57
белгиланган, натижада сотиш ҳажми 6000 донага этганда ялпи фойда доимий харажатлар
йигьиндисига тенглашади.
Бунда ҳар бир 6000 донадан юқори сотилган маҳсулот учун 10000 сўмдан қўшимча
фойда олинади. Демак, сотиш ҳажми 10000 дона болганда фойда суммаси 400000000 сўмни
(40000 сўм х 10000 дона) ташкил этади. Сотиш ҳажми ва фойда ўртасидаги бу нисбат
чизмада пунктир чизиқ билан кўрсатилган.
Бошқарув ҳисобида ишлаб чиқариш ҳажми (қуввати) машина ва ускуналароинг
бўш туриб қолиши, уларни таьмирлаш вақти, ишдаги танафлуслар ва шу кабилар билан
боғлиқ бўлиб, у оптимал ёки реал имконият даражасига эга боиади. Оптимал имконият—
машина ва жиҳозларнинг бўш турмасдан юқори унум билан ишлаш даражаси
ҳисобланади. Реал имконият эса — машина ва жиҳозларнинг ўртача (нормал) қуwат
билан ишласби мумкинболган имкониятидир. Демак, оптимал имкониятдан реал
имкониятни чегириб ташласак, ишлаб чиқариш қуввати келиб чиқади, бу амалиётда
назарий қуwат (имконият) деб ҳам аталади.
Шу ўринда, ишлаб чиқариш ҳажми билан ўзгарувчан харажатлар ўртасида ўзаро
чизиқли богланиш мавжудлигини ҳам таькидлаб отиш лозим, яьни, координата
текислигида харажатлар ва маҳсулот бирлиги маьлум нуқталарда кесишади. Бироқ
ҳамма ўзгарувчан харажатлар ҳам ишлаб чиқариш қуввати билан тўғри чизиқли
богьланишда болмайди. Шу сабабли, уларни режалаштириш, таҳлил қилиш ва улардан
бошқарув қарорлари қабул қилишда фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Чизиқсиз
богьланган харажатларни шартли равишда чизиқли богьланишга мослаштириш
мақсадида "чизиқли апроксимация" усулидан фойдаланилади.
Релевантли даромад ва харажатлар — ҳақиқий олинган даромад ва қилинган
харажатлар бўлмай, улар келажакда кутилаётган даромад ва харажатлар ҳисобланиб,
бошқарув қарорлари таьсирида ўзгаради.
Уларни тан олишнинг иккита мезони мавжуд:
— агар даромад ва харажатларнинг келгуси бошқарув қарорлари таьсирида
ўзгариши кўзда тутилса, улар релевантли дейилади;
— даромад ва харажатларнинг миқдори бошқарув қарорлари таьсирида ўзгарса,
яьни, кўп вариантлилик вужудга келса, улар релевантли дейилади.
Шуни таькидлаш зарурки, ҳақиқий харажатлар ва олинган даромадлар релевантли,
деб қаралмайди, чунки қандай бошқарув қарорлари қабул қилишдан қатьи назар
уларнинг миқдорини ўзгартириб бўлмайди.
Кўп вариантлилик, яьни, релевантлик ҳолатини қуйидагича тасвирлаш мумкин (4.5-
чизма).
Ушбу чизмадан кўриниб турибдики, тўғри чизиқли ўзгарувчан харажатлар билан
эгри чизиқли ўзгарувчан харажатлар маьлум даражада алоҳида, маиум бир нуқтада эса
бир текисда ҳаракат қилади ва кейинчалик яна ажралиб кетади. Мана шу чизиқлар
қўшилган оралиқ релевантлик даражаси, деб аталади.
Тўпламлар (тенгламалар) усули ёрдамида зарарсизлик нуқтаси (рентабеллик
остонаси)ни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади.
Ялпи тушум - ўзгарувчан харажатлар -
Доимий харажатлар қ Фойда
Формула кўрсаткичлари ҳисоб-китобини қуйидагича ёйиб чиқиш мумкин:
(Бир бирлик маҳсулотнинг баҳоси х
Бир бирлик маҳсулотнинг миқдори)
- (Бир бирлик маҳсулотга қилинган ўзгарувчан харажатлар х
Бир бирлик маҳсулотнинг
миқдори)
- Доимий харажатлар қ
Фойда ±—)
Do'stlaringiz bilan baham: