Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#228626
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman)

XIV 
 
Мингбоши шаҳардан тегишли дастурларни олиб қайтгач, бошқа 
ҳамма мингбошилар каби тўхтовсиз ишга киришди. Ўз қўл остидаги 
ҳамма амин ва элликбошиларни ўз маҳкамасига чақириб, бир кун 
эртадан кечгача беҳуда интизор қилгандан кейин, ниҳоят, айвонда 
чой ичиб ўтириб, «кенгаш мажлиси»ни очди. Пойма-пой ва бир-
бирига қовушмаган гаплар билан «замона аҳволи»дан, тоғ 
воқеаларидан ва унинг натижаларидан даромад қилгач, мақсадга 
ўтди: 
— Шунақа, яхшилар, — деди у, — энди менинг уч йигитимга яна 
етти йигит қўшилди. Аминлар иккитадан, элликбошилар биттадан 
олишади. Йигитларнинг ҳаммасига солдат бешотари берилади. 
Отадиган азамат топилармикин?.. 
Ҳеч ким жавоб бермади. Ҳамма жим эди. 
— Нега индамайсанлар? Оғзингга пахта тиқдингми ҳамманг? 
Гапир, Матхолиқ! 
— Ишқилиб... катталаримиз бир иш қилса, билиб қилади, — деди 
Матхолиқ амин. 
— Ҳа, албатта, билиб қилади, — деди бир элликбоши. 
— Биз нима дердик? Маъқул маслаҳат, — деди яна биров. Сўнгра 
ёнидагиларга қараб, сўради: — Шундаймасми, яхшилар? 
— Ҳа, шундай, шундай! — деб шовқин солди ҳар ким ҳар жойдан. 
— Сенлар айтмасанглар ҳам маслаҳат маъқул, — деди мингбоши 
овозини кўтара тушиб. — Уни биламан. Солдат бешотарини отадиган 
азаматлар топила-дими, деб сўрайман. Мунга жавоб бер! 
— Юрт эмасми, чиқиб қолар, — деди Матхолиқ амин. 
— Билмаса ўрганар, — деди бир чеккада турган Ҳакимжон. — 
Ишни тўхтатиш керак эмас. Йигитларни ола берайлик, билмаганига 
шаҳардан одам чақириб, ўргатдирармиз. 
— Маъқул, — деди мингбоши. Кулди. — Ҳаммангнинг ақлинг шу 
тирранчанинг ақлича бўлмади-я, ҳайф сенларга. 
Амалдорлар жим қолдилар. Мингбоши давом қилди: 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
214
— Бўлмаса, маслаҳат шуки, ҳар амин ўзига керакли икки йигитни 
топиб, индингача менга билдиради. 
— Рўйхатини топширади, — деди Ҳакимжон. 
— Ҳа, рўйхатини топширади, — дея такрор қилди мингбоши. — 
Мундан ташқари, ҳар амин менга ҳам биттадан йигит топиб беради. 
Қолганини ўзим шу қишлоқдан оламан. Ундан кейин аминларнинг 
ўзлари қишлоқма-қишлоқ юриб, юртга эшиттиради. 
Мингбоши тўхтади, шамасини кам туширишга ҳаракат қилиб, 
чойнакдан пиёлага чой қуя бошлади. Ўтирганлар бир-бировларига 
қарашдилар: «Нимани эшиттирамиз?» деган шивирлашлар бошланди. 
Мингбоши сўзини тугатмаган эди, Ҳакимжон сўради: 
— Нимани эшиттиради булар? 
— Ҳа, айтганча, — деди мингбоши, — эсимдан чиқипти: йигит 
олишни эшиттиради, ундан кейин пул тўғрисини. 
Ўтирганлар бир сесканиб олдилар. 
— Қанақа пул, тақсир? — деди Матхолиқ амин. Ҳамманинг кўзи 
унинг оғзига тикилган эди, ундан кейин ҳамма кўзлар бирданига 
мингбоши томонга бурилиб, унинг оғзига осилдилар. Кўплар 
оғизлари билан ҳам тинглардилар. Мингбоши кулди: 
— Қанақа пул бўларди! Йигитларнинг ярим ойлиги ғазнадан, 
ярми юртдан. 
Ўтирганларнинг оғзидан хор билан айтилгандай яхлит ва 
бесаранжом бир овоз чиқди: ғу-в-в!.. Худди «дод-д» дегандай... Зўр 
ҳовлининг кенг саҳнига гўристон жимлиги чўккан эди. Ҳакимжон 
оҳистагина бир «уҳ» тортиб, ўрнидан турди, айвон устунига чиғаноғи 
билан бир-икки ургач, битта-битта босиб, жамоатга яқин келди. Шу 
топда унинг жуда эҳтиёт билан — ҳеч бир шарпа чиқармай — босган 
қадамларининг бўшанг шитирлаши ҳам ўтирганларга малол келган 
каби эди. 
Ҳамма кўзини ерга тикиб, узун якандознинг мағизи билан 
ўйнарди... 
— Нимага имонинг ўчди бирданига? — деб қичқирди мингбоши 
ҳайбатли овоз билан. 
— Ярим пули қанча бўлади, тақсир? — деди яна Матхолиқ. — 
Ўзингизга бериладиган етти йигитнинг бештасига ҳам юрт 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
215
тўлайдими, додҳо? 
— Ҳа, бўлмаса мен ёнимдан тўлайманми? — деди мингбоши 
дағаллик билан. 
Яна жимлик чўкди. Мингбоши давом этди: 
— Уч кун орасида юртга эшиттириб, бўлган гапни менга маълум 
қиласанлар. 
— Хўп, тақсир! — деди Матхолиқ. 
Бошқалар жим қолдилар. Мингбоши қичқирди: 
— Нега бошқаларинг индамайсан? Қанжиқсан ҳамманг! Сенларди 
амин қилиб, қўлингга амал бергандан хафа бўлдим-ку! 
— Бекор қилиб қўйсангиз ҳам тузук эди, тақсир, — деди бир 
амин. 
Ҳамма унга томон ўгирилди. 
— Сени бекор қилмасдан бурун отхонага қамаб калтаклатаман... 
Шошмай тур! 
— Тақсир, тақсир, тақсир! — деган овозлар юксалди ҳар 
томондан. 
— Бўлар иш бўлди, яхшилар, — деди Матхолиқ жамоатга 
юзланиб. — Юртнинг катта-каттасини чақирамиз-у, «буйруқ шу» деб 
эшиттирамиз. Бизнинг ишимиз шу. Юрт «йўқ», деса, катталаримиз 
бирор маслаҳат кўрсатар. 
— «Йўқ», деб кўрсин қани? — деди мингбоши. — Оқ подшонинг 
ўз буйруғи бу! «Йўқ», деб кўрсин! 
— Шу чоққача «йўқ», демаган, энди ҳам «йўқ», демас, — деди 
Ҳакимжон. 
— Рост айтасан, мирза, — деди мингбоши. У бу сўзнинг аввалги 
ҳижжасини қалин қилиб айтарди. — «Йўқ», дейдиган топилмайди. 
— Рост айтасиз, тақсир, — деди Матхолиқ, — «Йўқ», демаса 
керак. Аммо-лекин подшоликнинг пастарин бир ити бўлганимдан 
кўрган, билганимни айтиб қўймасам, бўлмайди. 
— Айт, айтма, деган одам борми? Ҳамма Матхолиққа тикилди. 
— Юртнинг важоҳати бузуқ, тақсир. Гап кўтармай қолди. Асад 
ойида рўза тутган бангига ўхшайди, тақсир... Энди, юрт — кўпчилик, 
эҳтиёт керак, деймиз-да. 
Ҳамма бирданига тасдиқлади: 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
216
— Рост, тақсир, рост! 
— Рост бўлса ростдир, ёлғон деган одам йўқ. Аммо-лекин «Ким 
катта — юртми, оқ подшоми?» деб сўраганда, нима дейсанлар? Қани? 
Ҳеч ким оғиз очмади. Яна Матхолиқ гапирди: 
— Албатта, «оқ подшо», деймиз, тақсир! 
— Ундай бўлса, гап тамом. Омин оллоҳу акбар! Бора бер ҳамманг 
ўз ишингга... 
Элликбошилар ўринларидан туриб, у ёқ-бу ёққа ёйилган, 
мингбоши Матхолиқни чақириб олди. Унинг бир қулоғини қўли 
билан яқин келтириб, деди: 
— Абсаматни йиқитсам, сени мингбоши қилиб қўярдим. 
Абжирсан, баччағар! 
Матхолиқ кулди. 
— Қуллуқ, тақсир, хизматингизни қилсам бўлди. Шунга 
хурсандман. 
Мингбоши унинг бошини яна ҳам ўзига яқинроқ тортди: 
— Бу қиш ичи на битта қовуним бор, на бир дона тарвузим. Уч-
тўрт аравагина эплагин, ҳиссасини чиқариб бераман. 
— Хўп, хўжайин, жоним билан. 
Матхолиқ узоқлаша бошлаган эди, яна чақирди: 
— Айтганча, эсимдан чиқибди. Буларингга айт: юртни намозга 
кўпроқ ҳайдаб туришсин. Буйруқ шу! 
Матхолиқ ҳаммани чақириб олиб, баланд овоз билан бу янги 
буйруқни ҳам эшиттирди. Шу билан тарқалишдилар. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish