13
Орол денгизи
Атроф-муҳит муаммоларининг энг жиддий мисоли – бу одамлар келтириб чиқарган
Орол денгизи
фалокатидир. Бир вақтлар жаҳоннинг тўртинчи ўриндаги сатҳи 68.000 км
2
бўлган шўр сув ҳавзаси, аввал
унга қуйилган Амударё ва Сирдарё сувлари суғориш мақсадлари учун олина бошланиб, 1960 йиллардан
бери қисқариб келмоқда. 2004 йилга келиб денгиз асл сатҳининг чорагига келиб қолди ва шўрлиги
қарийб беш баробар ошганлиги туфайли унинг табиий флора ва фаунасини деярли хароб қилди. 2007
келиб у ўз асл майдонининг 10 фоизига келиб қолди ва уч алоҳида кўлга ажралиб кетди,
улардан
иккитаси балиқ яшаши учун ҳаддан ташқари шўр. Бир пайтлар гуркираб турган балиқчилик саноати
аслида барбод бўлди, денгизнинг асл қирғоғидаги илгариги балиқчилик шаҳарлари қирғоқ ўнлаб
километр кетиб қолгандан сўнг кемалар қабристонига айланди. Асосий маҳаллий
саноат -
балиқчиликнинг барбод бўлиши минтақа аҳолисига ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар олиб келди.
Қурол-яроқ синови, саноат тадбирлари, пестицидлардан фойдаланиш ва ўғитларнинг
ювилиб кетиши
натижасида Орол денгизи ниҳоятда ифлосланди. Қуриган денгиз тубидан шамол қўтарган туз билан
чанг минтақа қишлоқ хўжалиги ва
экотизимсига зарар етказяпти, ичимлик сувини ифлослаяпти ва
жиддий саломатлик муаммоларни туғдиряпти. Денгизнинг чекиниши маҳаллий иқлим ўргаришига олиб
келди, деган маълумот бор, оқибатда ёз давоми қисқарди, ёз иссиқроқ ва қуруқ бўляпти, қиш эса узайиб
совуқроқ ва қорсиз бўляпти. Ҳар йили тонналаб туз 800 км масофага тарқаляпти.
Орол денгизидан
қўтарилган туз ва чанг бўронлари Ер атмосферасидаги заррачалар таркибини 5 фоиздан кўпга оширди.
Бу эса глобал иқлим ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатди.
Қозоғистонда Орол денгизининг шимолий қисмидан қолгани (Кичик Орол денгизи)ни сувга тўлдириш
ҳаракати давом этмоқда. Тўғон қўриш лойиҳаси 2005 йилда якунланди, Кичик Орол денгизида сув сатҳи
8 метрга қўтарилиб сув шўрлиги пасайди, натижада балиқ кўпайди ва муайян даражада балиқчилик
имкони туғилди. Бироқ Орол денгизининг анча каттароқ жанубий қисми (Катта Орол денгизи)нинг
истиқболи умидсизлигича қолмоқда (4-боб).
Шўрланиш, кимёвий моддалар ва ўғит
Пахта етиштиришда катта миқёсда кимёвий моддалар қўлланилиши, самарасиз ирригация ва яроқсиз
дренаж тизими ифлосланган ва шўр сув кўп миқдорда қайта ерга сизиб кетишига олиб борди. Натижада
чучук сувга янада кўпроқ ифлословчи моддалар тушди. Барча суғориладиган ерларнинг қарийб
50 фоизи шўрланган, деб таснифланди, суғориладиган ерларнинг тахминан 5 фоизи (213.000 гектар)
юқори даражада шўрланган.
Етарли миқдорда ўғит
бермаслик, экинлар алмашлаб экилмаслиги ва тупроқ шўрланиши баробар ер
ҳосилдорлигига таъсир қилмоқда. Охирги йилларда бир гектар ернинг пахта ҳосилдорлиги
Хоразм
вилоятида 20 фоиз ва Қорақалпоғистонда 30 фоиз пасайди.
Орол денгизининг кўриб бориш кимёвий пестицид ва табиий тузлар концентрациясининг ошиб
боришига
олиб келяпти; сўнг бу моддалар кўл тубидан шамол билан кўтарилиб саҳроланишга ҳисса
қўшяпти.
Саноат чиқиндилари ва тупроқнинг кенг миқёсда ўғит, пестицид ва қишлоқ хўжалиги кимёвий
моддалар (жумладан ДДТ)дан фойдаланиш оқибатида ифлосланиши туфайли сувнинг ифлосланиши кўп
инсон саломатлигининг бузилишига олиб келмоқда.