Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/88
Sana22.02.2022
Hajmi4,43 Mb.
#82655
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

гипербоғланишлар деб аталади. Гипербоғланишлар билан тўлдирилган матн 
гиперматн деб аталади.
Мультимедиа маҳсулотлари ана шу гиперматнларнинг ўзидир, фақат унинг 
таркибига матн ва график ахборотлар билан бирга овоз ва видео ахборотлар ҳам 
киради. Масалан, зоология дарслигида булбуллар ҳақидаги мавзу билан танишиб 
чиқаётиб, унинг овозини эшитиш ёки география дарсида ўлканинг экологик 
аҳволини ўрганаётиб, дарё қирғоқларининг емирилиши жараёни акс этган 
видеолавҳалар билан танишиш бир томондан дарснинг қизиқарлилигини оширса, 
иккинчи томондан унинг самарадорлигини кўтаради. 
Мультимедиа маҳсулотларига 
– электрон каталоглар; 
– электрон китоблар; 
– биргаликда малака ошириш, ўқиш, ўрганиш; 
– тижорат ва маркетинг тақдимотлари; 
– ўқув тренажёрлари; 
– компьютер ўйинлари ва бошқалар мисол бўла олади. 
Мультимедиа интернет тармоғида жуда кенг қўлланилади. 
Гиперматн 
ва 
мультимедиа 
маҳсулотлари 
таркибига 
кирувчи 
гипербоғланишлар HTML
3
деб ном олган тил ёрдамида яратилади. Бу тил 
оммавийлашиб кетишининг асосий сабабларидан бири унинг ёрдамида нафақат 
битта файлда жойлашган матнлар орасида, балки турли файлларда ва ҳатто турли 
компьютерларда жойлашган матн, ҳужжат ва объектлар орасида боғланиш ярата 
олиш мумкинлигидир. 
3
HTML сўзи қисқартма бўлиб, Hyper Text Managing Language (гиперматнларни бошқариш тили)дан олинган. 


66
6.4. Компьютер тармоқлари. 
Шахсий компьютернинг имкониятлари қай даражада ривожланмасин, агар 
улар бир-бири билан боғлана олмаса, уларнинг бой имкониятларидан тўлиқ фойда-
ланиб бўлмайди. Масалан, Тошкент Давлат Техника Университетида мингга яқин 
шахсий компьютерлар бўлиб, уларнинг деярли барчаси ўқув жараёнида фаол иш-
тирок этади. Агар улар бир-бири билан боғланмаганида эди, мингга яқин одам қўли-
даги дискеталар билан бинома-бино чопиб юрган бўлар эди. Агар гап талабаларнинг 
тест натижаларини йиғиш тўғрисида бўлса, у ҳолда гарчи анча ноқулай бўлса-да, на-
тижаларни дискеталар орқали йиғиш мумкин. Лекин агар тайёрага чипта сотишни 
шу усулда бажарсак, у ҳолда бир ўринга бир нечта чипта сотиб қўйиш ҳеч гап эмас. 
Шу сабабли компьютерларни бир-бири билан боғлаш зарур. 
Компьютерларнинг бир-бири билан боғланиши жуда кўп муаммоларни ҳал 
қилади. Бу боғланишларнинг ўзи ишлаш принципига кўра икки турда бўлади: бир 
хонада ёнма-ён турган компьютерларнинг ўзаро боғланиши турли шаҳарларда 
жойлашган компьютерларнинг боғланишидан фарқ қилади. Бир-бирига яқин 
жойлашган компьютерлар локал (маҳаллий) тармоқ орқали уланса, бир-биридан 
олисда жойлашган компьютерлар ташқи тармоқ орқали боғланади.
Маҳаллий тармоқни яратиш учун компьютерлар орасида махсус сим (кабель) 
тортиб чиқилади; ташқи тармоқда эса кўпинча сим тортиб чиқишнинг жисмонан 
иложи бўлмайди ва шунинг учун мавжуд алоқа воситалари, жумладан, шаҳарлараро 
телефон линияларидан фойдаланишга тўғри келади. Телефон линияларида товуш 
тўлқинлари ва уларни зичлаштириш натижасида ҳосил бўлган электр сигналлари 
узатилади. Бу сигналлар эса аналог
4
кўринишидаги сигналлардир. Компьютерда эса 
сигналлар рақамли, яъни дискрет сигналлардир. Шу сабабли компьютерларни теле-
фон линиялари орқали бир-бири билан улаш учун сигналлар аввал аналог кўрини-
шига ўтказилиб, телефон тармоғига узатилади, сўнгра телефон тармоғидан қабул 
қилиб олингач, яна дискрет кўринишига келтирилади. 
Сигналларни бир турдан иккинчи турга ўтказиш модуляциялаш деб аталади. 
Модуляцияланган сигнални яна аввалги ҳолига қайтариш демодуляциялаш деб ата-
лади. Бу амалларни бажарувчи қурилмалар мос равишда модулятор ва демоду-

Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish