3.3. Янги Кейнсчилик: пул хўжалигида умумий мувозанатлилик
Кейнс назариясининг ривожланиши уни шундай талқин қилишга олиб
келдики, бунда у неоклассик пул назарияси (микроиқтисодиёт) ва неоклассик
миқдорий назарияга жуда ўхшаб кетди. Бу модель кейнс–неоклассик синтез деб
атала бошланди. Аввало бу синтез истеъмол функцияси назариясига Пигу
самарасини (ёки бойлик самарасини) киритиш билан тавсифланади.
Пигу самарасини унга мувофиқ умумий режадаги истеъмол харажатлари
хусусий сектор реал соф бойлигининг функцияси ҳисобланадиган назарияси
сифатида изоҳлаш мумкин. Бу товарлар бозорида реал касса қолдиқлари
самарасининг бошқача варианти бўлиб, бу ерда пулдан ташқари бойликнинг
бошқа шакллари ҳам молиявий активлар (масалан, облигация) ва табиий
активлар (асбоб-ускуналар, турар-жойлар) шаклида таҳлил қилинади.
Микродаражада Пигу самараси назарияси ҳозирги кун ва келажак ўртасида
истеъмол харажатларини тақсимлашда фойдалиликни максималлаштиришга
йўналтирилган индивид стратегиясидан келиб чиқади, бундан хулоса чиқариш
мумкинки, истеъмол тўпланган бойлик суммасининг функцияси ҳисобланади.
Бошқа барча шартлар бир хил бўлганда реал бойликнинг ўсиши реал
истеъмолнинг ўсишига олиб келади.
Пигунинг таъкидлашича, активларга эга бўлишнинг ўзи худди инсоннинг
жамиятда эгаллаган ўрни каби ўзидан-ўзи фойдалилик келтирмайди. Фоиз
ставкаси ҳаттоки нолга тенг бўлганда ҳам жамғармалар мусбат қийматга эга
бўлади, деган фикрни билдирувчи Кейнс гипотезасининг негизи айнан шу ерда,
чунки
IS
эгри
чизиғи
горизонтал
ўқни
кесиб
ўтади.
Пигунинг фикрига кўра, бойликдан олинадиган қониқиш пасаювчи энг
юқори фойдалилик қоидасига бўйсунади: индивид бойлигининг реал
қиймати қанчалик юқори бўлса, бу бойликнинг ўсишидан олинадиган фойда,
жамғармаларнинг фойдалилик даражаси шунчалик паст бўлади. Демак,
бошқа шартлар бир хил бўлганда, реал бойликнинг ўсиши индивидни кўпроқ
истеъмол қилиш ва камроқ жамғаришга мажбур қилади. Шундай экан,
истеъмол бойликка нисбатан ёмонроқ неъмат эмас.
Макродаражада кейнс–неоклассик синтез моделлари Пигу самарасини
ажратиб турувчи жиҳат сифатида қамраб олади. Биз олдинроқ Кейнснинг
режадаги реал истеъмол харажатлари фақат битта реал даромаднинг
функцияси ҳисобланади деган қоидасини кўриб чиққандик:
( )
y
b
a
y
f
c
+
=
=
(1)
Агар Пигу самарасини ҳисобга оладиган бўлсак, ўзига хос кўрсаткич
сифатида
w
амалдаги реал бойликни киритиш зарур:
(
)
w
h
y
b
a
w
y
f
c
+
+
=
=
,
(2)
Агар бойликни фақат пул ва облигациядан иборат ҳолда соддароқ ифодалаб,
нарх ўзгаришининг молиявий активлар реал қийматига таъсирини
йўқотадиган бўлсак, унда:
rp
B
P
M
w
S
S
+
=
(3)
бу ерда:
S
B
- облигацияларнинг номинал ёзиб қўйилган қиймати
r
B
S
- уларнинг номинал бозор қиймати.
Шунда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга келади:
+
+
+
=
rp
B
p
M
h
y
b
a
c
S
S
(4)
режадаги харажатлар функцияси эса:
g
fr
d
rp
B
p
M
h
y
b
a
e
S
S
+
−
+
+
+
+
=
(5)
бу ерда: (d-fr) – инвестицион функция,
51
g
- давлат харажатлари,
e - режадаги харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |