26
Ўсимликни гуллаш даврида картошка навларининг поясини баландлиги билан тупдаги поялар
сони ораларидаги боғлиқлик бўйича корреляция коэффициенти ўртача бўлди r=0,51±0,23, корреляция
коэффициентининг унинг хатосига муносабати ўртача ишонарли чиқди, t
r
=0,51:0,23=2,2.
Ҳисоб китоблар ўртадаги бир қаторда (4,5м
2
) экилган 20 та туганакдан пайдо бўлган ниҳолларда
олиб борилди. Ўсимлик гуллаш даврида ҳисобланган кучатлар сонидан кўриниб
турибдики,
картошканинг бирорта ҳам навида қаторда тўлиқ (20 та) кўчат сони бўлмаган. Навлар бўйича энг кўп 18,6-
18,8 дона кўчат стандарт Сантэ, Сарнав ва К-31 клонида; 2-чи ўринда 16,7-17,5 дона билан Умид, Кондор,
К-27 клонида ва охирги ўринда 15,9 дона билан Тўйимли нави эгаллади.
Навлар бўйича туганакларни униб чиқишига, олдин ўзини сифати, қолаверса тупроқдаги оз
бўлсада туз миқдори ўз таъсирини кўрсатган. Энг кўп ниҳоллар (93-94%) стандарт Сантэ, Сарнав
навларида ҳамда К-31 клонида; 83,5-87,5%; Умид, Кондор ва К-27 да ва энг кам (79,5%) кўрсаткич
Тўйимли навида бўлган.
Туганаклар сони барча вариантларни ўртачаси назорат (100,0%) варианти билан таққосланганда
маълум бўлдики назорат варианти билан К-31 клони ва Сарнав нави кўрсаткичлари (99,1%-100,5%) бир
бирига тенг бўлган. Назоратга нисбатна қолган наваларники: 93,9% К-27; 86,7-89,0% Умид ва Кондорда;
энг паст 84,2 % кўрсаткич Тўйимли навида экан. Ўсимликдаги туганаклар сони ҳам
унинг морфологик
белгиси ҳисобланади. Лекин шўрланган тупроқлар ўсимликни ушбу хусусиятига ўз таъсирини кўрсатади
ва тупдаги туганаклар сонини бир мунча камайтиради. Стандарт навда бир тупдан олинган
туганакларнинг ўртача сони вариантлар бўйича 5,7 донани ташкил қилди. Бир тупдан олинган ўртача
туганаклар сони стандарт Сантэ навида йиллар бўйича 4,1-6,4 донани ташкил қилган. Қолган навларда биз
Сантэ нави билан бирга бошқа навларни таққослаб олдик ва назоратга нисбатан (100,0%) қолганларини
ўртача кўрсаткичларини солиштирдик.
Гектардан олинган ҳосилдорлик бир туп ўсимликдаги туганаклар сони ва улар вазнига боғлиқ
бўлди. Сирдарё вилояти шўрланган тупроқ шароитида нисбатан юқори (11,9-14,0 т/га) ҳосилдорлик
стандарт
Санте ва Сарнав навларида, қониқарли (6,7-9,0 т/га) ҳосилдорлик К-31 ва Тўйимли навларида
бўлди. Умид, Кондор навлари ва К-27 клони тупроқ шўрига чидамсиз эканлиги маълум бўлди.
Турли навлар ва вариантлар бўйича бир тупдан олинган туганаклар
сони ва туганаклар вазни
бўйича корреляция коэффициентини боғлиқлилиги ўртача r=38,4±5,8 дона бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: