Microsoft Word fitrat publisistika ziyouz com doc



Download 330,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana21.02.2022
Hajmi330,3 Kb.
#49449
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
fitrat publisistika ziyouz com

«
баённома — ҳамма бунга кўмак этмак» шиори ёш бухоролилар партиясининг «Колесов воқеалари» деб номланган 
воқеаларгача бўлган шиори бўлиб, дастлаб улар амирдан ислоҳот талаб қилган эдилар. Кейинроқ март воқеаларида амир 
гарчи ислоҳот ваъда қилган юқоридаги баённомани чиқарган бўлса-да, воқеалар рус ҳарбийларининг аралашуви билан 
жанговар тус олиб кетганди. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
ҳаракат қилатурғанлар(нинг) хато йўлдадирлар, зарар кўрарлар. Қўрқмайин, тортинмайин 
кескинроқ ҳаракат қилмоқ керак бу кун: Русия харобаларидан чиқған Қафқос, Туркман, Тотор, 
Туркистоннинг мухтор ҳукуматлари Бухоро ёшлиғига
1
ҳар жиҳатдан кўмак қиларлар. Адолат, 
ҳуррият ва машварат билан идора бўлатурған бу мухториятли ислом ўлкалари ёнинда 
Бухородағи зулм ҳимоянинг йиқилури муқаррардир. Мунча адолат ва ҳаққоният қуёшлари 
билан ёруған, ойдинлашған бир қитъанинг ўта сохта, инсофсизлиқ қоронғуси туролмас, 
йўқолур. 
 («
Ҳуррият», 1918 йил, 62-сон
1
Бухоро ёшлиғи — еш бухоролилар партияси. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
ТУРКИСТОНДА РУСЛАР 
 
Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғларидан буюк бир қисми, шубҳа 
йўқдирким турклар тўғрисида ёзилғандир. 
Юнондан Румоға
1

Убадан Константанияга
2
кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари 
тарафидан қўл-оёғи боғланиб қолған маданияти билан улум ва фунун Бағдод салтанатининг 
эгалари бўлған аббосийлар тарафидан
3
тургизилди ва тарбиёт кўрди. 
Ул чоғларда ер юзини бахтли муҳаббат кабилари қоплаған аббосийлар салтанати ёлғизғина 
сиёсат негизи эмас, улум ва фунун тенгизи ҳам эди. 
Аббосий салтанати нифоқ, низоъ, ахлоқсизлик, ғурур, исроф ва зулм каби кўб ижтимоий 
касалларга тутулиб ўлғандан кейин унинг меросини яна ислом сиёсати билан ислом 
маданиятини ўз қўллариға олиб турклар сақладилар. Аббосийлардан сўнг улуғроқ ислом 
салтанатларини турклар қурдилар. Аббосийлар қўлидан чиқиб яна эгасиз қола бошлаған 
маданиятни турклар асрадилар. 
«
Бизнинг Туркистонимиз эса мана шу буюк турк улусининг бешиги бўлмоғи билан ифтихор 
қилади...» Ёлғиз шуми?.. Аббосийлардан сўнг ислом салтанатиға қоровуялиқ қилған турк 
хоқонларининг охири ва улуғларида бўлған Темур янглиғ турк қаҳрамонини Туркистон 
етиштирди. Яна аббосийлардан кейин «маданияти башария»ни бошлари узра кўтарган турк 
олимларининг каттаконлари бўлган Абу Али
4

Улуғбек, Жавҳарий

ва Форобий каби ҳикмат 
тиракларини Туркистон чиқарди. 
Афлотунлар чоғинда Афина, Румо салтанатида Румо, аббосийлар хулофотинда Бағдод қанча 
тараққий қилған бўлса Темур ва Улуғбеклар замонида Самарқанд шунча тараққий қилған эди. 
Бир кишининг миясиға чоғирнинг қандай таъсири бор эса, бир миллатнинг миясиға дахи 
салтанат ва маданият ичгусининг шундайин таъсири бордир. Салтанат, бойлиқ ва маданият 
ичгулари бизнинг миямизни бузди, бизни маст этди, қўлимиздағи салтанат қиличи билан 
маданият дафтарини бир ёнға қўйиб сафоат чолғуларини олдиқ. Урдик, чолдик, ичдик, 
йиқилдик, ёндик ва шунлар учун бир-биримиз билан урушдик... 
Мана шул чоғларда эдиким: Русия давлати бизнинг ўлкаларимизни келиб босди. Ортуқ биз 
Туркистон турклари Оврўпа маданияти ташигучи бўлған рус миллатиға йўлиқған бўлдик. 
Маданий руслар билан қоришиб унларнинг далолати Оврўпанинг маданий ва ижтимоий 
усулларидан таъсир олмоғимиз керак эди. 
Шуни ҳам айтиб ўтайлукким мундай бир таъсирни рус миллатининг авом табақасиндан 
олмоғи(ми)з мумкин эмас эди, чунки бизнинг авомимиз унлардан юз маротаба маданийроқ 
эдилар (ҳозир ҳам шундай). Русларнинг ўқуған, тарбияли кимсалариндан сосиализм ва 
қардошлиқ маслакинда юрғанлар ҳам императорлик ҳукумати тарафиндан қувилиб, қисилиб 
турғанлари учун бизга бирор таъсир қўёлмас эдилар. 
Қолди: рус миллатчилари, рус бойлари ва рус пўплари билан шунларнинг қоровули бўлған 
император ҳукумати. Биз туркистонлилар ёлғиз шунларнинг қўлинда қолдиқ. Не кўрган бўлсак 
шунлардан кўрдик. 
1
Юнондан Румоға — Грециядан Туркияга қадар. 
2
Убадан Канстантанияға — Юнонистондаги шаҳар Убадан Константинопол, (яъни Истанбулга) кўчган маданият. 
3
Ислом тарихида умавийлардан халифаликни қўлга олган аббосийлар эронли Абу Муслим воситаси билан халифаликни 
эгаллаган бўлиб, уларнинг даврида мусулмонлик жаҳон миқёсида катта шарафга эга бўлган. Хорун ар-Рашид, Маъмун 
сингари халифалар етишиб чиққан. Улардан сўнгги ислом жаҳонгирлигининг марка-зи Мовароуннаҳр ва Рум бўлган Темур 
Кўрагон ва Боязид темурийлар ҳамда усмонлилар сулолалари назарда тутилади. 
4
Абу Али — Абу Али Ибн Сино. 
5
Жавҳарий Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод (940—1008) — Фаробда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва 
файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида 
ёзилган бу асарнинг 1865—75-йиллар давомида Қоҳирада нашр этилган нусхаси машҳурдир. 


Абдурауф Фитрат. Публицистик асарлар 

Download 330,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish