Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Материал ва жиҳозлар:
1. Пайвандлаш усулларини ифодаловчи жадваллар, тасвирлар. 
2. Пайвандлаш учун зарур қурол - асбоблар. 
3. Қаламча ва куртаклар. 
4. А.Рибаков, С.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1981. 
5. В.М.Тарасов и др. Практикум по плодоводству. М., 1981. 
Асосий тушунчалар: Маданий нав мева ўсимлигидан кесиб олинган 
айрим куртак ёки бир бўлак новдасини иккинчи бир ўсимликка улаб ўстириш 
пайвандлаш дейилади. 100 дан ортиқ пайвандлаш усуллари бор. Аммо кўп 
кўчатзорларда кўпинча 3 хил ухловчи куртакларни улаш йўли билан ёзги 


102 
куртак ва пайванд, ўсувчи куртаклар улаш йўли билан баҳорги куртак пайванд 
ва қаламчани улаш йўли билан қишки пайванд усуллари қўлланилиб келади. 
Куртак пайванд мева дарахтларини пайвандлашда айниқса кўп 
тарқалган усулдир. Куртак 3 усулда: ёғочлиги билан, ёғочсизлик ва найчаси 
билан пайванд қилинади. Ёғочли билан яширин ва ниш урган куртак 
пайванд қилинади (13, 14, 15 - расмлар). 
Пайвандтаг ўзи яшайдиган, илдизлари бақувват яхши, таралган бўлиб, 
сўриш кучи юқори ҳамда ҳар-хил зараркунанда ва кассалликларга имкони 
борича чидамли бўлиши керак. 
Қуйидагилар олма учун энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. 
Маҳаллий сиверс ёввойи олмаси. У кўпгина тур хилларга бўлинади, 
лекин булар орасида Олмаота ва Чимён ёввойи тур хиллари энг яхши 
пайвандтаг ҳисобланади. 
Нок пайвандтаглари - маҳаллий ёввойи ўрмон ноки. Бу нокнинг кўп 
тур хиллари Чимён тоғларидаги ўрмон массивларида ўсади. 
Маданий навлар уруғ кўчатлари - кучли ўсган яхши пайвандтаглар 
ҳисобланади. 
Пайвандтаг учун маданий нокнинг маҳаллий навларидан Тошнок ва 
Кулола навлари тавсия этилади. Беҳи - нок уланадиган ўртача бўйли 
пайвандтагдир. 
Маданий нав ўсимлигининг битта ёки иккита куртакни бироз пўстлоқ 
ва юпқа ёғочлиги билан кесиб олиб, пайвандтакка улашни куртак пайванд 
деб аталади. Куртак пайванд июль охиридан бошлаб сентябрь 
ўрталаригача, ҳали ўсимлик танасида ширалар юриб куртак, яъни 
пайвандтаг пўстлоғи яхши кўчадиган даврда қилинади. Пайвандтаг 
пўстлоғини яхши кўчиши учун пайвандлашдан 4-5 кун олдин 
кўчатзорларни суғориш керак. Куртак пайванд қилинган вақтда 
пайвандтагларни пўстлоғи ёғочлигидан яхши ажраладиган бўлиши керак. 
Пайвандтагларининг илдиз бўғзи ёнидаги поялари одатда оддий қаламдан 
ингичка бўлмаслиги илдиз бўғзидан 20 - 25 см гача бўлган юқори қисмида 
ён новдалари бўлмаслиги лозим. Куртак пайванд дастлаб бодомдан 
бошланади, кейин нок, олхўри, гилос, олча, ўрик, шафтоли, тоғолча ва 
беҳилар пайванд қилинади. Куртак пайванд махсус пичоқ билан қилинади. 
Пичоқ ўткир ва тоза бўлиши лозим. Пайвандтакка новдадаги энг яхши 
куртак қўйилади. Юпқа ёғочлиги билан бирга қўшиб кесилган куртак 
пўстлоғининг узунлиги 2,5-3 см бўлиши керак. Куртакни олишда пайвандга 
новданинг ингичка томонини ўзига қаратиб кафтига олиб, 4 та бармоғи 
билан уни сиқиб ушлайди. Унда кўрсаткич бармоқ кесиладиган куртак 
остидан тираб туради. Ўнг қўлнинг тўрт бармоғи билан пичоқни ушлаб, 
бош бармоқни новдага тираб туриб, пичоқ билан куртакнинг 1,5 см 
пастидан 1,5 см юқоридан новда пўсти кўндалангига кесилади. Сўнгра 
пичоқ учи ётқизилган ҳолда новда бўйлаб то биринчи кесикка етгунча 
юритилади. Шунда бироз ёғочлик билан бирга пўстлоқ ва куртак кўчиб 
новда ажралади. Куртакни пўстлоғи билан пайвандтакка қўйиш учун уруғ 
кўчатнинг шимолга қараб турган томонидан илдиз бўғизининг 3-4 см 


103 
юқоридаги силлиқроқ жойи Т шаклида тилинади. Куртак қўйилгандан кейин 
кўрсаткич бармоқлар билан икки қўлда пўстлоқ пастдан юқорисигача босиб 
чиқилади. Уланган куртак пўстлоқлари нормал шароитда икки ҳафтада ўсиб 
уруғ кўчатга қўшилиб кетади. Уланган куртаклар келгуси йил баҳорда ўсади. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish