Мезофит,ксерофит астрагалларни урганиш A. ispahanicus Boiss



Download 0,91 Mb.
Sana07.03.2022
Hajmi0,91 Mb.
#485991
Bog'liq
Mezofit va kserofit


Мезофит ,ксерофит астрагалларни урганиш

A.ispahanicus Boiss– исфағон астрагали. Юқори адир ҳудудларида учрайдиган кўп йиллик ўт. Ўқ илдизи - 85-120 см келади. Пояси майин, сийрак тукчалар билан қопланган бўлиб, тик ўсувчидир. Бўйи 25-35 см баландликгача бўлади . Бир туп ўсимликда ўртача 2-2,5 донагача ён новдалар шаклланади. Барглари мураккаб тоқ патсимон. Битта бандда 11-15 тагача япроқчалар жойлашган бўлади. Барг япроқчасининг катталиги 13,5-14,5 мм. Япроқчаларининг устки қисми туксиз, остки томони майин, сийрак оқиш тукчалар билан қопланган. Гули пушти тусда бўлиб, сийрак ҳолда шингилда жойлашади. Гулкосасининг катталиги 9,5-10 мм, гултожибаргиники эса 17,5-18,5 мм. Уруғчи катталиги 13-13,5 мм. 10 та чангчидан иборат андроцей гинецей атрофида жойлашган бўлиб, ўртача 13,5-14 мм атрофида бўлади. Чангланишда аллогамия кузатилади.
М
еваси дуккак бўлиб, туксиз чўзинчоқ ва ўзига хос учқиррали бўлади. Дуккаги бўйига 24-25 мм ва энига 3,5 мм тенг. Уруғи овал-буйраксимон шаклда бўлиб, қўнғир қорамтир - жигар ранг тусда. Уруғининг узунлиги 2,0 мм, эни 1,5 мм. Мева ва уруғларининг тарқалишида асосий ролни зоохория ўйнайди.
Гемикриптофит, ксеромезофит. Қимматбаҳо ем-хашак ўсимлиги ҳисобланади. Помир-Олой тоғ тизмаси тоғолди минтақаси бўйлаб кенг тарқалган.

A. turkestanus Bunge-Тур кўп йилик ҳисобланиб, 8-12 тагача кучли ривожланган I-тартибли новдаларга эга ўсимлик. Кўп йиллик. Ўқ илдизи 85-100 см узунликда. Мураккаб барглари 12-19 см узунликда бўлиб, тоқ патсимон. Баргларида 15 тадан 28 тагача япроқчалар мавжуд. Япроқчаларининг шакли чўзиқ овалсимон ёки чўзиқ эллипсимон, устки қисми туксиз, аксинча пастки қисми эса туклар билан қопланган. Катталиги 6-12 мм. Тўпгули 2-5 гулли. Тожибаргларининг ранги сариқ. Дуккамевасининг узунлиги 12-18 мм, эни 5-7 мм. Ўсимлик дуккаги 2 тадан 4 тагача уруғлар сақлайди. Уруғлари чўзиқ буйракчасимон, 3,5 мм узунликда бўлиб, жигаррангдир.

Гемикриптофит, мезоксерофит.
A.nuciferus Bunge-Ўсимликнинг бўйи 45-65 см гача етадиган, кучли ривожланган ҳамда тукланган поялари мавжуд кўп йиллик ўт. Ўқ илдизи –65-90 см узунликда. Барглари мураккаб барг бўлиб, 12-18 см катталикда. Баргларида 6-10 тагача жуфт япроқчалари мавжуд. Барг япроқчаларининг шакли чўзиқ эллипсимон бўлиб, бўйи 1,5-3,5 см узунликда, ҳамда 1-1,5 см энликдадир. Япроқчаларнинг устки қисми туксиз, остки қисми эса аксинча, туклангандир.
Ўсимлик турининг тўпгули шингилсимон бўлиб, гултожибаргларининг ранги оқ, айрим холларда оқиш сиёҳ ранг.
Дуккак меваси 3,5- 6 см узунликда ва 1,5- 2 см энликда бўлади. Майин оқиш тукчалар билан қопланган. Ўсимликнинг уруғлари шакли буйраксимон, қўнғир жигарранг тусда бўлиб, катталиги 5-6 мм ни ташкил этади.
Гемикриптофит, мезоксерофит.
Тоғ олди ҳудудлардаги тошлоқли
кенг тарқалган.
Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish