Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Харита 4.1: Орол денгизи 1960–2008



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Харита 4.1: Орол денгизи 1960–2008 
 
 
Манба: БМТЕИК иши, НАСА суратлари, АҚШ Миллий съемка ва хариталаш агентлиги маълумотлари ва www.unimaps.com. 
Изоҳ: Харитада кўрсатилган чегара ва номлар уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўллаб-қувватлаши ёки қабул қилганлигини билдирмайди.


79 
Ўзбекистон диққатни Орол денгизини тиклаш мақсадидан микроиқлимдан ютиб қолиш учун ва 
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 1994 йилда қабул қилган Орол денгизининг қирғоқ зонасини 
сақлаб қолиш ҳукуматлараро концепциясига мувофиқ эрозия, саҳроланиш ва ўрмонсизланиш ва 
биохилма-хилликни йўқолишига қарши курашни кўзлаб унинг жанубида қатор кўллар яратишга 
қўчирди. Улар ҳозирги шароитда Орол денгизини тиклаб бўлмаслигини тан олишди ва унинг қирғоқ 
зонасини сақлашга келишиб олдилар. 
4.7 
Хулоса ва тавсиялар 
Муҳофазаланган турларни сақлаб қолишга доир қонун ҳужжатлари яхлит эмас ва шу борада фаолият 
кўрсатувчи кўп сонли идоралар орасида мувофиқлаштириш самарали эмас. Самарали ва тезкор чоралар 
кўрилмаса, яна кўпроқ турлар мамлакат ҳудудида йўқ бўлиб кетади. Кўп ҳолларда маълумот мавжуд 
эмас, баъзан ов муҳофазаланган табиий ерларда ҳам давом этади. Бахтга қарши, муҳофазаланган табиий 
ерлар ташқарисида браконьерликка қарши қонуний чоралар кўриш етарли эмас. 
 
Тавсия 4.1: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: 
(a) 
Тегишли халқаро битимлар, айниқса Биологик хилма-хиллик тўғрисида конвенциясида 
шартларида кўрасатилган талабларга биноан биохилма-хилликни муҳофаза қилиш қамровли 
дастурини ишлаб чиқиши; 
(b) 1998 
йил Биохилма-хиллик миллий стратегияси ва ҳаракат режасини янгилаб бажариши лозим. 
Ижрочи идоралар орасида ва ўзида муайян кўп томонлама экологик битим (КЭБ)лар доирасида алоқа 
учун масъул кишилар аниқ белгиланмаган. Алоқа учун муқобил масъуллар ҳам, жумладан Ўзбекистон 
қўшилмаган КЭБлар учун масъуллар ҳам аниқ белгиланмаган. Бир бири билан КЭБлар учун алоқага 
масъул кишилар бир ижроси идорада тайинланмаган. Гарчи Тарафлар конференцияси йиғилишлари ва 
бошка тегишли тайёргарлик учрашувларда иштирок этиш алоқа учун масъул кишиларнинг 
вазифаларига кирса-да, боғлиқ фаолиятни мамлакат даражасида мувофиқлаштириш, масалан мамлакат 
экспертлари билан мулоқот, қониқарли эмас. 
КЭБлар доирасида мажбуриятларга мувофиқ миллий ҳисоботлар етарли даражада қамровли ҳам эмас, 
вақтида ҳам тақдим этилмайди. Муайян КЭБга масъул этиб тайинланган ижрочи идора КЭБ котибияти 
орқали тегишли КЭБ билан боғланиш имкониятини, унга мувофиқликни ёки уни бажаришни 
осонлаштириш мақсадида техник ёрдам сўраш ваколатига эга эмас. 
 
Тавсия 4.2: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, халқаро атроф-муҳит масалаларига дахлдор идоралар 
билан ҳамкорликда мувофиқлаштириш ва ахборот алмашишни осонлаштириш мақсадида алоқа учун 
масъулларни тайинлаш борасида мувофиқлаштириш механизмини ишлаб чиқиши лозим. 
БМТЕИК крнвенциялари глобал КЭБларга қараганда кўпроқ сиёсий ҳамкорликни талаб қилади. 
Ўзбекистон Сув конвенциясини ратификация килди ва Эспу ва Аархус конвенцияларини ратификация 
қилиш жараёнини бошлаб юборди. БМТЕИК Трансчега ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги 
конвенцияси ратификацияси Ўзбекистонга илмий ҳамкорлик ва сиёсий музокаралар орқали ҳаво 
ифлословчилар эмиссиясини камайтириш учун кўрилиши керак бўлган махсус чора-тадбирларни 
аниқлаш борасида ёрдам кўрсатган бўлур эди. Шунингдек, у Европада ҳавони ифлословчи моддаларни 
узоқ масофага қўчишини мониторинги ва баҳолаш бўйича ҳамкорлик дастури (EMEP)нинг ҳаво 
ифлосланиши тармоғининг бир қисми бўлур эди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон учрашувларида мунтазам қатнашиб Саноат фалокатларининг 
трансчегаравий таъсири тўғрисида конвенциясига қизиқиш намоён қилмоқда. Ўзбекистон, турли 
минтақавий маъмурий ташкилотлар аъзоси сифатида эрта хабар бериш тизимларига ҳам жалб этилган. 
Ҳолатни ўрганиш гуруҳи Ўзбекистонда 2007 йил июль ойида бўлди ва Ўзбекистон Конвенциянинг 
асосий талабларидан кўпини асосан бажариб бўлди, деган хулосага келди. Шундай экан, мамлакат 
дастурнинг кейинги палласиги қўшилиб лозим бўлганда ёрдам олиб Конвенциянинг мураккаброқ 
талабларини бажариш устида ишлаши мумкин эди. Вазирлар Маҳкамаси Фавқулодда вазиятларни 


80 
олдиндан кўриш ва олдини олиш ва фавқулодда вазиятларда, жумладан табиий фавқулодда вазиятларда 
чора кўриш учун барча вазирлик ва идоралар иштирок этадиган ҳукумат қомиссиялари тузиш ҳукумат 
дастурини тасдиқлади. 
Тавсия 4.3
Мутасадди вазирликлар ўз фаолиятининг Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони ифлослантириш 
тўғрисидаги конвенцияси ва Саноат фалокатларининг трансчегаравий таъсири тўғрисида 
конвенциясида кўрсатилган муҳим талабларга янада мувофиқроқ бўлишини таъминлашлари лозим. 
 
Вазирлар Маҳкамаси ушбу икки БМТЕИК конвенцияси ва Узоқ масофали трансчегаравий 
ифлослантириш тўғрисидаги конвенцияси Ҳамкорликдаги дастурни молиялаш тўғрисида Женева 
протоколи (ЕМЕР протоколи)га қўшилишга қарор қилиши лозим. 
Шунингдек, Ўзбекистон Турғун органик ифлословчи моддалар тўғрисида (Стокгольм) конвенцияси 
(ТОИлар) борасидаги музокараларда қатнашди. Барча глобал конвенциялардан фақат Роттердам 
Халқаро савдодаги муайян хавфли кимёвий моддалар ва пестицидлар бўйича дастлабки хабардорлик 
шарти билан розилик тартиб-қоидаси тўғрисидаги Роттердам конвенцияси Ўзбекистоннинг 
қизиқишидан ташқарида қолиб қелмоқди. 
Тавсия 4.4
Вазирлар Маҳкамаси Турғун органик ифлословчи моддалар тўғрисида (Стокгольм) конвенцияси ва 
Халқаро савдодаги муайян хавфли кимёвий моддалар ва пестицидлар бўйича дастлабки хабардорлик 
шарти билан розилик тартиб-қоидаси тўғрисидаги Роттердам конвенциясига қўшилишга қарор 
қилиши лозим.  
Марказий Осиё мамлакатлари гидрология жиҳатдан ўзаро боғлиқлик тўри билан чирмалган. 
Минтақанинг барча давлатлари манфаатларини мувофиқлаштириш долзарб бўлиб келмоқда. 
Ўзбекистон минтақавий экологик ҳамкорликни жадаллаштириш учун муҳим асос бўлиши мумкин 
бўлган 2006 йил Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги асосий конвенция қўшилганича йўқ. Конвенциянинг мақсади Марказий Осиё минтақасида 
барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни самарали муҳофаза қилишни таъминлаш, жумладан 
экологик вазиятни мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, трансчегара 
экологик зарарни камайтириш ва олдини олиш. 
Тавсия 4.5
Вазирлар Маҳкамаси минтақавий ҳамкорликни, айниқса атроф-муҳит масалаларида ҳамкорликни 
кенгайтириш учун Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги асосий конвенцияга аъзо бўлишга қарор қилиши лозим. 
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish