45
йиғиндисидир. Шу сабабли у истеъмолчилар эҳтиёжларини моддий қондириш учун зарур
бўлган барча таркибий элементларни автоматик равишда қамраб олади.
Товарнинг истеъмол қиймати товарнинг ўзи ва унга қўшимча хизматлар билан
боғлиқ хусусиятлар йиғиндиси бўлиб хизмат қилади. Корхонанинг барқарор
муваффақияти учун доимий мижозлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлиги сабабли
рақобатли бозорда товар нархи, ўрови, дизайни, эргономик хусусиятлари ва унга тегишли
ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу билан бирга автомобиль, трактор ёки
станок дизайнининг ажойиблиги уни бозорда муваффақиятсизликка учрашидан ҳимоя
қила олмайди.
Товарларни тадқиқ этишнинг пировард мақсади бозордагни товарлар сифати ва
техник-иқтисодий кўрсаткичларининг харидорлар сўров ва талабларига мос келиши,
шунингдек уларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш ҳисобланади. товарларни
тадқиқ этиш истеъмолчи нимага эга бўлмоқчилиги, у маҳсулотнинг қайси истеъмол
кўрсаткичларини (дизайн, ишончлилик, нарх, эргономика, сервис, функционаллик) кўпроқ
қадрлаши ҳақидаги маълумотларни олишга имкон беради. Шу билан бирга реклама
кампанияси учун энг омадли далилларни олиш, тўғри келувчи савдо воситачиларини
танлаш ҳам мумкин. Тадқиқот объектлари – ўхшаш товарлар ва рақобатчи товарларнинг
истеъмол хусусиятлари, истеъмолчиларнинг янги товарларга реакцияси, товар
ассорименти, ўрови, сервис даражаси, истеъмолчиларнинг истиқболдаги талаблари
ҳисобланади. Тадқиқот натижалари корхонага харидорлар талабларига мос равишда ўз
товар ассортиментини ишлаб чиқиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар
ҳаётийлик даврининг босқичларидан келиб чиққан ҳолда фаолият йўналишларини
танлаш, ғояни излаб топиш ва янги товарларни ишлаб чиқиш, товар маркаланишини
такомиллаштириш, фирма стилини ишлаб чиқиш, патентларни ҳимоя қилиш усулларини
аниқлашга имкон беради.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар ёки маҳсулотни тўғри кўрсата билиш
ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда товарнинг тахминий нархи ва уни ишлаб чиқариш
учун зарур бўлган харажатлар миқдорини кўрсатиш тавсия қилинади. Уларга кўра ҳар бир
товар бирлиги келтириши мумкин бўлган фойда ҳажмини аниқлаш мумкин.
Товарнинг асосий хислатларини, унинг дизайни ва ўровининг афзалликларини
аниқ тавсифлаш катта аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси ташқи ва ички бозорда сотиш
учун мўлжалланган товарлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Агар товар харидорлар талабларини қондира олмаса уни сотиш учун ҳеч қандай
ҳатти-ҳаракатлар кўнгилдагидек тижорат натижаларини бермайди. Ишлаб чиқарилаётган
товарнинг бозор талабларига мос келмаслиги ҳозирги кун шароитларида катта молиявий
йўқотишларга олиб келиши мумкин. Товарнинг «сотилувчанлиги»ни баҳолашнинг энг
самарали усули танланган бозорларда синов тариқасида сотиш ҳисобланади. Бу биринчи
навбатда шахсий истеъмол товарларига тааллуқлидир. Бозор синовларини ташкил
қилишнинг қийинлиги ва қимматлиги сабабли ишлаб чиқариш йўналишидаги товарларни
синов тариқасида сотиш камдан-кам амалга оширилади.
Ташқи бозор учун мўлжалланган товарларни танлашда ички бозорда сотув
натижаларини баҳолаш катта фойда беради. Ташқи бозор учун мўлжалланувчи товарлар
нарх, эстетика ва функциялар нуқтаи назаридан ўзига хос баҳолашни талаб қилишини
ёддан чиқармаслик зарур.
Жавоб топиш лозим бўлган саволлар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: