6
Таълим сифатини таъминлаш тизими қўйидагиларни ўз ичига олади:
- бозор талабларига мослиги бўйича таълим дастурлари сифатини иш берувчи нуқтаи назаридан
баҳолаш;
- ўқувчи ёшларни инновацион қобилиятларини ва ҳозирги вақтдаги билими даражасини аниқ
баҳолаш;
- таълим муассасаси фаолиятини ўз-ўзини баҳолаш асосида таълим сифатини назорат қилиш.
Умуман, таълим сифатини назорат қилишдаги бугунги ҳолат, профессор-ўқитувчи ва талабаларни
фаоллаштирувчи ва мотивацион принципларга асосланган бўлиб, уни янада юқори сифат босқичига
кўтариш учун жараённинг янги тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир.
Таълим сифатини назорат қилиш тизимининг мақсад ва вазифалари
бугунги
кундаги талаб ва
яратилган шароитларни ҳисобга олиб, таълим муассасасидаги мутахассисларни касбий ўқитишнинг
моделини ва унга мос келувчи таълим муассасасини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда
таълим жараёнини инновацион ривожлантиришнинг меъёри сифатида зарур педагогик муҳитни
яратишга йўналтирилиши лозим. Бу ўз навбатида ички ва ташқи мақсадларни келтириб чиқаради.
Ички мақсадлар:
1. Соғлом рақобатни юзага келтирган ҳолда турдош таълим муассасаси битирувчилари сифат
даражасидан кам бўлмаган юқори сифат кўрсаткичларига эга мутахассисларни тайёрлаш.
2. Замон талабларига мос мутахассисликларини очиш.
3. Таълим муассасасида таълим олиш учун қулай шароитларни таъминлашга йўналтирилган
инфратузилмани ривожлантириш.
4. Замонавий педагогик таълимда ахборот-коммуникацион технологияларидан самарали
фойдаланиш.
5. Таълим муассасаси профессор-ўқитувчи, раҳбар ходимларининг малака ва касбий
компетентлик даражасини ошириш.
6. Таълим муассасасисининг иқтисодий имкониятларини ривожлантириш чораларини кўриш.
Ташқи мақсадлар:
1.
Таълим сифатини ошириш орқали ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли
таълим муассасалари қаторидан жой олиш.
2.
Қабулга ўқувчиларни жалб этиш имкониятларини ошириш,
битирувчиларни ишга
жойлаштириш бўйича янги меҳнат бозорларини ўзлаштириш.
3.
Истеъмолчилар, иш берувчилар, аниқ тармоқ ва минтақаларнинг талабларини қондиришга
йўналтирилган иш фаолиятини такомиллаштириш.
Юқорида қайд этилган мақсадларга эришиш учун қўйидаги вазифаларни ҳал қилиш зарур деб
ҳисоблаймиз:
- таълим муассасаси томонидан тақдим этилаётган таълим хизматлари сифатини узлуксиз яхшилаб
бориш механизмини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
- таълим муассасаларида барча профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ўз меҳнат фаолияти
натижаларини яхшилашдан манфаатдорлигини ошириш;
- таълим муассасаси таълимини модернизациялашга каратилган Давлат сиёсати тамойиллари
ижросини таъминлаш;
- таълим муассасасининг аттестация ва аккредитациядан муваффақиятли ўтиши учун шароит яратиш.
- Олий таълим муассасасисининг жаҳон таълим тизими билан интеграциялашуви учун зарур шарт-
шароитларни яратиш.
Қуйидагилар таълим жараёни сифатини таъминлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган асосий
шартлар ҳисобланади:
-
таълимнинг мақсади ва мазмуни;
-
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий компонентлигини ошириш ва улар фаолиятини
тизимли ташкил этиш;
7
-
таълим жараёнининг моддий-техника ва илмий-тадқиқот ахборот базасининг ҳолатини
янгилаш;
-
таълим сифати назоратини ташкил этиш.
Ҳар бир шартнинг таркибий қисмлари куйида келтирилган схемада кўрсатилган. (1- шакл).
1- шакл
Do'stlaringiz bilan baham: