Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
32
тектуравий ансамбл яратилишининг якуний
нуқтаси бўлди. 1947 йилнинг ноябрь ойида
очилиб, фойдаланишга топширилган театр би-
носи нафақат қизиқарли спектакллар намойиш
этиш масканига, балки Республика ҳаётидаги
тантанали кўриклар, томошалар ўтказиш мас-
канига айланади. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам
давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон опера ва балет Давлат Акаде-
мик Театри биноси республика пойтахти –
Тошкент шаҳрининг энг кўркам ва гўзал май-
донларидан бирига қурилди. Театр биноси
қурилгунга қадар бу майдонни “Воскресник”
деб номланган шаҳарнинг энг йирик бозори
эгалланган эди.
Ушбу театр биноси собиқ совет Ўзбекис-
тоннинг энг муҳташам ёдгорлиги сифатида
эътроф этилади. Театр биноси ўзининг юқори
архитектуравий – бадиий меъморчилиги билан
шаҳарнинг умумий реконструктив фонида
алоҳида аҳамият касб этишида меъмор Алек-
сей Викторович Шусевнинг беқиёс таланти ва
тажрибаси ўз аксини топган, бу моҳир меъмор
нафақат Тошкент театри қурилишига улкан
ҳисса қўшди, балки у таниқли ўзбек рассомла-
ри ҳамда Ўзбекистоннинг машҳур ҳалқ уста-
лари катта жамоасини бирлаштирди ва уларга
раҳбарлик қилди.
Мазкур таетрга ўзбек адабиёти ва классика-
си асосчиси буюк мутафаккир Алишер Навоий
номи берилди. 1948 йилда Алишер Навоий-
нинг 500 йилик юбилейи тантанали нишонлан-
ди ушбу анжуманинг тантанали мажлиси фой-
даланишга энди топширилган опера ва балет
театри биноси залларида ўтказилди. Театр би-
носининг гўзал, кўркам ва бежирим интерьери
томошобинларга (мухлисларга) Навоийнинг
машҳур асарларида ифодаланган афсонавий
саройларни эслатарди.
Театр биноси архитектуравий композиция-
сининг асосини меъёрдаги театр организмини
етарли даражада аниқлаб бера оладиган ҳаж-
мий схема ташкил этади. Бу схема саҳнанинг
катта ҳажми – мажмуа (комплекс) нинг энг ба-
ланд қисми; нисбатан пастроқ бўлган зал, фойе
ва турли ўтиш жойлари (йўлаклар) ни ўз тар-
кибига киритган ва чўзинчоқ (узун) ҳажмли
томоша зали; кўплаб театрлардаги сингари
ташриф буюриш зали, портик, соябон (криль-
ца), касса, айвон ҳамда бинонинг бошқа
қисмларини ўз ичига олган кириш жойидан
ташкил топган.
А.В. Щусев бундай классик схемани қўл-
лаш орқали кириш жойини қандайдир шакллар
(формалар) билан қоронғилаштирмади, балки
аксинча, у бу жойга алоҳида ёрқинлик, яққол-
лик ва мантиқийлик берди. А.В. Щусев таетр
биносига келгусида ҳам шунга ўхшаш бино-
ларни лойиҳалашда қўлланиладиган янгиликни
киритди. Катта фасад деворларининг асосини
ташкил этувчи бинонинг ўрта қисмига нисба-
тан бир оз юқори баландликка эга бўлган ва
портикка бириккан хоналар гуруҳи шу қадар
ривожлантирилганки, натижада улар мустақил
ҳажмни ҳосил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: