Униб чиққандан шоналашгача бўлган давр узунлиги.
Намуналарнинг шоналашгача бўлган
даври 42.0 кундан 60.3 кунгача бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан 15(Ғ
5
), 16(Ғ
6
), 18(Ғ
8
),19(Ғ
9
),20(Ғ
5
), 25(Ғ
5
),26(Ғ
5
), 27(Ғ
5
), 28(Ғ
5
) каби намуналарнинг
шоналашгача бўлган даври 42,6-46,1 кун оралиғида бўлиб, бу даврнинг энг қисқалиги билан ажралиб
турди. Андоза сифатида олинган Наманган 77 навининг ўсимликларида униб чиққандан шоналашгача
бўлган давр 51.0 кунни ташкил қилди.
Шоналашгача бўлган давр белгиси бўйича намуналарнинг ўзгарувчанлик амплитудаси 1.0-5.8%
ни ташкил этди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, биз ўрганаётган коллекция намуналарининг аксариятида
тезпишарликнинг фенологик элементларидан бири бўлган униб чиққандан шоналашгача бўлган давр
қисқа бўлиб, бу мазкур намуналарнинг кейинги даврлари ҳам қисқа бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Униб чиққандан гуллашгача бўлган давр узунлиги.
Адабиётларда қайд этилишича,
шоналашдан гуллашгача бўлган давр энг кам ўзгарувчан бўлиб, ҳарорат, кун узунлиги каби омиллар
таъсирида кучли паратипик ўзгаришга учрамайди ва тур, нав, шаклга кўра 25-30 кун оралиғида бўлади.
Тажрибамиздаги дурагайларда бу кўрсаткич 20,0-25,6 кунни ташкил қилди ва униб чиққандан
гуллашгача бўлган давр намуналар бўйича 62.0-86.1 кун оралиқда бўлди.
Ўрганилган давр энг қисқа бўлган намуналар сифатида 25(Ғ
5
), 26(Ғ
5
), 27(Ғ
5
), 28(Ғ
5
), 34(Ғ
5
) ларни
(мос равишда 67.1, 65.4, 62.5, 67.0, 64. кун) ажратиб кўрсатиш мумкин.
Белгининг ўзгарувчанлик коэффициенти намуналар бўйича 1.0-5.7% ни ташкил қилди.
Униб чиққандан очилишгача бўлган давр узунлиги.
Ғўза коллекциясидан ажратиб ўрганилган
намуналарнинг униб чиққандан очилишгача бўлган даври узунлиги (тезпишарлиги) 124.0-138.0 кун
оралиғида бўлди.
168
1-жадвал
Коллекция намуналарининг тезпишарлиги, 2012 йил
№
Каталог рақами
Намунанинг
номи
Униб чиққандан
очилишгача бўлган
давр, кун
М±m
V%
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
11.
12.
13.
14.
15.
16.
17
18.
19.
20.
21.
22.
23. 24.
25.
26.
27.
28.
29.
30.
31.
32.
33.
34.
35.
36.
37.
38.
39.
40
41
09775
09776
09777
09778
09779
09780
09781
09782
09783
09784
09785
09786
09787
09788
09789
09790
09791
09792
09793
09794
09795
09796
09797
09798
09799
09800
09801
09802
09803
09804
09805
09806
09807
09808
09809
098010
09811
09816
09817
09818
St
2(Ғ
5
)
4(Ғ
5
)
6(Ғ
5
)
7(Ғ
5
)
8(Ғ
5
)
9(Ғ
5
)
10(Ғ
5
)
11(Ғ
5
)
12(Ғ
5
)
13(Ғ
5
)
14(Ғ
5
)
15(Ғ
5
)
16(Ғ
6
)
17(Ғ
7
)
18(Ғ
8
)
19(Ғ
9
)
20(Ғ
5
)
21(Ғ
5
)
22(Ғ
5
)
23(Ғ
5
)
24(Ғ
5
)
25(Ғ
5
)
26(Ғ
5
)
27(Ғ
5
)
28(Ғ
5
)
29(Ғ
5
)
30(Ғ
5
)
31(Ғ
5
)
32(Ғ
5
)
33(Ғ
5
)
34(Ғ
5
)
35(Ғ
5
)
36(Ғ
5
)
38(Ғ
5
)
41(Ғ
5
)
42(Ғ
5
)
43(Ғ
5
)
82041-6
83055-33
04023-74
Наманган 77
134±1.3
134±2.5
-
-
129±2.2
134±1.3
129±1.9
129±1.0
129±2.3
124±1.9
134±4.5
124±4.6
129±3.6
134±3.1
129±2.7
129±5.0
129±1.0
138±3.6
134±4.1
129±3.3
134±2.8
138±3.8
134±4.6
138±8.1
129±1.7
138±6.7
134±3.2
129±4.1
129±2.8
129±3.7
134±4.6
129±2.7
134±7.1
124±3.5
129±3.1
138±5.1
134±4.2
124±3.7
134±4.5
134±2.1
127.1±3.2
3.3
5.6
5.1
1.3
2.2
3.4
4.5
1.1
2.5
1.6
3.4.
5.4
4.8
3.3
2.5
5.1
1.0
4.8
4.6
5.2
5.1
3.3
3.6
4.5
4.2
8.9
7.2
2.0
4.5
5.5
3.9
3.8
4.5
3.1
2.1
5.5
3.6
4.0
7.1
8.4
6.6
Фойдаланилган адабиётлар:
2. Жумаев Ф.Х., Абзалов М.Ф., Оразбоева Г., Холов Ё., G.hirsutum L. га мансуб навлар дурагай
бўғинларида тезпишарликни генотипга боғлиқлиги: Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик
ўсимликларида тез пишарликни хамда мосланувчанликни эволюцион ва селекцион қирралари
номли халқаро илмий конф. материаллари. -Тошкент, 2005. -Б.42-45.
3. Халикова М.Б. G.tomentosum иштирокидаги беккросс дурагайларнинг сўрувчи зараркунандаларга
бардошлилиги. Қ.х.ф.н. …... дисс. автореф. -Ташкент, 2004. - 20 б.
169
ҒЎЗА КОЛЛЕКЦИЯСИ НАМУНАЛАРИНИНГ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР БИЛАН
ЗАРАРЛАНИШ ДАРАЖАСИ
Сайдалиев Х., Халикова М.
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги ИТИ
Чидамлиликни назарий жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган маълумотларни умумлаштирган
ҳолда мавжуд услубларни такомиллаштириш, чидамлиликни баҳолашнинг энг самарали усулларини
ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалигида чидамли навларнинг аҳамиятини назарда тутиб,
бундай омилларни ўрганиш, уларни маданий шаклларга ўтказиш имкониятларини, ушбу белгиларнинг
ирсийланиш табиатини ўрганиш генетик ва селекционер олимлар олдида турган муҳим вазифалардан
биридир.
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги ИТИ қошидаги ғўзанинг ёввойи ва ярим ёввойи
шакллар ҳамда навлардан ташкил топган коллекцияси ўзининг турли келиб чиқишга эга бўлган
намуналари, уларнинг жуда кенг географик ҳудудлардан келтирилганлиги билан ноёб ҳисобланади.
Табиийки, бундай катта миқдордаги ғўза намуналари асосида ичида жуда кенг доирадаги илмий
тадқиқотларни олиб бориш мумкин. Мазкур коллекция намуналарини ўрганиш натижасида ҳар йили
селекционер олимлар ва илмий муассасаларнинг сўровига асосан турли белгилар бўйича намуналар
ажратиб берилади. Пахтачилик минтақаларида турли зараркунандаларнинг зарарли таъсирининг ортиб
бориши муносабати хўжалик белгиларининг юқори кўраткичи билан биргаликда зараркунанда ва
касалликларга чидамли бўлган навларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ва бунинг натижасида илмий
тадқиқотлар учун юқоридаги хусусиятларга эга бўлган бошланғич ашё яратиш долзарб муаммога
айланди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида қуйидаги
маълумотлар олинди:
Коллекция намуналарнинг трипс билан зарарланиши ўсимлик учки ўсув нуқтасининг
зарарланганлиги ва шунинг учун ҳосил бўлган шакл ўзгаришига (вилка ҳосил бўлиши) кўра баҳоланди.
Ўрганилган намуналар бўйича трипс билан зарарланган ўсимликлар жами ўсимликларнинг 0.0-44.4%
оралиғида бўлиб, 80 та намунада бу кўрсаткич нисбатан катта (14.3-44.4%) эканлиги қайд қилинди.
Коллекция намуналарининг ғўза шираси билан зарарланиши табиий шароитда аниқланганда 400
та намунада шира борлиги қайд қилинди. Ғўза шираси тушган ўсимликлар жами ўсимлик сонига нисбатан
намуналар бўйича 0.0-50.0% ни ташкил қилди;
Тажриба далаларида ғўзанинг ашаддий зараркунандаларидан бири бўлган ўргимчаккана
ўсимликларнинг зараркунанда учун энг қулай бўлган шоналаш-гуллаш даврида учрамади. Бунга ажратиб
олинган тизмаларнинг бардошлилик бўйича танловлардан ўтганлиги асосий сабаб бўлса, бу йилги ҳаво
ҳароратининг юқори бўлганлиги ҳам таъсир кўрсатди. Ўрганилган коллекция намуналарида ҳам бу даврда
зараркунанда қайд қилинмади.
Августнинг иккинчи ярмида лойиҳада назарда тутилганидек иккинчи марта ўсимликларнинг
шира ва ўргимчаккана билан зарарланиш даражаси аниқланди. Унга кўра айрим намуналарда шира
борлиги, лекин кўп миқдорда зарарланиш бўлмаганлиги кузатилди. 30% ўсимликларда қайд қилинган
ўргимчакканалар ҳам об-ҳавонинг иссиқ келганлиги боис яхши ривожланмаганлиги ва деярли зарар
келтирмаганлиги аниқланди. Бу даврда олинган рақамли маълумотлар қайта ишланмоқда.
Зараркунандаларга чидамли намуналар бўйича танловлар олиб борилди ва намунавий ҳамда
қаторлаб терим ўтказилди. Зараркунандаларга бардошли деб топилган намуналарда кейинги йилда
чидамлилик омиллари ва вертициллез вилтига чидамлилик аниқланади.
Олдинги тадқиқотлар давомида ажратиб олинган ва сўрувчи зараркунандаларга барлошлилиги ва
қимматли-хўжалик белгилари уйғунлашган тизмаларда трипс билан зарарланишнинг 0.0% ҳолати деярли
сақланиб қолди ва бу мазкур тизмаларнинг белги бўйича олиб борилган танловлар натижасида
барқарорлашганлигидан дарак беради.
Тизмалар бўйича фенологик кузатувлар натижасига кўра намуналарнинг тезпишарлиги 90.0-128.3
кун оралиғида бўлиб, аксарият намуналар тезпишарликни намоён қилишди. Жумладан 7/5 (92.4 кун), 12/1
(110.3 кун), 2/3 (112.8 кун), 16/2 (106.8 кун), 4/3 (103.1 кун), 10/4 (90.0 кун), 4/1 (110.2 кун), 15/2 (112.3
кун), 18/3 (112.5 кун), 21/1 (107.8 кун), 34/4 (102.6 кун), 27/3 (102,3 кун), 33/2 (99,4 кун), 35/7 (112,4 кун)
каби намуналар энг тезпишар эканлиги кузатилди.
Намуналарнинг трипс билан зарарланиши ўсимлик учки қисмининг зарарланганлиги ва шунинг
учун ҳосил бўлган шакл ўзгаришига (вилка ҳосил бўлиши) кўра баҳоланди. Ўрганилган намуналарда
трипс билан зарарланиш 0.0-25.50% оралиғида бўлиб, 72 та намунада трипс умуман учрамади. 2/3, 4/2,
4/3, 10/4, 4/1, 7/6, 19/3, 23/2, 24/3, 28/3, 30/2, 31/1, 31/3, 32/3 ва бошқ. шулар жумласидандир. Трипс билан
зарарланган кўпчилик намуналарда бошқа зараркунандалар, масалан шира ёки ўргимчаккана ҳам учради.
Бу ушбу намунанинг зарарланишга бирмунча мойиллигини кўрсатади.
170
Ўсимлик шираси ўрганилган намуналарга сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тушди ва
қисқа муддатда йўқолиб кетди. Намуналарда шираларнинг учраши 0.0-50.0% атрофида бўлиб, кўпчилик
намуналарда улар учрамади. Энг кўп ширалар сони 10/4 (50.0%) намунасида учради.
Ўсимлик шираси ўрганилган намуналарнинг шоналаш-гуллаш даврида мавжуд бўлди. Бироқ
зараркунанда миқдори ўсимликларга зарар етказадиган миқдорда бўлмади. Намуналарда шираларнинг
учраши 0.0-26.3% атрофида бўлиб, кўпчилик намуналарда улар учрамади. Шира фақат 5/1 (22.4%), 5/4
(26.3%), 7/1 (3.6%), 7/2 (24.3%), 7/5 (21.0%), 9/1 (16.2%), 20.1 (18.5%), 20.4 (14.4%), 34.5 (12.3%), 35/5
(13.4%), 38.2 (16.2%), 38.4 (17.4%), 106 (16.8%),121 (21.5%), 131 (14.4%) тизмаларида, шунингдек
ўрганилган Бухоро 6 (16.7%) ва андоза Наманган 77 (10.0%) навларида учради. Шира билан
зарарланишнинг бу даражалари ўсимликларга сезиларли зарар келтириш чегарасидан паст ҳисобланади.
Чунки бу кўрсаткичлар олдинги тадқиқотларда юқоридаги тизмалар зараркунандалар билан зарарланиш
бўйича чуқур ўрганилганлиги учун зараркунанданинг ўсимликларда бор-йўқлигига кўра аниқланган.
Тажриба далаларида ўргимчаккана ўсимликларнинг зараркунанда учун энг қулай бўлган
шоналаш-гуллаш даврида кўп учрамади. Бунга ажратиб олинган тизмаларнинг бардошлилик бўйича узоқ
танловлардан ўтганлиги асосий сабаб бўлса, бу йилги ҳаво ҳароратининг юқор бўлганлиги ҳам таъсир
кўрсатди. Ўрганилган намуналарнинг ўргимчаккана билан зарарланиш даражаси ҳам зараркунанданинг
ўсимликларда бор-йўқлигига кўра аниқланди.
Намуналарнинг зарарланиш даражаси 0.0-12.6% оралиғида бўлиб, 2/4 (11.4%), 7/3 (11.1%), 7/6
(10.0%), 15/5 (10.2%), 20/1 (6.4%), 31/3 (12.6%), 34/5 (4.8%), 106 (7.0%), 126 (8.2%) тизмаларда
ўргимчаккана қайд қилинди.
Бажарилаётган лойиҳанинг асосий мақсади қимматли-хўжалик белгилари ва зараркунандаларга
бардошлилиги уйғунлашган тизмаларни ажратиш бўлганлиги учун юқоридаги намуналарни 2012 йилда
экиб ўрганиш натижасида тезпишарлик ва зараркунандалар билан зарарланиш даражасининг ижобий
уйғунлиги асосида 40 та намуна ажратиб олинди.
Тажриба йилида ушбу тизмалар сўрувчи зараркунандалар билан деярли зарарланмадилар.
Трипс билан зарарланган ўсимликлар фоизи ўсимликлардаги шакл ўзгариши-учларининг
айрисимон бўлиб қолишига кўра баҳоланди ва бу кўрсаткич тизмалар бўйича 3.3-9.7% ни ташкил қилди.
Бу кўрсаткич навлардан Бухоро 6 да 13,0%, Октябр 60 да 10,5%, С-01 да 3.1% ва андоза Наманган 77 да
13,0%га тенг бўлди.
Маълумки, ўсимлик ширалари ғўзага унинг зараркунанда учун қулай ва озуқабоп даврида кўплаб
ёпишади. Шоналаш-гуллаш даври ғўзанинг ҳужайра шираси энг бой ва озуқабоп фазаси бўлиб, ушбу давр
ўртапишар навларда зараркунанданинг ҳам энг ривожланган даврига тўғри келади. Ўрганилган
тизмаларда бу даврда шира билан зарарланиш 2.3-8.0%ни, ўргимчаккана билан зарарланиш эса 0.0-1.5%
ни ташкил қилди.
Бу кўрсаткич навлардан Бухоро 6 да мос равишда 4,5% ва 0.7%, Октябр 60 да 4,7% ва 1.0%, С-01
да 2.5% ва 0.0% андоза Наманган 77 да эса 3,0% ва 0.0% эканлиги қайд қилинди.
Вегетация даврининг охирларида, айнан август ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб ғўзага
шираларнинг келиши яна авж олади. Чунки бу даврда зараркунанданинг яшаши учун ғўза пайкаларида
қулай шароит (юқори ҳарорат ва намлик) юзага келади. Ушбу даврда ёпишган ҳашаротнинг суюқлиги
Билан ифлосланган пахта толасида турли моғор замбуруғлари ва бактериялар ривожланиши натижасида
тола қораяди ва унинг сифати тушиб кетади. 15-25 август да тизмаларнинг ширалар билан зарарланиши
0.0-5.3% га, ўргимчаккана билан зарарланиши эса 4.3-9.5% га тенг бўлди. Бу кўрсаткич Бухоро 6 навида
мос равишда 1,0% ва 9,0%, Октябр 60 навида 0,5% ва 9,0%, С-01 навида 0.5% ва 4.2%, андоза Наманган 77
навида эса 3,0% ва 13,0% га тенг бўлди.
Ажратиб олинган тизмаларнинг тезпишарлиги 111.0-116.0 кунни ташкил қилиб уларнинг барчаси
тезпишарлик намоён қилди.
Эндиликда лаборатория шароитида юқоридаги намуналарнинг битта кўсакдаги пахтасининг вазни,
толасининг чиқими, узунлиги ҳамда сифат кўрсаткичлари аниқланмоқда.
Сўнгги йилларда ривожланган мамлакатларда, биринчи навбатда европа давлатларида қишлоқ
хўжалик эинларини етиштириш амалиётига ўзгартириш киритишнинг ўзига хос тенденцияси шаклланган.
2007 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатларида инсонларнинг яшаш муҳитида кимёвий дори
воситаларини сезиларли даражада чеклаш (REACH тизими) назарда тутилмоқда. Европа Иттифоқи бу
борада
бирмунча
хавфсиз
тизимларга
ўтишни рағбатлантирмоқда
ва
маълум
даражада
молиялаштирмоқда. Шу билан бирга уйғунлашган ҳимоя тизимида кимёвий дорилардан фойдаланишнинг
устунлигини зараркунандалар сонини назорат қилишнинг табиий механизмларини ишлаб чиқиш билан
алмаштиришга эътибор қаратилмоқда. ЕИ, Япония, АҚШ ва Жанубий Кореяда иқтисодиётнинг
агросаноат секторини уйғунлашган ҳимоя услублари ва қишлоқ хўжалиги юритиш технологияларига
босқичма-босқич ўтказиш масаласи давлат миқёсидаги масала бўлиб турибди. Мазкур давлатларнинг
агросаноат мажмуи бугунги кунда экологизациялаштириш ва деҳқончиликнинг биодинамик ҳамда
171
органик тизимига ўтиш томонга ўзгармоқда. Масалан, Голландия бу тизимни 2009 йилдан бошлаб
қўлламоқда. Финляндия эса 2011 йилда ўтишни режалаштирмоқда.
Тадқиқотчилар бир қанча навларнинг ўргимчакканага чидамлилигини ўрганиб ушбу
зараркунандага чидамли бўлган навларнинг барг пластинкаси қалин ва эпидермис ҳужайраларининг
зичлиги юқори даражада бўлади, деган хулосага келганлар. Айрим тадқиқотчилар фикрича эса ғўзанинг
ўргимчакканага чидамли бўлишида барг тукчаларининг қалинлиги ва уларнинг узунлиги муҳим аҳамиятга
эга.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда сўрувчи зараркунандалар билан зарарланган
ўсимликлар фоизи кичик бўлган ва умуман зараркунанда учрамаган коллекция намуналари кейинги
йилларда вертициллез вилтибилан табиий зарарланган фонда ўрганилади ва уларда зарракунанда бўйича
ҳам қайта текширув ўтказилгани ҳолда чидамлилик омиллари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |