12
Картошкани қўлда ёки экскаватор ёрдамида қазилган эни 2м, чуқурлиги 0,6м ўлчамли
ҳандақларда сақлаш мумкин. Ҳандақнинг ўртасидан ҳаво алмашиниши учун 30x30 см кўндаланг
ариқча қилиниб, унга панжара қўйилади. Ҳар 5 м да эса қувурлар ўрнатилади.
Картошкани эни 0,6-0,7 м, чуқурлиги 0,7-0,8 м, узунлиги ихтиёрий бўлган ўра қазиб ҳам
сақлаш мумкин. Бунда ҳар 3-4 оралатиб ердан уватлар қолдирилади.
Ҳандақ ва ўралар МТЗ-5 тракторига тиркалган Э-153 маркали экскаватор ёрдамида қазилади.
Ўра ва ҳандақларга картошка эрталаб жойлангани маъқул, чунки картошка кечаси анча совиган
бўлади. Картошка жойлангандан сўнг усти 30-35 см қалинликда икки муддатда бажарилади
дастлаб кузда 10-25 см қалинликда тупроқ тортилади, совуқ тушиши олдидан эса уни 30-35 см га
етказилади.
Картошка устки томони 3x3 - 6x6 м ва ундан каттароқ бўлган буртларда ҳам сақланади.
Уюмларга табиий шамоллатиб туриш учун ёғочдан ҳаво ўтиб турадиган новлар ўрнатилади.
Картошка 1,2-1,3 м қалинликда жойлаштирилади, март-апрел ойларига
келиб картошка устки
томонидан 60-70 см га камайтирилади.
Картошкани ҳандақ ўрта ва буртларда сақланганда ҳавонинг ҳарорати ҳавони тортувчи
қувур орқали туширилган термометр ёрдамида ўлчаниб турилади. Ҳавонинг ҳарорати картошка
ҳароратидан паст бўлганда шамоллатиш учун қувур очилади. Картошка ҳароратининг кескин
кўтарилиб кетиши унинг чирий бошлаганлигидан далолат беради. Бундай вақтда ҳандақ ёки ўра
дарҳол очилиб, картошкани саралаш лозим.
Омборларда сақланадиган картошка парвариши бино ичидаги ҳароратни ва
намликни
нормал сақлаб туриш, чириганларини ажратиб олиш ва ўсимталарини юлиб олиб ташлашдан
иборат. Шунга эътибор бериш лозимки, совуқ хоналарда биринчи навбатда уруғлик туганаклар
сақланиши керак.
Картошкани
сақлашда
туганакларнинг
унишини
тўхтатиб
турадиган
кимёвий
препаратлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу борада М-1 (альфа-нафтил сирка кислотанинг метил
эфири), ТБ (тетрахлор-нитробензол), МКГ (малеин кислота гидрозининг натрийли тузи), гидрел
каби препаратлардан фойдаланиш яхши самара беради.
Сақлаш олдидан картошка туганакларига электрон нур таъсир эттириш ҳам сақлашнинг
истиқболли усулларидан ҳисобланади.
Картошка сақлаб қўйилганда бир қатор инфекцияли ва физиологик касалликларга учрайди.
Касалликнинг энг кўп тарқалган ва хавфли хилларидан бири нам бактериал чириш касаллигидир.
Бу касалликда туганаклар аввал сарғиш, кейинчалик қўнғир тус олади.
Ризактония касаллиги замбуруғлар
туфайли юзага келиб, тугунаклар чирий бошлайди.
Макроспороз ва фитофтора касалликларидан ҳам туганак чириб кетади. Поя нематодаси
зарарлаган картошкада аввал кулранг, сал ичига ботган доғ пайдо бўлади, доғ
катталашиб
картошканинг пўсти ёрилиб кетади.
Картошка туганаги сиртининг нам бўлиб туриши ва босиб кўрилганда сувнинг чиқиши
унинг совуқ урганлигидан далолат беради.
Картошка этининг қорайиши туганакларнинг қизиб кетиши, кислороднинг етишмаслиги ва
кўп заҳаланиши натижасида бошланадиган функционал касалликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: