Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
43
лабларини тишлаб: — Кечир, кечир мени, Илёс! Ҳаммасига мен, мен... — дея бошлади. 
— 
Нимага мен-менлаб қолдинг! Тушунтириброқ гапирсанг-чи, қани, айт барини! — деб 
деспетчерхо-нанинг эшигига қараб отилдим. 
— 
Буларнинг ҳаммаси қандай бўлганини ўзим ҳам билмай қолдим, гапларим рост, Илёс. 
Кеча йўлакда турувчи қоровул туйнук эшикчасини тақиллатиб, бир қиз келиб, сени сўраяпти, 
деди. Қоровул уни бу ерга чақирди-да, ўзи чиқиб кетди. Мен уни дарҳол танидим. У «жимгина 
менга тикилиб қаради: «Шулар ҳаммаси рости?»— деб сўради. Мен, мен эса довдираб қолиб, 
қўққисдан: «Ҳа, рост. Ҳаммаси рост. У мен билан бирга!»— деб юборибман. У чўчиб кетиб, 
туйнукчадан бошини шартта тортиб олди. Мен эса ошимни столга шилқ этиб ташлаганимча, 
жинниларга ўхшаб: «Меники у! Меники!» — деб ҳўнграб йиғлаб юбордим. У коридордан 
югуриб чиқиб кетди, кейин уни кўрмадим... Кечир мени... 
— 
Шошма-шошма. У қаёқдан билдийкин? 
— 
Жонтой айтган. Ўша, у менга ҳам дўқ қилиб юрарди. Унинг аблаҳлигини билмайсанми 
ахир! 
— 
Биламан. Бироқ у бу гал ҳақиқатни айтибди. 
— 
Сен, Илёс, бор, уни қидириб топ. Мен энди сизларга халақит бермайман. Бирон ёққа бош 
олиб кетаман... 
Машина мени қишки чўл бағридан олиб борарди. Йўлни қалин, кўкимтир муз қоплаб 
ётарди. Шамол қор уюмларининг йўлларини тараб, ариқ бўйларидаги қорларни қуюн қилиб 
учириб, ўзи билан олис-олисларга олиб кетарди. Узоқдаги тоғ этакларида шамолда нураган 
деворлар ва япроқлари тўкилиб шип-шийдам бўлиб қолган овул боғлари элас-элас қорайиб 
турарди. 
Колхозга кечқурун етиб келдим. Машинани менга таниш бўлган хонадон олдига келиб 
тўхтатдим, нафасимни ростлаб олиш учун папирос тутатдим сўнг унинг қолдиғини ўчириб 
ташладим-да, сигнал бера бошладим. Аммо Асал ўрнига елкасига пўстин ташлаб олган онаси 
чиқди. Мен кабина эшигини очиб, зинага тушдим ва секингина: 
— 
Салом, опа! — дедим. 
— 
Ҳа-а, сенмидинг! — деб ғазаб билан жавоб қилди у. — Қилар ишни қилиб қўйиб, тағин 
мени опа дейишга қандай тилинг борди? Йўқол бу ердан, башаранг қурсин. Саёқ, муттаҳам, 
лўли! Боламнинг бош-кўзини айлантириб олиб қочибди-да, яна уялмай-нетмай бурнини тортиб 
келганини қара-я! Беномус! Эл-юрт олдида шармандаи шармисор қилдинг... 
Кампир оғиз очиргани қўймасди. У мени оғзига келган аччиқ сўзлар билан тинмай қарғар 
эди. Унинг бақириқ-чақириғини эшитиб, қўшни ҳовлилардан эркак-аёллар ва болалар тўплана 
бошладилар. 
— 
Халойиқни чақирмасимдан, бу ердан туёғингни шиқиллатиб қол! Башаранг қурсин, 
турқингни сира кўрмайин! — ғазабга тўлган она пўстинини ерга улоқтириб ташлади-да, менга 
томон хезлаб кела бошлади. 
— 
Ҳой, яхшиликча жўнаб қол бу ердан! — деди аллақандай бир киши йўлга томон қўлини 
ишора қилиб дағдаға билан. 
Йўлга тушишдан бошқа илож қолмаган эди. Ахир мени Асал ҳатто кўришни ҳам 
истамагандан кейин кетиш керак эдида. Машинамга тош ва таёқлар отила бошлади. Болалар 
мени овулдан ана шундай ҳайдаб қолишди. Нега шундай қилишди экан? Эҳтимол, улар мени бу 
кампирни ҳақорат қилиб, хафа қилган деб ўйлашдимикин ? Ёки бирон каллакесар деб ўйлашган 
бўлса керак... 
Ўша туни кўл бўйида узоқ дайдиб юрдим. Ой нурида жилоланаётган кўл тўлқин уриб, ўзини 
қўйишга жой топа олмасди. Ў, Иссиқкўл, мангу қайноқ кўл! Ўша тун муздек совуқ эдинг, 
илтифотсизлик билан қарши олган эдинг. Мен тўнтарилиб ётган қайиқ устида ўтирарлим. 
Қирғоқдаги саёзликлар сари ўркач-ўркач бўлиб ёпирилиб келаётган тўлқинлар зарб билан 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish