“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
241
мамлакатларда чоп қилинган лаборатория машғулотларини, махсус адабиёт-
ларни таржима қилишни кучайтириш зарур.
5.
Умуман «Қурилишда ахборот технологиялари» фанининг динамик
тарзда ўзгартириш зарурияти ўқув дастурларининг доимий янгиланишини,
шунга асосан тезкорлик билан дарсликларни ўзгартиришни тақозо қилмоқда.
Қурилишда ахборот технологиялари фани, унинг предмети, бугунги
тарраққиёт
даражаси,
жамиятимиз
ривожланишидаги
аҳамияти
ва
истиқболлари ҳақида таълим босқичларининг барчасида назарий билимлар
билан бир қаторда амалий билимлар ва шулар заминида лаборатория
машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган. Лаборатория машғулотларини
ташкил этишда бир қатор дидактик ва методик томойилларга амал қилинади,
лаборатория машғулотлари мазмунига қўйиладиган талаблар ҳисобга олинади.
Лаборатория
машғулотларини
сифатли
ташкил
этиш
ва
унинг
самарадорлигини ошириш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб
этилади:
талабага мавжуд билим кўникмаларини шакллантиришга кўмак
берувчи тушунарли ва бажариш учун қулай лаборатория топшириғини тақдим
этиш;
лаборатория машғулотига алоқадор янги билимларни тушунишда
талабаларга ёрдам берадиган қизиқарли схемалар, диаграммалар, турли
чизмалар ва жадваллар киритиш;
эришилган билим ва кўникмаларни ишлатиш мақсадида амалий
машқлар ва назорат саволларини келтириш,
ўқитувчи–профессорлар лаборатория машғулотларида фойдаланиш
учун услубий қўлланмалар яратиш.
Лаборатория машғулотлари учун мўлжалланган услубий қўлланма,
тавсия ёки кўрсатмани яратишда муаллифлар қуйидагиларга эътиборни
қаратиши лозим:
амалий тажриба ва фан эҳтиёжларини инобатга олиб лаборатория
машғулотлари учун мўлжалланган усулубий қўлланма қўлёзмасини тажрибали
ўқитувчи–профессорлар билан муҳокама қилиш;
лаборатория машғулотлари учун мўлжалланган услубий қўлланмани
яратишда республикамиздаги мавжуд ОТМларининг талаблари доираси, яъни
уларнинг таҳсил олиш шароитлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш;
фан ўқув дастурини услубий қўлланмани яратишда асос қилиб олиш;
таклиф этилаётган лаборатория топшириқлари ва уларни бажариш
жараёни
ўқувчиларни
фаолликка
ундаши,
маълумот
бериш
билан
чекланмаслиги, ўқувчиларни танқидий фикрлашга ундаши, аниқ мақсад ва
вазифаларга йўналтириши лозим.
Лаборатория машғулотлари учун мўлжалланган ўқув услубий қўлланма
қўлёзмаси билан ишлаш жараёнида муаллифлар қуйидаги талабларга амал
қилиши тавсия этилади:
- лаборатория машғулотлари ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, олий ўқув
юртлари намунавий ўқув режасига киритилган мазкур фан дастурига
Do'stlaringiz bilan baham: |