Microsoft Word chingiz aytmatov birinchi muallim ziyouz com doc



Download 389,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/31
Sana21.02.2022
Hajmi389,67 Kb.
#29400
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
chingiz aytmatov birinchi muallim2 ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
Муаллимим Дуйшэннинг қиссасини ёшларга етказишни ўз бурчим деб билардим. Менинг 
ўрнимда ҳар қандай киши бўлганда ҳам шундай қиларди, бу турган гап. Лекин, афсуски, 
овулдан узилиб қолгандим! Дуйшэндан ҳам хабар тополмай, бора-бора унинг сиймоси 
хотирамда сокин музейхоналарда сақланадиган азиз ёдгорликдай бўлиб қолди. 
Ҳали муаллимим ҳузурига бориб, гуноҳимни бўйнимга олиб, ундан кечирим сўрашим бор. 
Ёлвориб, узр сўрайман. 
Москвадан қайтиб келганимдан кейин Куркурега бориш ниятим бор; одамларга янги 
интернат-мактабга «Дуйшэн мактаби» деб ном қўйишни таклиф қилмоқчиман. Интернат-
мактабга ҳозир почтачилик қилиб юрган шу оддий колхозчининг номини қўйсак дейман. Сиз 
ҳам, овулдош дўстим, менинг бу таклифимни қувватларсиз, деб умид қиламан. Ўйлайман, 
илтимосимни ерда қолдирмассиз. 
Москвада ҳозир тун, соат бир. Меҳмонхона балконига чиқиб, осмондаги юлдузлардай 
чарақлаб турган бепоён Москва чироқларини томоша қилиб, овулимга борсам, муаллимим 
билан кўришиб, оппоқ соқолларидан ўпсам, деб хаёл суриб турибман. 
* * * 
Деразаларни ланг очиб қўйдим. Уйга роҳатижон ҳаво оқиб кирди. Ёришиб бораётган 
кўкиш тонг нурида бошлаб қўйган этюд ва хомаки суратларимни кўздан кечириб турибман. 
Бундай суратларим кўп, бир неча марта ҳаммасини янгидан бошлаган пайтларим кўп бўлган. 
Лекин яхлит бир сурат ҳақида фикр айтишга ҳали эрта. Энг муҳим нарсани ҳали топганимча 
йўқ. Тонг сукунатида хаёл суриб қадам ташлаб юрибман, ҳеч ўйимнинг охирига етолмайман. 
Ҳар гал ҳам шу кайфиятда ўтади. Ҳар гал, суратим ҳали хаёл пардасидан чиқмаган, деб ўзимни 
қаттиқ ишонтираман. 
Шундай бўлса ҳам, ҳали алвонга тушмаган суратим устида сизлар билан гаплашиш ниятим 
бор. Маслаҳатлашмоқчиман. Бу суратим овулимизнинг биринчи устози, биринчи коммунист 
қария Дуйшэнга бағишланади, буни албатта билиб турибсиз. 
Лекин мураккаб ҳаёт, муқаддас курашни, турли-туман тақдир ва инсонлик ҳисларини 
бўёқлар билан ифода қилиш қўлимдан келармикин, шу томонини ҳали ўзимча тасаввур 
қилолмай юрибман. Бу лиммо-лим тўла косани чайқатмай, бир қатрасини ҳам зое кетказмай сиз 
замондошларимга етказишнинг иложи қандай бўларкин? Ниятимни сизга етказиш билан бирга, 
уни ҳаммамизнинг ижодимизга айлантириш учун нима қилсам бўларкин? 
Бу суратни чизмасликка иложим йўқ, лекин шунча ўй-хаёллар, андиша-ю андуҳлар мени 
қамраб олганки! Баъзан ўйлаб ўтириб, бу ниятимни бунёдга чиқариш қўлимдан келмас, деган 
умидсизлик мени енггандай бўлади. Баъзан бўлса қаёқдан ҳам тақдир қўлимга рассом қаламини 
тутқазди, деб яна бир ҳаяжонга тушаман. Қандай азоб, қандай надомат кунларга қолдим ўзим!
Баъзан билакларимга қон тўлиб, ўзимни шу қадар бақувват ҳис қиламанки, тоғни талқон 
қилиш ҳам ҳеч гап бўлмай қолади менга. Шундай кезларда: разм сол, ўрган, сарасини саракка 
чиқар, деб хаёл суриб кетаман. 
Дуйшэн билан Олтиной қўштерагини суратга сол, ахир, сен бу тераклар қиссасини 
билмасанг ҳам, ёшлигингда сенга озмунча ҳузур бағишлаганми! Офтобда унниқиб кетган яланг 
оёқ боланинг суратини сол. У бола баландга чиқиб терак шохига ўтириб, узоқ-узоқларга завқ 
билан кўз ташлаб турибди. 
Ёки бир сурат солиб, унга «Биринчи муаллим» деб ном қўй. Бунда Дуйшэн болаларни 
қўлига кўтариб сувдан ўтказиб турган бўлсину, қип-қизил почапўстин кийган, семиз-семиз 
ўйноқи от минган анави тўпос одамлар хўрлашиб, уни майна қилишаётган бўлсин... 
Ё бўлмаса муаллимнинг Олтинойни шаҳарга кузатиб турганини тасвирла. Охирги марта 
юрагидан нидо чиқариб хайрлашгани эсингдами? Шу лаҳзани шундай ажойиб суратга 


Чингиз Айтматов. Биринчи муаллим (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
тортгинки, суратинг Олтинойнинг қулоғи тагидан ҳали ҳам кетмаган Дуйшэн нидоси сингари 
ҳар бир кишининг юрагидан акс-садо топсин. 
Ўзимга-ўзим шундай дейман. Ўзимга-ўзим анча гапларни маъқуллайману, лекин ҳаммаси 
ҳам рўёбга чиқавермайди-да... Суратим қандай чиқишига ҳозир ҳам кўзим етмайди, лекин бир 
нарсага қаттиқ аҳд қилганман: изланаман. 
 
1962 йил 

Download 389,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish