Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


МАВЗУ-13. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТЎЛОВ ВА



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

МАВЗУ-13. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТЎЛОВ ВА
ҲИСОБ-КИТОБЛАР БАЛАНСИ 
 
13.1. Халқаро тўлов баланси тушунчаси ва унинг таркиби 
Халқаро ҳисоб-китоблардаги ўзгартиришларнинг пайдо бўлиши ҳамда 
уларнинг янада такомиллашиб бориши товар ишлаб чиқариш ва муомала 
жараёнининг ривожланиши ҳамда байналмилаллашуви билан боғлиқдир. 


131 
Товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш даврларининг ўзаро мувофиқ 
келмаслиги ҳамда истеъмол бозорларининг узоқлиги туфайли, халқаро 
муомаладаги қийматлар ҳаракатининг нисбатан мустақил бўлиб қолган шакли 
халқаро ҳисоб-китобларда ўз аксини топади. Халқаро ҳисоб-китоблар товарлар ва 
хизматлар билан ташқи савдо ҳамда нотижорат операциялар, кредитлар ва 
мамлакатлараро капиталлар ҳаракати бўйича ҳисоб-китобларни қамраб олади. 
Барча мамлакатлар замонавий жаҳон хўжалигининг иштирокчилари бўлиб 
ҳисобланади. Алоҳида мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашганлик 
даражаси турли даражада бўлади. Мамлакатнинг ўз ҳамкорлари билан ташқи 
иқтисодий алоқалари, миллий иқтисодларни жаҳон хўжалигига бирлаштирадиган 
халқаро иқтисодий алоқалардан иборат. Иқтисодий муносабатлардан ташқари, 
мамлакатлар ўртасида пул тўловлари ва тушумларини вужудга келтирувчи 
сиёсий, ҳарбий, маданий ва бошқа муносабатлар ҳам мавжуд. 
Мамлакатнинг кўп қиррали халқаро муносабатлари унинг халқаро 
операциялари баланс ҳисобварағида ўз аксини топади. Ушбу баланс анъана 
бўйича тўлов баланси деб аталади. 
Тўлов баланси бу – халқаро операцияларнинг баланс ҳисобварағидир. Яъни, 
бу, мамлакатнинг товарлар, хизматлар, капиталларни олиб кириш ва олиб чиқиш 
кўрсаткичларининг 
нисбати 
шаклидаги 
халқаро 
хўжалик 
алоқалари 
комплексининг қиймат ифодасидир. 
Халқаро операцияларнинг баланс ҳисоб-варағи, мамлакат ташқи иқтисодий 
операцияларининг масштаблари, таркиби ва характерини қиймат жиҳатидан 
миқдорий ва сифат ифодасидир. Амалиётда, одат сифатида “тўлов баланси” 
атамасидан фойдаланиш, барча операциялар бўйича валюта оқимларининг 
кўрсаткичларини эса тўлов ва тушумлар сифатида белгилаш қабул қилинган. 
Тўлов балансини тузиш услублари ва унинг салъдосини ўлчашни ўрганиш, 
халқаро ҳисоб-китоблар кўрсаткичларини тўғри тушунишда катта аҳамият касб 
этади. Иқтисодий адабиётларда, кўп ҳолларда, тўлов баланси кўрсаткичлари, 
уларнинг иқтисодий мазмуни изоҳсиз келтирилади. Бу асосан тўлов балансининг 
салъдосига алоқадордир. Масалан, АҚШ тўлов балансининг 1958 ва 1978 


132 
йиллардаги камомад кўрсаткичлари бир-биридан фарқли, турлича иқтисодий 
мазмунга эгадир; улар турлича ўлчанади ва уларнинг матбуотда эълон қилиниши 
турли (бир-бирига ўхшамас) оқибатларга олиб келган. Шу сабабли, таҳлил ва 
таққослашлар мақсадида тўлов баланси кўрсаткичларидан фойдаланиш, 
иқтисодий муҳит ва халқаро валюта-кредит ҳамда молиявий муносабатлардаги 
ўзгариш ўз бошидан бир қатор янгиланишларни кечирган ушбу кўрсаткичларнинг 
ўлчаниш тамойиллари ва уларда мужассам бўлган иқтисодий мазмунни билишни 
тақозо этади. 
Халқаро тўлов муносабатлари узоқ ривожланиш даврни ўз бошидан 
кечирган. 
Улар 
билан 
биргаликда, 
тўлов 
балансларини тузиш ва таҳлил eтиш услубиёти ҳам 
ривожланмоқда ва бир қатор ўзгаришларни ўз 
бошидан 
кечирмоқда. 
Тўлов 
балансларининг 
замонавий шакллари тўлов баланси назариясининг 
узоқ даврдаги eволюцияси ва тузилиш амалиётининг 
натижасидир. 
Халқаро иқтисодий муносабатлар оқибатлари масштабларининг ҳисобини 
юритиш ва уларни баҳолашнинг дастлабки хатти-ҳаракатлари XИВ асрнинг 
охирида Буюк Британияда пайдо бўлган ва eрта меркантилизм иқтисодий 
қарашлари билан боғлиқ бўлган. Мамлакатдан, миллий бойлик рамзи бўлмиш 
олтинни ташқарига оқиб кетишини олдини олишга интилиш, ташқи савдо ҳамда 
бошқа ташқи иқтисодий операциялар табиатини тушуниш ва кўламларини 
баҳолашга зарурат туғдирди. “Тўлов баланси” тушунчаси дастлаб 1767 йилда 
Жеймс Стюарт томонидан иқтисодий назарияга киритилган. Бироқ, ХХ асрнинг 
бошигача тўлов балансини тузиш ва унинг таркибига кирган операцияларни 
қамраб олиш турли давлатларда турлича тушунилган. 
Эркин рақобат капитализми даврида халқаро иқтисодий операциялар 
ҳисобини юритиш муаммоси ва уларни талаб даражасида тўлов балансида акс 
eттиришга қизиқиш, айрим давлатларнинг иқтисодий ва кредит инқирозлари 
даврида олтиннинг оқиб кетишини олидини олишга қаратилган хатти-


133 
ҳаракатлари билан, иқтисодчилар томонидан эса – умумий мувозанат иқтисодий 
назарияси доирасида тўлов мувозанатининг бузилиши ва тикланишини 
тушунтиришга интилиш билан асосланган. Бироқ, ушбу даврда ҳали халқаро 
ҳисоб-китоблар тўғрисида, улар ҳақида маълумотлар йиғиш тизимининг 
такомиллашмаганлиги, ҳамда уларни англаб олишнинг назарий ёндашувларидаги 
камчиликлар мавжудлиги оқибатида тўлақонли ва ҳаққоний маълумотлар йўқ эди. 
Иқтисодий фаннинг А.Смит ва Д.Рикардодан бошлаб кўзга куринган 
намоёндалари тўлов баланси мувозанати муаммосига тан бериб, тўлов 
балансларини тузиш жараёнига янги eлементлар ва тасаввурлар киритган ҳолда ўз 
ҳиссаларини қўшдилар. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish