www.ziyouz.com кутубхонаси
42
биринчи марта ҳаммаям йиқилади. Ана кулгию мана кулги! Ҳамма кулади, ўзинг ҳам куласан.
Оёқда маҳкам турмоқчи бўласану оёғинг остидаги ер ағдарилиб кетаётгандек бўлади. Кириск
эса йиқилмасди. Оёқда мустаҳкам туриб оларди. Шунга интиларди. Ахир, Музлук доим шу ерда
бўларди-да! Унинг олдида бўш-баёв болага ўхшаб йиқилишни ўзига эп кўрмасди.
Айниқса, Музлук билан-тепаликдан кимўзарга думалашганида роса ҳузур қилишарди, роса
кулишарди. Қизлар ҳам тепадан думалайверарди. Фақат улар қўрқоқ бўлишади, кокиллари доим
бирор нарсага илашиб қолади. Аммо бу ҳисоб эмас. Бунақа қувноқ ўйинда албатта бирор
жойинг лат ейиши турган гап.
Музлук билан улар пастга думалаганларида, Кириск билдирмай тирсакларини атайлаб кенг
ёзарди-да, ундан ўзиб кетмаслик учун тўхтаб қоларди. Улар атрофдагиларнинг қичқиришлари
ва хахолаб кулишларини эшитиб, бир вақтнинг ўзида пастга думалаб тушишар ва «уч», деб
саналгунича баравар сакраб оёққа туриб олишарди. Шунда Музлукка оёқда маҳкам туриб
олишга ёрдам бериш, қизни суяб қолиш нечоғлиқ завқли эканлигини ҳеч ким фаҳмламасди.
Улар бир-бирларига мадад бериб, беихтиёр қучоқлашиб олишарди. Музлук хурсандлигидан
роса кулар, унинг кулгидан чўччайган лаблари боланинг ҳам кулгусини қистатарди; Кириск
ушлаб қолсин деб Музлук ҳамиша шундай қилар, ўзини гўё йиқилиб кетаётгандек қилиб
кўрсатар, Кириск бўлса уни ушлаб қолиб, қучоқлаб, оёқда маҳкам туриб олишига
кўмаклашарди. Ана шунда улар аллақандай сирли масрурлик ва ҳуркак бир муҳаббат онларини
бошдан кечираётганликларини ҳеч ким билмасди. Қизчанинг юпқа кўйлакчаси остида юраги
дукурлаб урар, уларнинг баданлари дам-бадам бир-бирларига тегиб кетар ва Кириск кизнинг
эндигина тугилиб келаётган ва таранглашган сийналарига қўли тегиб кетганини, шунда қизча
титраб, тезгина унинг пинжига кириб олганини, боши айланиб кетганидан хумор кўзлари сирли
бир чақнаганини сезиб қоларди. Бутун олам — ер ва осмондаги жамики нарсалар — улар билан
бирга қўшилиб айланар, тинимсиз кулгию бахтиёрликларига, чексиз қувончга тўлар эди. Бу
нақадар ажойиб саодат эканлигини ҳеч ким хаёлига келтирмасди!
Фақат бир гал буни ўзидан бир оз каттароқ, ёмон кўриб юрадиган қабиладоши сезиб қолди
ва у аҳмоқ боши айланганидан гўё ўзини оёқда тутиб тура олмаётгандай ёпирилиб келиб
Музлукка ёпишмоқчи бўлди. Музлук чап берганча ундан ўзини олиб очар, у бўлса боши
айланиб ўзини йиқилаётган қилиб кўрсатиб, қизнинг изидан яна етиб олар ва унинг устига
ўзини ташламоқчи бўларди. Кириск у билан муштлашиб қолди. У бола гавдалироқ бўлганидан
бир неча бор Кирискни уриб йиқитди. Лекин хар ҳолда кураш дуранг билан тугади — Кириск
бўш келмади ва қиз боланинг ҳимоя қилишига ҳам рухсат бермади. Лекин бу воқеа бошқа
такрорланмади...
Улар ўйнаб-ўйнаб, терга ботиб, қизиб-ёниб, ариқдан сув ичгани югуриб кетишарди. Нақадар
масрур лаҳзалар эди!
Кўк сичқонча, сув бергин!
Оҳ, кўк сичқонча, сув бергин!
Анҳор сал нарироқдан ўтарди. У ўрмондан оқиб келиб, болалар ўйнайдиган жойдан
чиқарди. Булоқ суви тошдан-тошга урилиб оқиб, мовий ўрмон салқинини ўзи билан бирга олиб
келарди. Қалин ўсган ўт-ўланлар шўх жилға соҳилларини кўпчитиб, бир-бирига яқинлаштириб
қўйгандай, энг яқин ва ғовлаб ўсган ўт-ўланларнинг эгилиб турган шохчаларидаги япроқлари
эса сув оқимида юлқиниб турарди. Булоқ суви гоҳ офтобда товланиб, гоҳ қовоқ солиб осилиб
турган қирғоқ остига шўнғиб, гоҳ ўт-ўланларнинг ва тол чивиқларининг орасига яшириниб, ҳеч
нарсани писанд қилмай, денгиз томон тиним билмай шошиларди.
Болалар бир зумда анҳоргача чопиб бориб, зум ўтмай, ўт-ўланларни икки томонга суриб
ташлаб, ўзларини сувга ташлашарди. Қўлларини ювиб, ҳовучлаб ичишга сабрлари ҳам чидамай,
Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |