“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
23
5. Lyons J. Semantics. – Cambridge: CUP, 1977
6. Fillmore Ch. Lectures on deixis. – Stanford: CSLI publications, 1997.
7.Fillmore Ch. Santa Cruz Lectures on Deixis. Indiana:
University Linguistic Club, 1975.
Матнда ички ва ташқи прагматиканинг таъсири хусусида.
Абдурахмонов Ж.Б.(CамДАҚИ “Чет тиллар кафедраси” ўқитувчиси)
Ҳозирги замон хорижий тилшуносликда 1972 йилгача матн лингвистикаси
прагматикага оид умумлаштирилган қўлга киритилган ишлар В.Дресслернинг
“Матн назарияси муаммоси” номли ишида ўз аксини топган.
У Д.Вундерлих, В.Куммер, Г.Клаус фикрларига қўшилган ҳолда суҳбат
иштирокчиларининг
тил
белгиларига
муносабати
прагматика
асоси
ҳисобланади дейди.
1
Шу билан бирга у ўрганилаётган ҳолатнинг функционал
хусусиятига ҳам диққат қаратади. Яъни тил белгиларининг коммуникация
актларидаги қатор экстралингвистик элементларга боғлиқлигини айтади.
Бундан ташқари, В.Дреслер матн прагматикаси экстралингвистик статусга эга
(“прагматика лингвистикага умуман тегишли эмас”) деб эълон қилади.
2
Айтганча, “Матн прагматикаси” деб номланувчи тилшуносликнинг матн
таҳлили бўлимида муаллиф лингвистик элементларни прагматик маъно
сифатида қайд этганидек, лингвистик белгилар ва экстролингвистик шароитлар
боғлиқлигини айтади. Аниқроқ қилиб айтганда, у прагматик релевант долзарб
бўлиниши, сўзларнинг прагматик роли жиҳатидан тартиби, семантик
алоқанинг прагматик асосланганлиги ва шу кабилар ҳақида гапиради. Муаллиф
томонидан тилдаги зиддиятларни ечишда прагматиканинг ўрни; матннинг
прагматик шартлари каби мавзуни лингвистик жиҳатдан амалга оширилиши;
матннинг прагматик жиҳатдан тобе бош ва охирги қисмларини лингвистик
безаш каби масалалар кўриб чиқилади. Таҳлил натижалари В.Дресслерни
матндаги лингвистик элементларда прагматик ҳолатлар ҳам бор деган фикрга
келтиради. Шунинг учун бизда прагматика ва лингвистика бир-бирига
қиёсланмайдиган ҳолат, уларни бир-бирига қарши қўйиш мумкин эмас, деган
тушунча пайдо бўлади. Бизнингча, прагматикани матндаги бир аспект
сифатида семантика билан бир қаторда қараб чиқилса, мақсадга мувофиқ
бўларди. Қизиғи шундаки, В.Дресслер тез-тез матн прагматикасига матн
тузилиши даражасидаги каби изоҳлар берган.
3
В.Дресслер ўз ишларида бевосита матн прагматикаси масалаларига жуда
кам эътибор қаратган. В.Дресслер муаллиф мақсади, жўнатувчи ва қабул
қилувчининг лаёқати ва билимдаги шарт-шароитлари, олувчининг жойи ва
қабул қилиш кенглиги, социал муносабатларда жўнатувчи ва олувчи
ўртасидаги шарт-шароитлар, жўнатувчининг интенцияси каби масалаларни
прагматик
деб
ҳисоблайди.
Шунингдек,
коммуникатив
таснифлаш,
1
Дресслер.В.Проблема теории текста. –М.: МГУ, 1978. –С.92.
2
Дресслер.В.Проблема теории текста. –М.: МГУ, 1978. –С.67.
3
Дресслер.В.Проблема теории текста. –М.: МГУ, 1978. –С.73.
Do'stlaringiz bilan baham: |