Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Абзалов А.А., Бердиев Э.Т., Қайимов А.К., Ахмедов Ў.А., Холмуратов М.З., Юльчиева М.Т. 
Наъматак плантациясини барпо этиш технологияси бўйича тавсиянома. ТошДАУ – Тошкент 
фармацевтика институти. Тошкент, Konsauditinform-Nashr, 2012.-8 б. 
2. Бердиев Э.Т. Тошкент вохасида наъматакнинг биохилма-хиллиги //Сохранения и устойчивое 
использование биоразнообразия сельскохозяйственного культур и их диких сородичей: Республика 
научно-прак. конференция 10 декабря 2009 г Т. 2009 г С 21-23. 
 


313
ҚРИМ ҚАРАҒАЙИ КЎЧАТЛАРИНИНГ МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНИШИ 
Жўраев Ж.М. 
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги Республика илмий ишлаб чиқариш маркази 
Мамлакатимиз ўрмон хўжаликларида етиштирилаётган манзарали кўчатларнинг сифатини 
ошириш энг долзарб масалалардан биридир. Айниқса нинабаргли дарахт турлари шаҳар ва 
қишлоқларимизни кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилаётган бир вақтда уларни манзаравийлик 
хусусиятини ва стандарт кўчатлар миқдорини ошириш талаб этилади. Кўчатларни яхши ривожланиши 
учун уларнинг озиқланиш муҳитига эътибор қаратиш лозим.
Кўчатхонада етиштирилаётган манзарали қрим қарағайи кўчатларининг сифатини ошириш 
мақсадида уларни минерал озиқланишини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди. Тупроқдаги ва 
игнабарглардаги озуқа элементларининг сақланишини таққослаганда кўчатларнинг умумий холати, ўсиши 
бўйича, таркиб топган фикрлардан [3] келиб чиққан ҳолда дарахтларнинг озуқа элементлари билан 
таъминланишига объектив баҳо бериш мумкин. Баргли (игнабаргли) ташхис услуби ўсимлик озуқавий 
шароитида уларнинг озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасини игнабаргларнинг кимёвий 
таркиби бўйича аниқлашга имкон беради. У игнабаргдаги у ёки бу озуқа элементларига асосланган бўлиб, 
уларнинг илдиз озуқаланиш қатламидан ва игнабарглардаги ўсиш кучига, озуқа моддаларнинг миқдорига 
асослангандир. Бир гуруҳ олимлар [1, 2] томонидан игнабаргларнинг кимёвий таркиби ва озуқа моддалари 
билан таъминланганликнинг ўзаро алоқадорлиги ўрганилган, лекин ўсимликларнинг мураккаб ўзаро ўсиш 
омилларига боғлиқ ҳолда бу қонуният ўзгариши мумкин. Бундан ташқари игнабаргларда бирорта 
элементларнинг сақланиш фоизи ўзгариб туриши, таҳлил услубларини етарли даражада эмаслиги 
натижасидир. 
Лекин, ўсимликлар озиқланишининг тупроқ ва игнабарглар орқали диагностик аниқлаш 
услубининг камчиликларига қарамасдан дарахтларнинг ўсиш ва ривожланишини кузатиш билан 
биргаликда бу усулдан муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Бизнинг тажрибамизда бу усулдан 
фойдаланишимиз турли тажриба вариантларини нисбий баҳолашда асосий омил бўлди. Тупроқ ва 
игнабаргларда азот ва фосфорнинг тўпланиши ва сарфланиш жараёни динамикасини ўрганиш эса қарағай 
кўчатлари бу элементларга энг кўп мухтожлик вақтини аниқлашга ёрдам берди. Тупроқда азотнинг 
харакатланувчан шаклининг сақланиши жуда динамик ҳамда намлик, ҳаво алмашинуви ва тупроқ 
харорати шароитларига боғлиқдир. Шунинг учун тупроқда азотнинг ҳаракатланувчи шаклининг 
сақланиши ҳақида тўғри таассурот ҳосил қилиш учун биз тажриба майдони тупроғида мавсум динамикаси 
асосида узлуксиз изланишлар олиб бордик. Тупроқ таҳлили шуни кўрсатдики, азот ўғитларини карбомид 
шаклида берилиши унинг сақланишини оширар экан. Худди шу каби азотнинг нитрат шаклида ҳам, 
аммиакли шаклида ҳам шундай натижага эришиш мумкин. 
Кўриниб турибдики харакатчан фосфорнинг, шунингдек азотни ҳам кўпайишига олиб келувчи 
тупроқ жараёнларининг омилкорлигига яхшигина шароит туғдирар экан. Яна бир муҳим хусусиятлардан 
бири харакатчан фосфорни сақланишининг ошиши 2008 йилдаги ўғитланган вариантда 2007 йилдагига 
нисбатан барча давр давомида тупроқда фосфатлар йилдан-йилга тўпланиши ёки тупроқ жараёнларининг 
қулай шароитларида ўтиши кузатилади. Игнабаргларда азотнинг сақланиш динамикаси шуниси билан 
тавсифланади-ки, уларнинг миқдори дарахт кўчатларининг энг интенсив ўсиш даврида июн, июл 
ойларида кескин камайиб кетади. Кейинчалик эса улар миқдори игнабаргларда яна барқарорлашади ва 
вегетация даврининг охиригача деярли сақланиб қолади. Хатоки, мавсум охирида бир мунча кўпайиши 
ҳам мумкин. Қарағай кўчати игнабаргларида азот миқдорининг пасайиши назоратдаги вариантларда ўғит 
берилган вариантларга нисбатан бир ой олдин тугаган (жадвал). Назоратдагида вегетациянинг буткул 
даврида азотнинг сақланиши энг пастлиги кузатилди. Гўнг бериш қарағай дарахти кўчатларининг 
игнабаргларида азот миқдорининг кўпайишига сезиларли таъсир этган. 
Ўғитлашда азотнинг тўпланиши юқори меъёрларда, айниқса N
120
P
90
K
30 
ва N
150
P
120
K
60
ўғитлари 
берилган вариантларда кузатилди, игнабаргларда азотнинг тўпланиши, тупроқда нитратли азотнинг 
сақланиши билан мутаносибдир. Бу ҳам вегетация даврининг бошида камаяди ва даврнинг иккинчи 
даврида барқарорлашади. 
Игнабаргларда фосфорнинг сақланишида бошқача ҳолатни кузатиш мумкин. Унинг динамикаси 
азотники каби тажрибанинг барча вариантларида май-июн ойларида тез тушиб кетиши билан 
тавсифланади, лекин кейинги ойларда фосфор сақланиши бир меъёрда қолади. Мавсум охирига келиб 
назоратдаги қарағай кўчатлари игнабаргларида фосфор миқдорининг сақланиши оз миқдорда кўпаяди, 
ўғит берилганда эса сезиларсиз камаяди. Бундай нисбийлик мавсум охиригача сақланиб қолган. Қарағай 
игнабаргларида энг кўп фосфор миқдори N
120
P
90
K
30 
ва N
150
P
120
K
60 
вариантларидан фойдаланилганда 
кузатилган. Шундай қилиб, хаттоки тупроқдаги харакатланувчи фосфорнинг кўп миқдорда сақланиши 
тажрибамиз бўйича аммофос берилишига қарамай, қарағай кўчатларининг интенсив ўсишида 
вегетациянинг ўртасигача фосфорни етарли миқдорда етказиб бера олмади. 



Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish