби эътирозлар ноўриндир. Чунки Ҳазрати Умар шеърни яхши кўрардилар. 
У киши: "Болаларингизга шеър ўргатинг. У араб миллатининг маданий меросидир", деганлар. 
Гоҳида ўзларича шеър ўқир, шоирларни чақириб, улар билан суҳбат қурар, шеърларини тинглар 
эдилар. Лекин "Шеър айтяпман деб, инсонларнинг иззат-нафсига теккан, адолатсиз гапларни 
айтган шоирлар ҳам жазосини олиши, қолаверса, уларда ҳам масъулият ҳисси бўлиши керак. 
Ҳазрати Аббоснинг ўтитлари 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини олган Абдуллоҳ ибн Аббос ёш 
бўлишига карамай, ўша дуонинг баракоти билан кўпгина саҳобалардан илм бобида ўзиб кетди. 
У Қуръонни яхши биларди. Шу сабаб Ҳазрати Умар уни мажлисларда ёнларига ўтқазардилар. 
Ўғличалик билим эгалламаган, лекин яхшигина ҳаёт тажрибасига эга бўлган Ҳазрати Аббос 
буни мамнуният билан қарши олса-да, ёшлари орасидаги анча фарқ бўлишига қарамай, Ҳазрати 
Умарнинг унга ўз тенгдошидек муомала қилишлари, баъзида савол сўраб, раъйини билишлари 
Абдуллоҳнинг мағрурланиб кетишига, ёшлигига бориб, эҳтирос ичида хатолик содир этиб 
кўйишига сабаб бўлмасмикин, деб андиша ҳам қиларди. 
Ҳазрати Аббос бир куни ўғлини ёнига чорлади: 
— 
Ўғлим, эшит, Умарнинг ҳурмат билан мажлисларда сени тўрга ўтқазаётганини кўрдим. 
Ақлингни йиғ! Хато қилиб қўйма! Сенга озгина панд-насиҳатим бор. Айтганларимга риоя 
қилишингни истайман. Умарнинг сенга айтган сирини зинҳор бировга айтма. Унинг ёнида 
бировнинг ғийбатини қилма. Ёлғон гапирма. Буюрганларини сўзсиз бажар. Унга хиёнат 
қилишни хаёлингга ҳам келтирма. 
Булар Абдуллоҳга айтилган ўгитлар эса-да, Ҳазрати Умар учун ҳам яхши натижалар 
келтирарди. 
Абдуллоҳ отасининг ўгитларига содиқ қолиб, орадан анча йил ўтиб, хотираларини айтиб 
бераркан, шуларни ҳам эслади. Уни тинглаган Имом Шаъбий бу ўгитларнинг ҳар бирини минг 
тиллодан ҳам афзал санаб, ёзиб олади. 
Зар қадрини заргар билади. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг қадрини ҳам Ҳазрати Умардек чуқур 
илм ва бебаҳо тажриба эгаси биларди. Зеро, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
тушларида бир коса сут ичганларини ва қолганини Ҳазрати Умарга узатганларини айтган, 
тушларининг таъбирини сўрашганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Илмга 
йўйдим", деган эдилар. 
Хотиралар 
Бир кеча Ҳазрати Умар Мадинани айланарканлар, бир аёлнинг йиғлаётганини эшитдилар. 
Аслида бу йиғи эмас, кўпрок, дод-фарёдга ўхшарди. Аёл жон аччиғида бақираётган эди. 
Ҳазрати Умар овоз келаётган тарафга югурдилар. Чодир олдига келиб, ичкарига бош суқдилар. 
— 
Нима гап, қизим? Нега йиғлаяпсан? 
— 
Кўряпсиз-ку, дард тутиб қолди. Ейиш-ичишга ҳеч нарса йўқ. Аҳволим чатоқ, оғриққа 
зўрға чидаяпман. Ёрдам берадиган одам ҳам йўқ. 
Ҳазрати Умар кўз ёшларини тия олмадилар. Уйларига шошилдилар. Эшикдан кира солиб, 
аёллари Умму Гулсумга: 
— 
Бир яхшилик қилмайсанми? Аллоҳ бунинг учун сенга ажр-савоб берди, — дея вазиятни 
тушунтирдилар. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish