Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


лятор деб аталади. Одатда, бу икки амални битта қурилма бажаради ва бундай  қурилмалар модулятор



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/88
Sana22.02.2022
Hajmi4,43 Mb.
#82655
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

лятор деб аталади. Одатда, бу икки амални битта қурилма бажаради ва бундай 
қурилмалар модулятор-демодулятор ёки қисқача қилиб модем деб аталади. 
Компьютер ичида дискрет сигналлар одатда параллел равишда, яъни бир 
вақтнинг ўзида бир нечта дискрет сигналлар (8 та, 16 та, 32 та, 64 та, 128 та ва ҳока-
зо) қайта ишланади. Ёнма-ён турган иккита компьютер бир-бири билан боғланганда, 
улар орасида 8 та (16 та, 32 та ва ҳ.к.) симлар тортиш ноқулай бўлгани учун бир не-
ча симда параллел келаётган сигналлар аввал битта симда кетма-кет келадиган сиг-
налларга айлантириб олинади, сўнгра компьютерларни боғловчи тармоқ симига 
узатилади. Бу сигнал иккинчи компьютерга узатилгач, қабул қилувчи компьютер 
кетма-кет келаётган сигналларни яна параллел сигналларга айлантиради. Бу амални 
бажарувчи қурилма маҳаллий тармоқ платаси деб аталади.
Шундай қилиб, ишлаш принципига кўра компьютер тармоқлари икки турда: 
дискрет сигналларни узатувчи ва узлуксиз сигналларни узатувчи тармоқларга 
бўлинади.
Тармоқлар ташкил этилишига қараб асосан уч турга бўлинади: 
– чизиқли кўринишда;
4
Эсингизда бўлса, аналог кўринишидаги сигналлар деб узлуксиз равишда ўзгарадиган сигналларга айтилади.


67
– ҳалқа кўринишида; 
– юлдузча кўринишида. 
Чизиқли кўринишда уланган компьютерларга келаётган сигнал барчасига бир 
вақтда узатилади, лекин бу сигналларни шу сигналлар мўлжалланган фақат битта 
ёки бир нечта компьютерлар қабул қилиб олади.
Ҳалқа кўринишида ташкил қилинган тармоқда компьютерлар бир-бирига 
кетма-кет уланган бўлади ва бир компьютердан иккинчисига ахборот узатиш учун 
улар орасидаги ҳар бир компьютер навбатма-навбат ахборотларни қабул қилиб 
олади ва кейинги компьютерга узатади. 
Юлдузча кўринишидаги тармоқда барча компьютерлар юлдузчанинг учи бўл-
ган компьютерга уланган ва бир компьютердан иккинчи компьютерга ахборот уза-
тиш учун ахборот аввал юлдузча учидаги компьютерга, ундан иккинчи компьютерга 
узатилади. 
Ҳалқа кўринишидаги тармоқда ахборотларни узатиш жуда ноқулай бўлгани 
учун ҳозирда ундан деярли фойдаланилмайди ва замонавий тармоқлар чизиқли, 
юлдузча ёки уларнинг аралашмаси кўринишида бўлади. 
Тармоқлар ҳудудий жойлашишига қараб уч турга бўлинади: 
– локал (маҳаллий);
– регионал (минтақавий); 
– глобал (минтақалараро). 
Маҳаллий тармоқ одатда бир ташкилотга тегишли тармоқ бўлиб, унда 
компьютерлар бир-бирига уланган бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси битта бинода 
ёки бир-бирига яқин бир неча биноларда жойлашган бўлади. 

Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish