Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

 
 
ФОСФОР ПАРЧАЛОВЧИ БАКТЕРИЯЛАРНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ВА КУЗГИ БУҒДОЙ 
ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ 
*Джуманиёзова Г.И., Атабаев М.М., Каландаров Т.С., Омонликов А.У. 
*Микробиология институти,Тошкент давлат аграр университети 
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини оширишда фосфорли ўғитларнинг роли 
ниҳоятда катта бўлиб, озиқа моддалари элементлари ичида мамлакатимиз тупроқларининг катта қисмида 
кам ўзлаштириладиган ҳолатда тарқалган. 
Ҳар-хил тупроқларда фосфор элементи қандай турда тарқалганлигини ўрганиш ва фосфор билан 
таъминланиш даражаси, унинг ўзгариш жараёнлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари томонидан 
фосфорнинг ўзлаштирилиш коэфицентини ошириш, фосфорли ўғитлардан самарали фойдаланишни 
тақазо этади. Аммо, улардан самарали фойдаланишда фосфорли ўғитлар билан содир бўладиган мураккаб 
ва кўп омилли жараёнларни билиш зарур. Фосфорли минерал ўғитларни самарали қўллаш учун ва 
ўсимликлар учун ўзлаштириладиган фосфор, тупроқда қандай фосфорли минерал бирикмаларни ҳосил 
қилишини ўрганишни тақозо этади. 
Мақсад фосфор парчаловчи бактерияларнинг тупроқнинг агрокимёвий хоссаларига ва ўсимликлар 
ва кузги буғдой макро микроэлементлар билан озиқланиш шароитини оптималлаштиришга таъсирини 
ўрганиш. Тупроқнинг агрокимёвий хоссаларини ижобий томонга ўзгартириш. 
Ўсимликлар ҳаётида фосфор энг муҳим биоген элементлардан ҳисобланиб, у тупроқнинг органик 
қисмида фосфолипидлар, инозитолфосфатлар ва нуклен кислоталар, фосфопротеинлар, сахарофосфатлар, 
фосфорланган карбон кислоталар шаклида бўлади. Органик фосфор минерализация учрагандан 
кейингина, ўсимликлар ўзлаштира олади, унинг минирал бирикмалари эса тупроқда асосан қийин эрувчан
ва ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган алюминий, темир бирикмалари ва уч калций фосфатлар шаклида 
учрайди. Фосфорнинг минерал ва органик бирикмалари ўзлаштира оладиган шакилга жуда катта 
қийинчиликлар билан ўтади, шу сабабли тупроқларда уларнинг умумий миқдори кўп бўлишига 
қарамасдан қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун фосфорли ўғитлар oлиш зарур бўлади. 
Фосфорпарчаловчи микроорганизмлар асосида биоўғитлар тайёрлаш ва улар ажратган кислоталар 
ва бошқа алмашинув реакциялар таъсирида тупроқдаги эримайдиган фосфор бирикмаларини 
ўзлаштириладиган ҳолга олиб ўтиш мумкин. 
Фосфор парчаловчи бактерияларнинг фосфор парчалашга бўлган мойиллиги органик кислоталар 
ва паст рН даражасида содир бўлади. 
Тупроқдаги органик кислоталарни паст рН даражасида микроорганизмлар ҳосил қилади ва улар 
ёрдамида қийин парчаланувчи фосфор бирикмалари ўзлаштириладиган формага айланади. 
Фосфор парчаловчи микроорганизмлар Са
3
(РО
4
)

нинг парчаланишидан ҳосил бўлган фосфорни 
оксидлаб кейин тўғридан тўғри ўзлаштиради. 
Кузги буғдой ризосферасидан скренинг натижасида ажратиб олинган фосфор парчаловчи 
бактерияларнинг 4 штамми тажрибанинг асосий объекти бўлиб хизмат қилади. 
Бактерияларнинг морфологик-культурал ва физиологик-биокимёвий белгилари (ҳар-хил озиқа 
муҳитларида бактерияларнинг ўсиши) ўрганилгандан кейин, уларнинг қайси турга мансублиги аниқланди 
ва бунда Берге бактериялар аниқлагичидан фойдаланилди. Фосфорпарчаловчи бактерияларни 
чайқатгичда узоқ ва чуқур айлантириш усулида ўстирилди. Хужайралар миқдори қаттиқ озиқа муҳитга 
(БПА) экиш синаш орқали, спроралар миқдори эса Виноградиский усулида аниқланди, Пешков усулида 
спроралар бўялди. 
Физиологик гуруҳ микроорганизмларига форфорпарчаловчи бактерияларнинг таъсири кузги кузги 
буғдойнинг ўсиш-ривожланиш даврларида Звягинцев Д.Г. қўлланмаси асосида олиб борилди ва Мак-
Креди жадвали ёрдамида хужайралар саналди. 
Тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдорини Дениже усулида Цинцадзе варианти ёрдамида 
аниқланди. Фосфат кислотаси 1% аммоний карбонат билан ишлов берилди.


283
Тупроқдаги умумий азот миқдори Кьельдал усулида аниқланди. Бу усулда, тупроқнинг органик 
моддалар сульфат кислотаси иштирокида парчаланиши натижасида амид ҳолатдаги азот ажралиб, сульфат 
кислотаси билан тутилади ва аммоний сульфат ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган моддани ишқор билан 
нийтраллаб,аммоний гидроксиди ҳосил бўлади ва у қиздирилганда парчаланишидан аммиак ҳосил бўлади. 
Ҳосил бўлган аммикни эса сульфат кислотасига юттирилишини ҳисоблаш орқали умумий азот 
аниқланади. 
Лабаратория ва дала тажрибалари қуйидаги схема бўйича олиб борилди: 
1. Назорат-минерал ўғитсиз 
2. Назорат-минерал ўғит N
180
P
90
K
60
(мочевина, оддий суперфосфат ва калий хлорид). 
3. Тажриба-N
90
P
45
K
30
50% +ФПБ 
Тажриба олиб бориш мобойнида кузги буғдойнинг ризосферасидан ажратиб олинган маҳаллий 
фосфорпарчаловчи бактерияларнинг-Bacillus subtilis 56, 62, 64 ва 66 штаммлари асосида ташкил қилинган 
ФПБ ассоциясидан кузги буғдой уруғларини бактеризациялашда фойдаландик. Кузги буғдойга 4 та 
штамм асосида ташкил этилган Fosstim-2 бактериал угит самарадорлигини бахолашда: асосий поя 
узунлиги, умумий ва маҳсулдор тўпланишлар сони, бошоқ узунлиги, бошоқ массаси бошоқдаги донлар 
сони, илдизнинг узунлиги ва буғдой ҳосилдорлиги каби кўрсаткичлар ҳисобга олинди ва ҳар ойнинг 
бошида фенологик кузатув ишлари олиб борилди. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish