1
маалтаассуф — ажабланиш белгиси: таассуф.
2
«
Туркистон вилоятининг газети» ва унинг русча нашри «Туркестанские ведомости» ҳамда унинг муҳаррири Остроумов
назарда тутилади.
3
1917
йилнинг 28 ноябрида Қўқонда эълон этилган Туркистон Мухторияти назарда тутилади. Бу ҳақда Фитратнинг
«
Мухторият» мақоласига қаранг.
4
ижтимоъ этган — қўшилган, бириккан, жам бўлган.
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
www.ziyouz.com kutubxonasi
12
АНГЛИЗ ВА ТУРКИСТОН
Мундан икки ой бурун «Туркистонда англиз мудофаасини сақтамоқ учун Чин қўшуни
келмоқчи эмиш» деган бир хабар чиқғанда «Ҳуррият» газетаси икки мақола ила фикрини
билдирган
1
ва Туркистон сиёсийларини уйғоқлиққа чақирған эди. Бу кун иш бир оз очилди:
Туркистонға англиз вакилларими, англиз жосусларими кела бошладилар.
Бу вакиллардан Когонда Сапар Бадлўф
2
нинг уйига қўнған бир ҳиндли Парнаснинг рус
расмий доираларинда бердиғи маълумотга қарағанда бир одам ҳинд инқилобчиларидан эмиш.
Ҳиндустонда инқилоб чиқармоқ учун большевиклар билан музокара қилғали келган эмиш.
Шарқнинг эски ҳукуматлариндан бириси айдиғи учун рухсат берилса, бечора ҳукуматини
кўрмоқчи эмиш.
Бунларнинг юқори доираларға ҳам сўзлари шу эса биз бунларға «яшурун бир мақсад учун
келган жосуслар» деб қарарға мажбур қолурмиз. Юқори доираларга тилакларини очибғина
айткан бўлсалар, у вақт бунларнинг большевиклар билан музокара қилғали келган вакиллари
айдуқлариға шубҳа қолмас. Ҳар ҳолда масъаланинг шу нуқтаси маълумдирким бунлар жосус
бўлсалар ҳам вакил бўлсалар ҳам тилаклари бирдир. Бунларнинг иккинчиси бир Ҳиндустонни
олмоқчи бўлғанлар. Бунларнинг кўзлари бизнинг юртимиздадир.
Англизлар билан Туркистон орасинда Афғон ва Чин ҳукуматлари бордир. Ажабо Британия
тулкилари Туркистонимизға бурунларини суқмоқучун Чин ҳукумати биланми онглашадилар.
Афғон ҳукумати биланми?
Оғиз хабарлариға қарағанда, ҳар иккиси билан ҳам онглашған, ҳатто Афғон ҳукумати билан
иттифоқи кучлироқға ўхшайдирлар. Лекин биз шул Афғон ва Англиз иттифоқини қабул
қилмаймиз.
Маълумдурким: бу кун Герман ва Турк давлатларининг биринчи душманлари англиздир.
Герман ва турк давлатлари олдида Туркистоннинг англизларга кечмакиндан русларға қолмоғи
яхшироқдир. Бир вақтлар ўзини турк давлатининг бир кашиши
3
атаған Афғон ҳукумати турк
сиёсатига шунча молик бўлған бир масъалани қабул қиларми?
Англиз билан иттифоқ этмак – герман ва туркга қарши чиқмоқдир. Афғон ҳукумати бу
йўлга кирарми? Англиз ҳийласининг таъсири буюкдир, эҳтимол ким, Афғон ҳукумати ҳам
олданғандур, лекин бизнинг умидимиз бошқадир.
Афғон ҳукуматининг урушға қотишмоғи мумкиндир, унинг кучи бордир, эҳтимолким, вақти
дахи бўладир, лекин биз умид қиламизким, Афғон ҳукуматининг бу ҳаракати англиз фойдаси
учун эмас, герман ва турк пилонлариға мувофиқ бўлмоқ шарти билан ўз фойдаси учун бу
ҳаракат Ҳиндустонға қарши бўлғулидир.
Аммо Англиз ва Чин иттифоқи мумкиндир. Чин ҳукумати Жапун тазйиқотиндан қутулмоқ
ва ўлкасининг рус нуфузи остида қолған қисминда ўз ҳуқуқини тасдиқ этурмак учун Англиз
давлатининг турли хизматлариға ҳозирдир.
Эмди масъаланинг бошқа бир жиҳати қолди. Туркистонни дахи Ҳиндустон каби ютмоқчи
бўлған англизлар бу уруш майдонидан қандай чиқарлар? Мағлубми? Мағлуб чиқарлар эса,
Туркистонни қайси куч билан сақларлар?
Ўз ҳийлалариға ишонған чидамли англизлар ўзларини шул муҳорибадан оз зарар билан
соқғина қутқармоқ учун албатта бир пилон чизған ва шул пилонларига ишонғандирлар. Мана
шул нуқтаға биноан, сулҳдан бурун Туркистонни олиб душманларини «амру афу»
4
қаршисинда
1
«
Ҳуррият» газетасининг 64-сонидаги «Англиз ўйунлари» ва «Тақсими аъмол» (67-сон) мақолалари назарда тутилади.
2
Сафар Бадлов — Когонда (янги Бухоро) яшаётган рус муҳожирларидан бири. Амир Олимхоннинг маслаҳатчиси ва
ноиби Миллернинг буйруғига кўра Когонда кўплаб рус ва яҳудий бойлари тўплаган эди.
3
кашиш — тортилган, жалб этилган.
4
амру аву — афв этиш ҳақидаги буйруқ. Бу ерда: амнистия.
Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар
Do'stlaringiz bilan baham: |