Microsoft Word boshqaruv hisobi doc


 Ишлаб чиқариш зарарсизлигини таҳлил этиш



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#41210
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68
Bog'liq
boshqaruv hisobi

4.2. Ишлаб чиқариш зарарсизлигини таҳлил этиш 
Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари турли 
хил оқилона бошқарув қарорларини қабул қилишга мажбур бўлади. 
"Харажатлар—ишлаб чиқариш ҳажми — фойда" (Cост-Волуме-Профит) ўзаро 
алоқадорлик таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқлашда менежерлар учун муҳим 
восита ҳисобланади. Шунингдек, мазкур таҳлил тизими ёрдамида бухгалтерлар, 
аудиторлар, экспертларвамаслаҳатчиларкорхона молиявий аҳволини ҳаққоний баҳолаш ва 
яхшилаш учун муҳим тавсиялар бериши мумкин. 
Зарарсизлик нуқтаси корхона даромадлари унинг харажатларини тўлиқ қоплаш нуқтаси 
бўлиб, молиявий натижаларни аниқлашнинг оддий ва аниқ усули ҳисобланади. 
Баҳолар, корхона харажатлари, маҳсулотни сотиш ҳажми ва таркибига оид ҳар бир қабул 
қилинган қарор пировард-натижа корхонанинг молиявий аҳволида намоён бўлади. 
"Харажат — ишлаб чиқариш ҳажми — фойда" қуйидаги имкониятларни беради: 


55
— ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш; 
— харажат, ишлаб чиқариш ҳажми ва фойданинг ўзаро боғлиқлиги таьсири натиж асида 
харажатнинг қандай ўзгариши мумкинлигини аниқлаш.
— корхона раҳбарларининг қисқа муддатли бошқарув қарорларини қабул қилишларига 
кўмаклашиш; 
— корхонани истиқболли ривожлантириш имконини берадиган вариантлар орасидан энг 
мақбулини танлаш ва ҳ.к. 
"Харажат — ишлаб чиқариш ҳажми — фойда" таҳлили тизими нафақат кичик 
тадбиркорлик субьектлари, балки йирик корхона раҳбарлари учун ҳам ишончли бошқарув 
қарорлари қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бу тизимида харажат, ишлаб чиқариш 
жараёни ва молиявий натижалар боғлиқлигига таьсир этувчи турли хил омиллар ўрганилади. 
Бу ҳолат корхона менежерларини мунтазам равишда сотиш баҳоси, ўзгарувчан ва доимий 
харажат, ресурсларни сотиб олиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида қарор қабул 
қилиши зарурлиги билан ифодаланади. 
CВП-таҳлили маржинал даромад, рентабеллик остонаси (зарарсизлик нуқтаси), ишлаб 
чиқариш дастаги ва чидамлиликнинг маржинал захираси каби асосий элементлардан иборат. 
Маржинал даромад корхоналарда маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан олинадиган 
тушум ва уларни ишлаб чиқариш таннархи суммаси ўртасидаги тафовутни ифодалайди. 
Доимий ва ўзгарувчан харажатларни қопловчи тушум ҳажмини ҳисоблаш учун 
корхоналарда маржинал даромад ҳажми ва коеффициенти кўрсаткичларидан фойдаланилади. 
Маржинал даромад ҳажми корхонанинг доимий харажатларни қоплаш ва фойда олишга 
қўшган ҳиссасини кўрсатади. Уни ҳисоблашнинг икки усули мавжуд: 
— биринчи усулда маҳсулотни сотишдан тушган тушумдан барча 
ўзгарувчан харажатлар чиқариб ташланади; 
— иккинчи усулда эса маржинал даромад ҳажми корхона доимий харажатлари ва фойдасини 
қўшиш йўли билан аниқланади. 
Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми деганда, маҳсулот баҳоси билан ўртача ўзгарувчан 
харажатлар ўртасидаги тафовут тушунилади. Бу кўрсаткич маҳсулот ишлаб чиқаришга 
сарфланган доимий харажатларни қоплашга қўшилган ҳисса ва олинган фойдани акс эттиради. 
Маржинал даромад коеффициенти маҳсулот сотишдан олингантушумдаги маржинал 
даромаднинг улуши ёки товар баҳосидаги маржинал даромаднинг ўртача улушини ифодалайди. 
Ривожланган мамлакатлар бошқарув ҳисоби назарияси ва амалиётида CВП - таҳлилини 
ўтказишнинг бир қанча усулларидан фойдаланилади. Улар устида олиб борилган илмий 
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зарарсизлик
х 
нуқтасини аниқлаш ва унга таьсир этадиган 
омилларни ҳисоблаш учун кўплаб формулалар қўлланилади. Шу билан бирга, амалиётнинг 
ўзи ҳам шундай ҳар томонлама қулай формулани қоллашни талаб этадики, у CВП.
т 
- таҳлилини 
ташкил этувчи барча баҳоларнинг ўзаро алоқадорлигини, таьминлаш ва анча оддий йў1 
билан ҳар бир омилнинг таьсирини аниқлашга имкон тугьдириши лозим. Бундай мақсадга 
эришиш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: 
Ф қ М/Б - Х
уз
) -Х
д
қ7500(200 - 120) - 500000 қ 100000 сўм 3. Берилган 
координатлардаги доимий харажат суммасини аниқлаймиз: 
Х
д
қ М/Б - Х
уз
)-Фқ 7500(200 - 120) - 100000 қ 500000 сўм 4. Сотувнинг 
режалаштирилган баҳосини аниқлаймиз: 
6. М а рж и на л да рома д ни н г ма ҳс ул от б и рл и г и га т ў ғ ри к е л ад и г а н суммасини 
аниқлаймиз: 
Х
д
ҚФ 500000Қ100000 
■қ 80 сом 
М
ф 
7500 
"Харажат — ишлаб чиқариш ҳажми — фойда" таҳлилининг муҳим шарти корхона 
харажатларини 
доимий 
ва 
ўзгарувчанларга 
бўлиш 
ҳисобланади. 
Доимий харажат ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмига боғлиқ бўлмайди, ўзгарувчан 


56
харажат эса - бу иккита омилнинг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариб туради. Шу 
боис, юқорида келтирилган формулаларга асосан зарарсизлик нуқтасини аниқлаш учун 
маҳсулотни зарарсиз cотиш коеф фиц иенти кўрсаткичидан фойда лани ш мақсадга
мувофиқ,
деб 
ҳисоблаймиз. 
Бу коеффициент ёрдамида маҳсулот сотиш ҳажмига боғлиқ зарарсизлик кўрсаткичини 
аниқлаймиз. 
1. Маҳсулот сотиш ҳажмини қиймат кўринишида аниқлаймиз. 
1500000 х 0,83 қ 1245000 сўм 
2. Маҳсулотнинг зарарсиз нархини белгилаймиз. 100 х 0,83 қ 83 сўм 
3. Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатларни аниқлаймиз. 
60 х 0,83 қ 49,8 сўм 
4. Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган маржинал даромад суммасини аниқлаймиз. 
40 х 0,83 қ 33,2 сўм 
SBK - таҳлил тизими ҳисоб-китобларни соддалаштиради ва уларнинг меҳнат 
талаблилигини камайтиради, шунингдек, қабул қилинадиган бошқарув қарорлари 
самарадорлигини оширишга имкон беради. 
SBK - таҳлили амалиётда гоҳо зарарсизлик нуқтаси таҳлили деб ҳам юритилади. 
Зарарсизлик нуқтаси (рентабеллик чегараси) деганда, корхона ишлаб чиқаришининг 
шундай ҳажми ва тушуми тушуниладики, бунда барча харажатлар қопланиши ва 
дастлабки фойда олиниши таьминланади, яьни, маҳсулот (иш, хизмат)ни сотишдан 
олинадиган тушум унинг барча харажатлари йигьиндисига тенг бўлади. Бу сотувнинг 
шундай ҳажмики, унда корхона фойда ҳам, зарар ҳам кўрмайди. 
Мазкур нуқта "Хатарли", "ўлик" ёки "Мувозанат" нуқтаси дейилади. Иқтисодий 
адабиётларда бу нуқтани БЕП ("Бреак-евен поинт") сифатида белгиланади ва у 
рентабеллик нуқтаси ёки остонаси деб аталади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish