Microsoft Word chingiz aytmatov birinchi muallim ziyouz com doc



Download 389,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana21.02.2022
Hajmi389,67 Kb.
#29400
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
chingiz aytmatov birinchi muallim2 ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
14
дунёда бор ширин-ширин гапларни шивирлаб қулоғига айтсам! Эй, худойим, уни менга 
туғишган ака қила қолсанг нима бўпти!» - деб тилак тилагап эдим. Ўшанда муаллимимизни 
одамгарчилиги, яхши ниятлари учун, бизларнинг келажагимиз тўғрисида ғамхўрлик қилганлиги 
учун ҳам унга меҳр қўйиб, иззат-ҳурматини бажо келтирган бўлсак керак. Бизлар гўдак болалар 
бўлсак ҳам, ўйимча, ўша вақтдаёқ ақлимиз етиб турарди шунақа нарсаларга. 
Бўлмаса тиззадан сув кечиб, изғиринда нафасимиз кесилиб, шунча узоқ жойга – тепаликка 
ҳар кун қатнаб тинка-мадоримизни қуритишга бизни ким мажбур қиларди, дейсиз? Мактабга ўз 
ихтиёримиз билан ҳавас қилиб борардик. Ўқишларингга борсаларинг-чи, деб бизни қистовга 
оладиган ҳеч ким йўқ эди. Бу музхона саройда юз-кўзларимизни қиров босиб, оёқ-қўлларимиз 
совуқдан музлаб қолса ҳам, чидаб ўтирардик. Фақат печка ёнига бориб навбатма-навбат исиниб 
олардик, қолганларимиз ўз ўрнимизда Дуйшэннинг дарсларига қулоқ солиб, ўқиш билан 
машғул бўлардик. 
Мана шундай қаҳратон қиш кунларидан бирида, энди ўйласам январь ойининг охирларида 
бўлса керак, Дуйшэн уйма-уй кириб, бизларни йиғди-да, мактабга бошлаб кетди. У индамай 
борар, қовоқлари бургут қанотидай уюлган, ранги ўчган, юзи бамисоли чўғда тобланган 
темирдай унниқиб кетган эди. Биз муаллимимизни ҳеч қачон бундай ҳолатда кўрмаган эдик. 
Унинг, авзойига қараб бизлар ҳам жим бордик: бирон кўнгилсиз ҳол юз берганини сезиб 
турардик. 
Йўлда қор тепаликларига дуч келганимизда Дуйшэн доимо аввал ўзи йўл очар, унинг 
кетидан мен юрардим, кейин ҳамма болалар ўтиб олишарди. Бу гал ҳам тепага чиқаверишда 
кечаси қор уйилиб қолган экан, Дуйшэн йўл очгани олдинга ўтиб кетди. Баъзида одамнинг 
орқасидан ҳам унинг авзойини, кўнглидан нима гаплар ўтаётганини билса бўлади. Ўшанда ҳам 
муаллимимиз бошига оғир мусибат тушганлиги сезилиб турарди, нега деганда, у бошини қуйи 
солиб зўрға оёқ судраб кетаётган эди. Кўз олдимда гоҳ қора, гоҳ оқ даҳшат солиб намоён бўлиб 
тургани ҳали-ҳали эсимда: бизлар ғоздай тизилиб тепаликка чиқиб кетаётганимизда, қора 
шинель остидан Дуйшэннинг букчайган қадди кўзга ташланди, ундан юқорида оппоқ қор 
тепаликлари туя ўркачларидай кўриниб турар, шамол ҳар гал ҳамла қилганда уларнинг учини 
учириб кетарди, ундан ҳам баландроқда – сутдай оппоқ осмонда бир қора булут қора доғдай 
кўзга чалинарди. 
Мактабга етиб келганимизда Дуйшэн печкага олов ҳам ёқмади. 
– Ўрнинглардан туринглар, - деб буюрди. Ҳаммамиз ўрнимиздан турдик. 
– Телпагингларни олинглар, - деди. 
Бизлар ҳаммамиз итоатгўйлик билан телпагимизни қўлимизга олдик, ўзи ҳам аскарликдан 
кийиб келган қулоқчинини бошидан юлиб олди. Нима бўлаётганига ақлимиз етмай туравердик. 
Кейин муаллимимиз совуқдан бўғилган узуқ-узуқ овоз билап гап бошлади: 
– Ленин отамиз оламдан ўтди, ҳозир бутун дунёда одамлар мотамда. Сизлар ҳам жой-
жойларингиздан қўзғалмай, мана бу суратга қараб туринглар. Бу кун бир умр хотирингизда 
сақланиб қолсин. 
Мактабимизнинг ичи худди сув сепгандек жимжит бўлиб қолди. Эшик-тешикдан 
шамолнинг увиллаши, шамол учириб келган қорнинг шитирлаб похол устига тушиши ҳам 
эшитилиб турарди. 
Тиним билмаган шаҳарлар жимиб, еру кўкни ларзага келтириб турган заводлар сукутга 
кетганда, гумбурлаб дала-даштларни янгратиб турган поездлар етган жойида тўхтаб, бутун дунё 
мотам либосига бурканиб олганда – мана шу мотам соатида халқнинг бир бўлагининг бир 
зарраси бўлмиш биз, Дуйшэннинг шогирдлари мактабимизда, ҳеч ким кўрмаган, ҳеч ким 
билмаган бу муздай саройда муаллимимиз билан ёнма-ён ғамгин қиёфада саф тортиб турардик. 
Ленин учун ҳаммадан кўпроқ куйиб-пишган, энг яқин кишиларидай видолашдик. Ленин 
бобомиз бўлса ярадор қўли боғлоқлик, бояги-боягидай ҳалпиллаган ҳарбий кийимда деворга 


Чингиз Айтматов. Биринчи муаллим (қисса) 

Download 389,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish