3-
расм. Марказий банк пул-кредит сиёатининг асосий инструментлари5
Марказий банкнинг кайта молиялаш ставкаси бу Марказий банкнинг
Республикадаги бошка банкларга такдим киладиган пулига куйилган тулов
фоизидир. Масалан, содда тилда айтилса, Марказий банк биздаги банкларга кредит беради, банклар уз навбатида ушбу кредитни жисмоний ва юридик шахсларга кредит ёки карз килиб кайта таркатади. Бунда Марказий банкдан маълум бир фоизга олинган кредитни устига уз фоизини кушиб тижорат банки ахолига кредит таркатади. Масалан, Марказий банкдан тижорат банки бир миллион сум олса, эндиликда янги ставкага биноан ушбу суммага 14 фоиз кушиб яъни 1 140 000 сум килиб кайтариш керак. Ушбу суммадан тижорат банки уз даромадини кушиб ахолига карз ёки кредит беради. Тижорат банки Марказий банкдан 14 фоизлик ставкада олган булса, ахолига уни 20 ёки 22 фоизлик ставкада сотади ва уртадаги фоизлар бу тижорат банкининг даромадидир.
Марказий банк кайта молиялаш сиёсати анъанавий монетар инструментларнинг турларидан бири хисобланади. Кайта молиялаш сиёсати Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш билан боFлик булган тадбирларнинг мажмуи булиб, ушбу сиёсат куйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган холда амалга оширилади :
тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги тратталарни кайта хисобга олиш йули билан кредитлаш усули;
тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги кимматли коFOЗларни гаровга олиш йули билан кредитлаш усули;
тижорат банкларини туFридан - туFри кредитлаш усули. Мазкур усулда берилган кредитлар овердрафт шаклида ёки муддатли кредитлар шаклида берилади. Узбекистан Республикаси хужалик амалиётида миллий валютада эмиссия килинган тратталар муомаласининг мавжуд эмаслиги мамлакатимиз Марказий банки дисконт сиёсатини шакллантириш имконини бермайди. Бу эса, уз навбатида, Узбекистон Республикаси Марказий банкининг кайта молиялаш ставкасининг муомаладаги пул массасига таъсир этиш даражасига ва шунинг асосида миллий валютанинг баркарорлигини таъминлашдаги ахамиятини оширишга нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.
Республикамизда баркарор иктисодий усиш суръатлари хамда Марказий банк томонидан катъий монетар сиёсатининг юритилиши, уз навбатида, 72
мамлакатимизнинг пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари динамикасида, жумладан, тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари буйича \амда банклараро кредитлар буйича фоиз ставкаларида уз аксини топмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |