9.4. АММИАК СИНТЕЗИ КАТАЛИЗАТОРЛАРИ.
Аммиани ҳосил қилиш жараёнини тезлатишда катализатор бўлиб темир, осмий, уран,
молебден, марганец, волфрам ва бошқа металлари ишлатилиши мумкин. Катализаторга
бўлаган катта талаблар: 1) узоқ вақт активлигини йўқотмаслик. 2) каталитик заҳарларга
чидамлилик. 3) Юқори ҳароратга чидамлилик 4) солиштирма юзаси катта бўлиши 5) механик
мустаҳкам ва арзон бўлиши кабилар қўйилади. Шу талабларни кўпига темир катализатори
жавоб беради. Бунинг учун магнитли темир-Fe
3
O
4
ни Н
2
билан 570 - 670 К да қайтариб,
таркибида О
2
бўлмаган кубик кристал тузилишига эга бўлган Fe катализатори олинади.
Fe
3
O
4
+ 4H
2
= 3Fe + 4H
2
O (21.)
Fe кристаллари ичида беқарор Fe атомлари бўлиб, улар Fe катализаторининг умумий
каталитик активлигини ҳосил қилади. Fe катализатори кристаллари бир-бири ёпишиб қолиб,
ўз активлигини камайтирмаслиги учун АI
2
O
3
дан иборат активатор (промотор) 4 % атрофида
қўшилади. Катализаторни қирраларида ҳосил бўлган аммиакни умум газ таркибига ажратиб
туриб, катализатор активлигини ошириш учун катализатор таркибига 2 % гача К
2
О
қўшилади.
Аммиак синтезида СА-1 типли оксидланган, СА-1В қайтарилган, ГИАП томонидан
ишланган катализатор ишлатилади.
СА - 1В катализатори минорали синтез аппаратда яна қайтадан водород билан
қайтарилишни талаб қилмайди. Шунинг учун у СА - 1 катализаторига қараганда 5 - 8 кун
беҳуда ишлашни камайтиради, гарчанд СА-1В катализатори 2 марта қиммат турса ҳам.
Синтетик аммиак ҳосил қиладиган минорага азот водород аралашмаси билан бирга
уни таркибида О
2
, СО, СО
2
, Н
2
О (буғ) каби кислородли бирикмалар ҳам кириб, улар темир
катализаторини заҳарлайдилар. Шунинг учун, бундай китслородли газлар суюқ азотда
юттирилади ёки дастлабки катализ миқдорида 500 К ҳароратда хром никель
катализаторларида ёки ишлатилган темир катализаторларида 670 К ҳароратда қуйидаги
реакциялар бўйича гидратланиб, тозаланади:
О
2
+ 2Н
2
= 2Н
2
О
(буғ)
+Q
1
(22.)
CО
+ 2Н
2
= CH
4
+ Н
2
О
(буғ)
+Q
2
(23.)
CО
2
+4Н
2
= CH
4
+ 2Н
2
О
(буғ)
+Q
3
(24.)
Метан темир катализатори учун заҳарли эмасдир, аммо метанни концентрацияси газ
аралашмасида ошиб кетмаслиги учун (чунки метан инерт газ сифатида умумий фойдали
босимни пасайишига олиб келади) Н
2
Қ N
2
аралашмаси вақти-вақти билан ташқарига ҳайдаб
турилади, Н
2
О буғлари эса совитилиб конденсатланиб, ташқарига чиқазиб турилади.
Таянч сузлари.
1.Аммиак.
2.Ле-Шателье принципи.
3.Циклик курилма.
4.Аммиакни конденсатлаш.
5.Циркуляция компрессори.
6.Аммиак синтези катализаторлари.
7.Аммиакни хосил булиш механизми.
8.Адсорбцион назария.
9.Электрон назария.
10.Катализатор унумдорлишги.
11.Эффектив босим.
12.Инерт газлар.
13.Пуфланувчи газлар.
14.СА-1
15.СА-1В.
16.Дастлабки катализ.
Do'stlaringiz bilan baham: |