Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#228626
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman)

 
* * * 
Кенгаш мажлисини ўтказгандан кейин мингбоши дарҳол ўзига 
йигит тўплашга киришди. Етти киши ўрнига йигирма-ўттиз талабгор 
бир қишлоқнинг ўзидан чиқди. 
Ҳакимжон муни мингбошига арз қилиб туриб, деди: 
— Ишлар яхши, тақсир, еттита десак, ўттизтаси келиб ўтирипти. 
Ҳакимжоннинг биринчи жумласида сезиларлик даражада очиқ 
бир пичинг бор эди. Лекин у пичингни мингбоши додҳо пайқаёлмади. 
— Бекорчи кўп қишлоқда, бекорчи! — деди мингбоши. 
— Йўқ, хўжайин. Мен гаплашиб кўрдим. Ҳаммаси чорикор 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
217
болалар. «Жонимиздан тўйдик, бола-чақамиз оч...», дейди. 
Мингбоши бирданига қўпол бир овоз билан кулиб юборди. 
Ҳакимжон бу ногаҳон кулишнинг сабабини билолмай ҳайрон эди. 
Кейин мингбоши ўзи англатди: 
— Жонидан тўйган бўлса яхши! — деди у. — Жонидан тўйганлар 
яхши сўқишади. Оқ подшо «вайна»да
15
қийналиб қолса, қишлоқнинг 
ҳаммасини йиғиб жўнатаман! Иш йирик, мирза. 
Яна ўша хунук овоз билан кула-кула ичкарига кириб кетди. 
Ҳали қоронғи тушиб, паловга дастурхон ёзилган йўқ эдики, 
ташқарига бир меҳмон кириб келди. Ҳакимжон уни кулар юз билан, 
севиниб қарши олди. Бир оз кейин ичкаридан чиққан мингбоши ҳам 
унга нисбатан бир қадар мулозимат билан муомила қилди. Лекин бу 
мулозиматнинг ясамалиги шу қадар очиқ эдики, меҳмоннинг кўзлари 
Ҳакимжоннинг кўзларини тўғри келтириб туриб, у тўғрида бир ҳимо 
қилиб ўтди. Ҳакимжон ҳам кўз қораси билан меҳмондан узр сўради. 
Меҳмон эса «мунинг ўзи нима-ю, муомиласи нима бўларди?» деган 
маънода кулиб қўйди, холос. 
Палов ейилиб бўлгач, кўк чойни ичиб ўтириб, улар учови 
суҳбатга тушдилар. Меҳмон Ҳасанов деган бир татар йигити бўлиб, 
қишлоқ қарз ширкатларининг инс-пектори эди, 
— Урушдан гапиринг, абзий! Уруш нима бўляпти? 
— Урушни сиз биласиз, мингбоши. Сиздан эшитайлик, — деди 
Ҳасанов. 
— Мен урушни қайдан билай? Газит ўқимасам? 
— Сиз, ахир, бир бўлуснинг каттасисиз. 
— Э, катталиги қурсин! Керак бўлса, олинг шу катталикни! 
Мингбоши бу сўзларни жиддият билан айтарди. Меҳмон кулди: 
— Зерикдингизми, хўжайин? Дарҳақиқат, бу нозик замонда катта 
амал ҳам зериктиради. 
Ҳакимжон ўз хўжайинининг таъби бир оз олинганини пайқади 
шекилли, унинг ёрдамига етишмоқчи бўлди: 
— Чинакам, — деди у, — шу замонда амалдор одамга жуда 
қийин... Сиз билмайсиз. Мен, мана, доим хўжайиннинг қўлтиғидаман. 
15
В о й н а – уруш. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
218
Яхши биламан. Жуда қийин... 
— Биламан, жуда яхши биламан, — деди Ҳасанов. — Албатта, 
осон эмас. 
Мингбоши ҳали жим эди. У қўлидаги бўш пиёлани айлантириб 
ўйнарди. Ҳакимжон давом этди: 
— Замон нозик бўлмаса, мингбошиларнинг йигитлари 
ортдирилармиди? 
— Шундай гап борми? — деб сўради Ҳасанов. 
— Гап бор эмас. Буйруқ бор. Биз одам чақирдик. Учта 
йигитимизга еттита қўшилади... 
Мана шу жойда мингбоши ҳам бирдан гапга аралашди: 
— Ҳаммасига солдат бешотари бермоқчи... Солдатликка машқ 
қилдирмоқчи... Мунга нима дейсан? 
— Жуда соз! — деди Ҳасанов. Папиросини узун сўриб тортган 
ҳолда ўйлаб кетди. 
— Нимаси соз? — деди мингбоши қўпол бир хитоб билан. 
— Жуда соз, мингбоши афанди. Фақат... мен ишонмайман мунга... 
— Нимасига ишонмайсан? — деди мингбоши яна ўша қўполлик 
билан. 
— Бизнинг мусулмон-турк йигитларининг қўлига рус ҳукумати 
бешотар милтиқ бериб қўярмиди? Ҳукуматнинг эси бор. 
Мингбоши ҳайрон бўлиб қолди. Бу етти ухлаб бир тушига 
кирмаган фикр эди. Кўзини кенг-кенг очиб, меҳмонга қаради. Бу 
қарашда ҳам ҳайрат бор эди, ҳам қўрқув... 
— Нега бермасин? Ўзи буюриб ўтирипти-ку? 
— Битта-яримта эси пастроғи буюргандир, тақсир. Эси борлари 
мунга йўл қўймайди! 
Мингбоши индамади. Ҳакимжон бутун борлиғи бир диққатга 
айланиб, икки кўзини меҳмонга тиккан эди. Меҳмон давом этди: 
— Мусулмоннинг қўлига яроқ бермайди бу ҳукумат. Биз, 
мусулмонлар, турк болалари, ўзимиз яроқ олмасак, душманларимиз 
ўзи ўз қўли билан бермайди. 
— Ким душман? — деди мингбоши. 
Бу саволда энди пўписа асари бориди. Меҳмон сира шошмасдан, 
бемалол жавоб берди: 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
219
— Сизнинг душманингизни айтаётганим йўқ, додҳо афанди. 
Турк-ислом халқининг душманларини айтаман... 
— Гермонни айтасанми? 
Ҳакимжон бирданига кулиб юборишдан ўзини зўрға тўхтатиб 
қолди. 
— Шундай, тақсир! Гермонни айтаман. Турк миллатига яроғ 
бериб қўймайди у! У, турк миллатларининг жон ва қон душмани! 
— Ундай бўлса... бутун қишлоқни йиғиб, қўлига бешотар бериб, 
Гермон билан урушгани жўнатмоқчи бўлганимга нима дейсан? 
Мингбоши бу сўзларни ғурур билан кулиб туриб сўзларди. 
— Нима дердим? Ундай қилсангиз, сизни «ғозий», дердим... 
Ислом миллати сизнинг бу хизматингизни ҳеч бир унутмас эди... 
— Миллатинг билан ишим йўқ. Туркингни ҳам билмайман мен. 
Мана бу мирза айтадики, қишлоқда жонидан тўйган кўп. Шуларнинг 
ҳаммасини Гермон урушига жўнатсам — оқ подшонинг қўли юқори 
келади, бу қишлоқлар ялангоёқ, безориларнинг касофатидан 
қутулади! 
— Ҳай, ҳай! — деди меҳмон. — Мунинг савобига ким етсин! 
Жуда зўр хизмат қиласиз, додҳо! Фавқулолда буюк хизмат!.. 
Шу суҳбатдан кейин Ҳакимжонда мингбошига нисбатан бир 
қараш туғилди. У қарашда ихлос ва ҳурматдан бошқа ҳамма нарса 
бориди. Бу қарашни ўша кечаси мингбоши ётгани кириб кетгандан 
кейин Ҳакимжон меҳмоннинг ўзига ҳам бир оз изҳор қилди. Меҳмон 
Ҳакимжоннинг эътирофини эшитгандан кейин жуда ўт олиб, қизиб 
гапирди: 
Бизнинг бутун фожиамиз шундаки, — деди у, — дўстимиз 
билан душманимизни ажрата олмаймиз. Эшитдингизми унинг 
гапларини? Бизнинг диндошимиз, миллатдошимиз бўлган Туркия 
билан бир сафда урушаётган Германия бизга, биз Туркистон 
туркларига душман эмиш... 
Меҳмон бир оз тўхтади. Папиросини қаттиқ-қаттиқ тортиб, оғир-
оғир бош тебратди. 
— Булар барчаси илмсизлик касофати, Ҳакимжон! Нодонлик 
меваси. Бу йўғон саллали, бўш каллали ҳайвонлар, Бухорои шарифни 
спекуляция қилиб, ислом миллатини заҳарловчи микроблар бизни шу 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
220
ҳолга келтирдилар... Эҳ... эҳ... эҳ!.. 
Астойдил куйиб гапираётган меҳмон Ҳакимжоннинг кўзи уйқуга 
кетгандан кейингина сўздан тўхтади. 
Иккаласи сўрига жой қилиб узалган вақтларида, Ҳакимжоннинг 
яна уйқуси қочган, биринчи хўрозлар унда-мунда қичқира бошлаган 
эдилар. 
Булар иккаласи кўрпага узалгандан кейин ҳам анчагина гаплашиб, 
мингбошидан, умуман замоннинг ҳамма амалдорлари, ҳукумат ва 
идора усулларидан шикоят қилишдилар. Меҳмон бир вақтлар нойиб 
тўранинг Мирёқубга айтган гапларини яна кўпроқ тафсилот билан 
Ҳакимжонга айтиб берди. Ўз мингбошисининг ишларига қараб ҳамма 
мингбошилар ва умуман шу замон ҳокимияти тўғрисида кўп ҳам 
яхши фикрда бўлмаган Ҳакимжон шу суҳбатдан сўнг ўзининг хом ва 
чувалашган фикрларини пишитди, бир орага йиғди, бошидаги 
фикрлар бир тартиб доирасига тушиб, янги-янги пардаларни унинг 
миясидан сидира бошлагач, ўзида аллақандай бир ўзгариш 
бўлаётганини ўзи ҳам сезди: ўша қундан бошлаб унинг ҳамма нарсага 
қараши бошқа бўлди! Мингбоши — бурунги мингбоши эмас, 
фарсахларча йироқларда. Яқинлашиб келганда ҳам худди буни 
ўлдиргани келаётгандай... Мирёқуб, унинг ишбилармонлиги, 
эпчиллиги, зийраклиги... «У агар ҳақ йўлни топса, борми, ноёб одам 
бўлади». Ҳар бир катта саллалик домла — беморга заҳар бераётган 
табиб... Ҳар бир бошини қуйи солган эшон — одамларнинг 
киссаларига яширинча қўл узатган кисаввур... Абдисамат мингбоши, 
— уни ўйлаганда, Ҳакимжонга жон киради! «Уни кўрса тикилиб, 
кўзини олмай, узоқ-узоқ қараб турса, зиёрат қилиб қўлини ўпса, нима 
буюрса, шуни қилса!..» 
Ҳасановнинг фикрлари, айниқса янги олинадиган йигитлар 
тўғрисидаги фикри мингбошига ҳам таъсирсиз қолмаган эди. 
Мингбоши, Ҳасановдан бир оз қўрққан ва шу учун унга совуқ қараган 
бўлса-да, унинг ўша йигитлар тўғрисидаги фикрига қарши келмасди. 
У ҳам ичкарига кириб, жойига чўзилгач, у тўғрида анчагина ўйлаб 
ётди. 
«Бу баччағарнинг гапи қурсин! Нимага бўлсайкин, унинг 
гапларини эшитганда одам чўчиб тушади. Худди... оқ подшони сўкиб 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
221
юборадигандай? Худди унинг сўкканини биров эшитиб қолиб, Ёдгор 
эчки ё Умарали пучуққа етказадигандай? Улар бўлса, оқизмай-томиз-
май, ҳоким тўрага чақадигандай? Боз устига улар — «оқ подшони 
сўкиб турган вақтида Акабарали мингбоши «ҳа, ҳа» деб турган эди!» 
дейишдан ҳам тоймайдигандай! Сўнгра ҳоким тўра чақириб олиб, 
ғазабига ола-дигандай! Мингбошиликни тортиб олиб, эл кўзида 
тамом шарманда қиладигандай! Абдисамат билан Ёдгор эчки, 
Умарали пучуклар яна қўш карнайи билан жар соладигандай!» 
— «Лекин, баччағар кофир, бир нарсани билмасдан айтмайди. 
Нимага десангиз, у «закон» китобини кўп ўқиган, ҳамма вақт 
ўриснинг ичида қайнайди, ўрис тилини сув қилиб ичиб юборган... 
Катталаримиз ўрус-да, ахир! Ўрис бўлганидан кейин мусулмонга ён 
босмайди. Бу рост! Шу ерда Ҳасан абзий билиб айтади! 
Мусулмоннинг қўлига яхши бешотарни бериб қўярмиди? Йўқ! Агар 
мен ўрус бўлсам (астоғфурулло!), мусулмоннинг қўлига асло яроғ 
бермасидим! Асло! Абзий рост айтади. Абзий, абзий, абзий!.. 
Мана шундай ўйлар билан мингбоши зўрға ухлаб кетди. 
Эрта билан уйқудан уйғонгач, яна ўша — йигит масаласини 
ўйлади. Йигитларнинг учта ё ўнта бўлиши мингбоши учун баробар 
эди. «Кўп бўлса, ғалваси ҳам кўпроқ бўлади», деб ўйларди у. Фақат... 
фақат... 
— Ўнта яхши йигитга яхши от, яхши сарпо, яхши яроғ-аслаҳа 
бериб, ўз маҳкумимни бир айлансам, иложи бўлса, Абдисамат 
турадиган қишлоқдан бир от чоптириб ўтиб қўйсам... бас! Шундан 
кейин катталар уч йигитни биттага қолдирсалар ҳам майли эди!.. 
Бу ўйнинг натижаси шу бўлдики, эртаси куниёқ қишлоқдан одам 
ола бошлаб 2—3 кунда еттита навқирон йигитни чертиб-чертиб 
миршабликка қабул қилди. Ундан-бундан сўраб, сўратиб, иложи 
бўлмаганда... тортиб олиб бўлса-да, ҳаммасини яхши отга миндирди, 
аллақайлардан ов милтиқлари топиб, ўновини яроқлантирди, уст-
бошларини текислади, ўзи ҳам энг яхши зар чопонини кийиб, тилла 
камарини боғлаб, узун қиличини осиб, саман йўрғани миниб, йўлга 
чиқди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish