маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 172
Россия ва бошқа мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича мавжуд шарт-
шароитларда ўзаро биргаликдаги ҳаракатлар маркетинги концепцияси (шу
жумладан давлатнинг иштирокида энг самарали равишда холдинг ва кластер
кўринишидаги интеграциялашган тузилмаларда амалга оширилиши мумкин. Баъзи
ҳолларда соддалаштирилган вариантдан – фирма савдосини ташкил этишда
фойдаланиш мумкин.
Мамлакатни модернизациялаш шароитларида маркетинг ва бизнес
амалиётига ҳам тубдан бошқача ёндашувлар талаб этилмоқда. Тадбиркорлик
субъектларида маркетинг фаолиятини олиб боришда янги имкониятлар очилмоқда.
Иқтисодий эркинликлар доираси кенгайиб бораётган вазиятларда корхоналар янги
маркетинг муҳитида рақобатлашишларига тўғри келмоқда. Маркетинг XXI асрда
маркетинг концепциясининг анъанавий қўлланиши билан чекланиб қолмайдиган,
умумқамровли, алоқавий ёндашувли маркетингга эҳтиёжни ҳис этмоқдалар.
Шундай қилиб маркетингнинг яхлит концепцияси кун тартибига қўйилмоқда (2-
расм).
Яхлит маркетинг концепциси маркетинг дасутрларини кўлами ва ўзаро
боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш, ишлаб чиқиш ва жорий жтишга
асосланган. Яхлит маркетинг маркетингда барча нарса муҳим ва кўпинчи
кенгайтирилган, интеграциялашган ёндашув зарур деб олади. Яхлит маркетинг ўз
ичига туўртта қисмни олади: ўзаро муносабатлар маркетинги, интеграциялашган
маркетинг, ички маркетинг ва ижтимоий масъулиятли маркетинг.
Демак, яхлит маркетинг –бу бозор субъектларининг маркетинг фаолиятида
турли компетенциялар ва мураккабликларни тан олиш ва баланслаштиришга
уриниб кўрадиган ёндашувдир.Бозор субъектининг бош вазифаси – истеъмолчилар
учун қадриятни яратиш, олға суриш ва тақдим этиш бўйича тўла интеграциялашган
маркеинг дастурини яратиш ва маркетинг тадбиркларини ишлаб чиқишдир.
Маркетинг дастури қадриятни оширувчи қандай маркетинг тадбирларидан
фойдаланиш лозимлиги борасидаги қарорлар тўпламининг натижасидан иборат
бўлади. Бу тадбирлар хилма-хил бўлади. Рақобат курашида харидорларнинг
эҳтиёжларини иқтисодий самарали қондира оладиган ва бунда қулайликни
таъминлайдиган ҳамда самарали коммуникацияларни амалга оширадиган
компаниялар ғолиб бўлади.
Яхлит маркетинг икки принципга асосланган: биринчидан,қадриятни олға
суриш ва тақдим этиш учун турли маркетинг тадбирларидан уларнинг жами
самарасини максималлаштириш учун бир-бирига мувофиқлаштирилади. Бошқача
айтганда, ҳар қандай алоҳида олинган марккетинг тадбирини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш фирманинг бошқа барча маркетинг фаолиятига қараб амалга
оширилади. Компанияда талабни бошқариш, ресусрларни бошқариш ва
шерикчилик тармоқларини бошқариш тизимлари интеграциялашган бўлиши лозим.
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг