41
ва тажрибаси, технологиялар даражаси, материаллар ва бутловчи қисмларни етказиб
бериш шароилари, менежмент даражаси).
Корхоналар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг барча афзаллик ва камчиликларини
ҳисобга олган ҳолда ушбу лойиҳа учун энг мақбули – масъулияти чекланган жамият
(МЧЖ) танлаб олинди.
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) бир ёки бир неча шахс таомнидан таъсис
этилиб, низом капитали таъсис ҳужжатларига асосан белгиланган ҳажмлар бўйича
улушларга бўлинади. МЧЖ қатнашчилари унинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди ва
ўзлари киритган маблағ ҳажмида жамият фаолияти билан боғлиқ рискка учрайди.
Масъулияти чекланган жамиятининг фирма номида жамият номи ва «масъулияти
чекланган» сўзлари бўлиши керак. МЧЖ қатнашчилари сони қонунда белгилаб
қўйилгандан ошмаслиги лозим.
Таъсисчилар томонидан имзоланган таъсис шартномаси ва низом жамиятнинг
таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.
Масъулияти чекланган жамияти қуйидаги мажбуриятларга эга:
♦ капиталларни бирлаштиришнинг туралридан бири бўлиб,барча аъзоларнинг жамият
ишларида ҳахсан игтирок этишини талаб қилмайди;
♦ жамиятнинг низом капитали иштирокчилар улушига бўлинади ҳамда улар жамият
қарзлари учун жавобгар бўлмайди;
♦ низом капитали қонунда белгилаб қўйилган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
МЧЖ устунликлари:
♦ катта миқдорда маблағларни тезлик билан тўплаш имконияти;
♦ МЧЖ бир шахс томонидан ташкил этилиши мумкин;
♦ жамият аъзолари жамиятнинг мажбуритлари учун чекланган жавобгарликка эга
бўлади.
МЧЖ камчиликлари:
♦ низом капитали қонунда белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;
♦ МЧЖ кредиторлар учун жозибадорлиги кам, чунки жамият аъзолари жамиятнинг
мажбуритлари учун чекланган жавобгарликка эга бўлади.
МЧЖ низом капитали корхона маблағларининг умумий пул баҳосини
ифодалайди. Бу кўрсаткич фирманинг имиджи ҳақида, унинг тадбиркорлик фаолияти
кенглиги ҳақида далолат беради.
Бошланғич низом капитали таъсисчилар маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Таъсисчилар таркиби вауларнинг пай улушлари қуйидаги жавдалда келтирилган.Янги
корхонани ташкил қилишнинг дастлабки босқичида таъсисчилар таркиби белгиланиб,
таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Шу билан бирга жамият қатнашчиларининг 1-сонли
умумий мажлиси баённомаси расмийлаштирилиб, унда жамият директори ва тафтиш
комиссияси раиси тайинланади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилиб, унга
корхона рўйхатга олангандан кейин 30 кун ичида низом капитаининг камида 50% қисми
ўтказилади. Корхона маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: