Водород Д.И. Менделеев даврий системасида биринчи ўринни эгаллайди. Унинг
атоми жуда оддий тузилган: ядро атрофида битта электрон айланади ёки янги тасаввурларга
асосан атом ядроси пульсацияланувчи электрон булут билан тўсиб олинган. Водороднинг
электрон формуласи 1 S
1
дир.
Водород баъзи шароитларда металл хоссаларини ( электрон берганда), бошқа
шароитда эса металлмас хоссаларини ( электрон бириктириб олганда) намоён қилади. Лекин
у хоссалари жиҳатидан ишкорий металлардан кўра галогенларга кўпроқ ўхшайди. Шу
сабабли, водород Д.И. Менделеев даврий системасининг 7-группасига жойлаштирилади. 1
группасида эса водороднинг символи қавс ичига олинган булинади.
Физик хоссалари: водород оддий шароитда рангсиз, мазасиз, ҳидсиз газдир. Хаводан
14,4 марта енгилдир; водороднинг атом оғирлиги 1,00797 у.б. га тенгдир ва у энг енгил
газдир. Сувда кам эрийди(1л сувда 20
0
С да 18 мл водород эрийди), -252,8
0
С да атмосфера
босимида водород суюқликка айланади. Суюқ водород рангсиз бўлади. Масса сони 1 бўлган
водороддан ташқари, масса сони 2 га тенг бўлган дейтрий Д ва 3 га тенг бўлган тритий Т
каби изотоплари ҳам бордир.
Кимёвий хоссалари: водород бирикмаларида доимо 1 валентли бўлади. Унинг ўзига
хос оксидланиш даражаси + 1 га тенг, лекин металларнинг гидридларида - (LiH, NaH, KH,
CaH
2
ва бошқаларда) оксидланиш даражаси -1 га тенгдир. Водород молекуласи 2 атомдан
ташкил топган. Улар орасидаги боғланиш вужудга келиши электронларнинг умумлашган
жуфти (ёки электрон булут) ҳосил бўлиши билан тушунтирилади: Н : H ёки Н
2
.
Электронларнинг бундай умумлашуви водород молекуласини алоҳида атомларга
қараганда энергетик жиҳатдан баркарорроқ бўлишига олиб келади: 1 моль водородда
молекулани атомга ажратиш учун 431 кж энергия сарфлаш керак:
Н
2
= 2Н - 431 кж (
∆Н = 431 кж) (5.1.)
Молекуляр водороднинг одатдаги активлиги камроқ эканлгига сабаб ана шудир.
Водород кўпгина металлмаслар билан бирикиб, RH
4
(CН
4
), RH
3
(NН
3
), RH
2
(Н
2
S), RH(НCI)
типидаги газсимон бирикмаларни ҳосил қилади. Водород кислородда ёнади, бунда кўп
миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади ва температура 3000
0
С гача етади. Икки ҳажм водород
ва бир ҳажм кислород аралашмаси «қалтироқ газ» дейилади; бу аралашма ўт олдирилганда
кучли портлайди. Шунинг учун, водород билан ишлаганда эҳтиёт бўлиш керак, аппаратлар
тешиксиз бўлиши керак. Водород кислородда ёнганда ҳам «қалтироқ газ» портлаганда ҳам
сув ҳосил бўлади;
2H
2
+ O
2
= 2H
2
O + Q (5.2.)
Бу реакцияда водород кислород таъсирида оксидланади, яъни водород қайтарувчи,
кислород оксидловчидир. Юқори температурада водород ишқорий ва ишқорий-ер металлари
билан бирикиб оқ кристалл моддалар - юқорида келтирилган металларнинг гидридлари ва
бошқаларни ҳосил қилади. Бу ерда Н
-1
, яъни манфий оксидланиш даражасига эгадир. Бу
гидридлар сувда осон парчаланиб, тегишли ишқор ва водородни ҳосил қилади;
СаН
2
+ 2Н
2
О = Са(ОН)
2
+ 2Н
2
(5.3.)
Атамар водороднинг реакцияга киришиши жуда кучлидир:
Н + Н = Н
2
= 421 кЖ (5.4.)
Водород қиздирилганда кўпчилик металларни уларни оксидларидан қайтаради;
СuО + H
2
= Cu + H
2
O (5.5.)
Do'stlaringiz bilan baham: