Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Жадвал 8.3: 2007 йилдаги инфратузилма ва ижтимоий соҳаларни молиялаштириш манбалари



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Жадвал 8.3: 2007 йилдаги инфратузилма ва ижтимоий соҳаларни молиялаштириш манбалари, 
млн. АҚШ долл. 
Давлат 
бюджети
Ўз 
маблағлари
Давлатнинг 
махсус 
жамғармала
Хорижий 
кредитлар
Жами
Электр энергияси
..
59.8
..
7.3
67.1
Коммунал хизматлар
5.4
..
..
63.1
68.5
Суғориш
15.0
3.1
21.5
36.7
76.3
Манба: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури: Ўзбекистонда давлат ва хусусий 
ҳамкорлик: муаммолар, имкониятлар ва татбиқ йўллари, 2007 йил 
Ўзбекистон расмий доиралари давлат ва хусусий соҳа ўртасидаги ҳамкорликнинг энергетика 
инфратузилмасини ривожлантиришдаги потенциал фойдалари хақида боҳабардир. Илк давлат ва 
хусусий соҳа ўртасидаги ҳамкорлик пилот лойиҳаси Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр 
токи учун олинадиган тўловлар тизимида амалга оширилган эди. Бундан ташқари, саноат сектори хам 
Киото Протоколининг хаётга татбиқ этиш соҳасига тегишли молиялаштириш дастурига қўшилишдан 
мамнун бўлган. 
8.4 
Савдо-сотиқ ва хорижий бевосита сармоялар 
Импорт/Экспорт 
Яқиндаги углеводород ва углеводород маҳсулотлари экспортидан давлат ҳисобига келиб тушган 
фойданинг ошганлиги Ўзбекистон иқтисодиётининг энергетика соҳасига энергетика самадорлигини 
ошириш ва экспорт масаласига устувор аҳамият берилиши натижаси ўлароқ янги мақом ато этди. 2001 
йилдан 2007 йилгача бўлган даврда экспортнинг умумий ҳажми 2.8 баробар ошди ва 8,991 млн. АҚШ 
долларини ташкил этди.
17
Кўрсатиб ўтилган давр мобайнида энергетика секторининг улуши мамлакат 
17
http://www.ecosecretariat.org. 


148 
ташқи савдо балансида 10 фоиздан 20 фоиздан ортиқ миқдорга ошди. Буни эса Ўзбекистон давлат 
бюджетига анъанавий муҳим ҳисобланган пахта экспортининг 27 фоиздан 12.5 фоизга тушганлиги 
билан таққослаш жоиздир (Қаранг: 8.1- жадвал). 
 
Нефть 
Ҳозирда Ўзбекистон деярли хом нефтни экспорт қилмаяпти. Қозоғистондан фақат унча катта бўлмаган 
миқдордагина хом нефть импорт қилиняпти. Айни пайтнинг ўзида эса Ўзбекистон ва Туркманистон 
чегарасида жойлашган Кўкдумалоқ нефть конидан йилига таҳминан 1 миллион тонна нефть 
Туркманистонга экспорт қилинмоқда. Бироқ, ички талабнинг ошиб бориши ва қуриб бораётган нефт 
конларидаги ишлаб чиқаришинг сусайиши яқин келажакда кўпроқ миқдордаги импорт амалиётини 
қўллашга олиб келади. 
Ўзбекистон ишлов берилган маҳсулотларнинг кичик экспорт қилувчиси ҳисобланади. Ишлов берилган 
нефть маҳсулотлари асосан Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. 2004 йилда Тожикистон 
Ўзбекистондан 17,000 тонна нефть маҳсулотларини импорт қилди. Уларнинг аксарияти солярка 
маҳсулоти ташкил этди. 
Газ 
Ўзбекистон – табиий газни соф экспорт қилувчи мамлакатдир. Тахминан ишлаб чиқаришнинг 15-20 
фоизини (йилига 7-11 миллиард кубометр) ташкил қилувчи экспорт ҳажмининг аксарият қисми Шарқий 
Европа, Кавказорти ва Марказий Осиё давлатларига йўналтирилган. Табиий газ Россия Федерацияси, 
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинади. Қирғизистон, Тожикистон ва 
Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига газ етказиб берувчи четдан таъминотчиларнинг мавжуд 
эмаслиги сабабли Ўзбекистон кўрсатиб ўтилган истеъмолчиларга газ экспортини янада ошириш 
мақсадида турли чора-тадбирлар устида бош қотирмоқда. Бироқ, 2005 йилда экспорт ҳажми нисбатан 
паст бўлди, яъни 11,5 миллиард кубометрни ташкил қилди. Бундан 8,15 миллиард кубометрга тенг 
бўлган газ ҳажми Россия Федерациясига экспорт қилинди.
Асл рақамлар айни пайтда ошкор қилинмаган бўлса-да, 2006 йилги режадаги экспорт хажми 12,6 млрд. 
кубометрни ташкил этди. Россия Федерацияси эса энг кўп миқдорда газ сотиб олувчи мамлакат 
сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди, яъни газнинг экспорт ҳажми бу давлатга 9 млрд. кубометрни ташкил 
қилди. Бундан ташқари, 2006 йилда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширилган газ 
экспортининг хажми 2005 йилда кузатилган 3,35 млрд. кубометрга таққослаганда 3,6 млрд. кубометрни 
ташкил этди. 2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон Россия Федерациясининг ўзигагина 10 млрд. кубометр 
газ экспорт қилишни режалаштирган ҳамда 2014 йилгача экспорт хажмини 16 млрд. кубометр ва 2020 
йилгача эса 20 млрд. кубометрга оширишни режалаштирган. 
2006 йил 1 январда Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон учун газ экспорт нархларини 
ҳар бир минг кубометр учун 42 АҚШ долларидан 55 АҚШ долларига оширди. «Газпром» компанияси 
Ўзбекистондан ҳар минг кубометр газни 60 АҚШ доллардан сотиб олади ҳамда 100 км масофа ўлчови 
билан ҳар минг кубометр газнинг транзитига 1,1 АҚШ доллари тўлайди. 2007 йил 1 январдан 
Ўзбекистон газ экспорт нархларини ҳар минг кубометр учун 100 АҚШ долларига оширди. 2007 йилда 
Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари «Газпром»нинг газ харид нархларини 
Европа харид нархларига тенглаштиришга ундиришга қаратилди. 2009 йилда Ўзбекистон гази ҳар минг 
кубометр учун 300 АҚШ доллардан зиёд нархда сотилмоқда. 
2002 йилдан бери «Ўзбекнефтегаз» компанияси «Газпром» билан маҳсус стратегик алоқаларни йўлга 
қўйди. Бунинг натижаси ўлароқ 2004 йил 6 декабр куни «Ўзбекнефтегаз» ва «Газпром» ўртасида 2002 
йилда стратегик хамкорлик борасида имзоланган келишув бўйича Ўзбекистон ҳамда Россия 
Федерацияси президентларининг розилиги қўлга киритилди. Мазкур битим қуйидаги соҳаларда 
хамкорликни амалга оширишни кўзда тутади.
• 
Ўзбекистон газининг Россия Федерациясига экспорт ҳажмини 2003 йилдаги 5 млрд. 
кубометрдан 2010 йилгача 10 млрд. кубометрга ошириш; 


149 
• 
«Ўзбекнефтегаз» ва «Газпром» ўртасида Устюрт платосида маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 
битим доирасида углеводородларни қидириш ва қазиб олишда хамкорликни амалга ошириш; 
• 
Ўзбекистон ҳудуди орқали «Газпром» сотиб олган (2028 йилгача 2 трлн. кубометр ҳажмдаги газ) 
Туркманистон газини олиб ўтиш. Бунда «Газпром» Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтиладиган 
Туркманистон газининг транзит оператори сифатида фаолият олиб боради ҳамда транзит 
қувватини икки баробарга ошириш мақсадида мазкур соҳага маблағ йўналтиради (йилига 90 
млрд. кубометр); 
• 
44 фоиз «Ўзбектрансгаз» акцияларининг стратегик хорижий сармоядор сифатида «Газпром»га 
эҳтимолий сотиш. 
Бундан ташқари, Украина Ўзбекистондан йилига 3 млрд.кубометр табиий газ импорт қилиш ниятида. 
Ўзбекистон ҳам Европага ўз табиий газини экспорт ҳажмини оширишдан манфаатдордир. Бу мақсадда 
бир неча имкониятлар кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон ҳудудидан кесиб ўтувчи мавжуд муҳим табиий 
газ қувурлари бутун Марказий Осиё Газ Қувурлари тизими операторига айланган «Газпром» ёрдами 
билан тикланиши кутилмоқда. Муқобил йўл эса – бу Ўзбекистон газини транзит йўналишлари бўйлаб 
Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Украина, Туркия, Эрон Ислом Республикаси ва Каспий денгизи 
орқали экспорт қилишдир. Бироқ, бу каби экспорт қилишнинг усули фақатгина газни Туркиядан 
кейинги истеъмолчиларга етказиб бериш ҳамда газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар (Озарбайжон, Эрон 
Ислом Республикаси ва Туркманистон) тавсия қилинаётган мазкур қувур йўналиши бўйича Ўзбекистон 
газини ўтказишга розилик берсагина мазкур масала ҳаётга татбиқ қилиниши мумкин бўлади.
Шарқда эса Ўзбекистон Қозоғистондан Хитойга газни экспорт қилиш бўйича амалга оширилаётган 
лойиҳада иштирок этмоқда. «Ўзбекнефтегаз» ва Хитой миллий нефт корпорацияси (CNPC) 
Туркманистон ва Ўзбекистонни Хитой йўналиши бўйича боғловчи газ қувурларини барпо этиш ва 
эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи «Осиётрансгаз» қўшма корхонасини ташкил этди. Асосан 
Туркманистон гази билан таъминланувчи мазкур газ қувури (йилига 30 млрд.кубометр) Хитой учун 
Қозоғистондан ҳам газ сотиб олиш имконини беради. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish