маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
176
товарларнинг истеъмолчилар томон ва уларга етгунча бўлган ҳаракатларини
ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятини ўз ичига олади.
Бозор шароитида асли мақсад ҳаракатлантирувчи куч фойда олишга
қаратилган бўлиб, бу фақат товар сотилиши туфайли амалга ошади. Бунинг учун
товар талабга эга бўлиши, уни сотиб олиш қобилиятига эга бўлган истеъмолчи
мавжудлиги зарур. Шунинг учун ҳар бир корхона, шу жумладан, мева ва
сабзавотларни қайта ишловчи тадбиркорнинг товарларини истеъмолчигача етиб
бориши, истеъмолчини харидор сифатида яхши билиш, товар харакатини тўлиғича
шунга қарата билишгина фаолиятининг муваффақиятли якунланишига имкон
тўғдиради. Жуда мураккаб бўлган ишлаб чиқариш билан бирга бозор талабидан
келиб чиқувчи мақсадли товар харакати, тижорат, истеъмолни ташкил этишгина
тадбиркор, бозор қатнашчиларининг асл мақсадини рўёбга чиқариши мумкин.
Бунда маркетингни ўрни тижоравий мазмунли товар харакати ва
харидорларга сотилиши жараёнидан иборат. Шунинг учун ҳам ҳар бир товар
бозорини ташкил этиш, унинг ўз жойини топа билиш, харидорни юзага келтира
билиш, шу товар билан боғлиқ хизмат кўрсатишни уюштириш, истеъмолчи талаби
асосидаги барча хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқаришни таъминлаш
маркетингнинг фаолият соҳасини ташкил этади.
Маркетинг хизматида маълум даражадаги харажатлар билан бандлик ва бу
билан шуғулланувчиларнинг билимдонлиги, малака даражалари билан рақобатни
эътиборга олган ҳолда харакат зарурлиги кўзда тутилади. Чунки рақибларга
нисбатан қилинадиган харакатларнинг устун бўлиши талаб этиладики, мева-
сабзавотларни қайта ишловчи саноат корхонаси ишлаб чиқариш ва товарларнинг
сотилиши тўлиғича мавжуд аҳволга бўйсундириши зарур бўлади. Албатта, бунда
маркетинг корхона фаолиятини тўла бошқарадиган даражада бўлади. Шунинг учун
ҳам маркетинг фақат махсус одамларнинг иши бўлиб қолмай, мева ва
сабзавотларни қайта ишловчи корхона ишчиларининг харакатига айланиб кетади.
Маркетинг фаолиятини нимага қаратиш керак, бор товарни сотиш билангина
овора бўлиш керакми ёки ишни харидордан бошлаб, унга қараб товар ишлаб
чиқаришдан бошлаш керакми. Маркетингда нима асос бўлиши керак, товарми ёки
бозор ва унинг муҳитими. Бундаги хулосалар асосида маркетинг комплекси ётади.
Жавобни ундан қидириш керак.
Маркетинг харакатида комплекслилик талаб этилиб, бу ҳам ички, ҳам ташқи
комплекслиликни ўз ичига олади. Умуман, маркетинг комплекси маълум бозор ёки
унинг қисмини қаноатлантирувчи ўзаро алоқалар йиғиндиси бўлиб, у бу жараённи
қуршовчи сиёсий, маданий, хуқуқий ва бошқа шунга ўхшаш ташқи омилларни
ҳисобга олган ҳолда юзага келади. Корхонанинг бозор шароитидаги фаолиятига
таъсир этувчи ташқи маркетинг комплекси қуйидаги қирралардан иборатдир:
сиёсий тизим, яъни ҳуқуқий тартиб; демографик ҳолат, яъни ижтимоий-маданий
ҳолат; бозор коньюктураси, яъни рақиблар ва истеъмолчилар.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |