маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
194
узум маҳсулотлари етиштириш, истеъмол ҳажми ва турларини кенгайтириш,
уларни экспортини ривожлантиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Аммо, мева ва
узум маҳсулотлари бозорида хилма-хил умумий иқтисодий манфаатлар ва
алоқаларнинг аксарияти мақбул тартибга солишни тақазо қилмоқда.
Шу боис, юқорида қайд этилган омиллар мева ва узумчилик қуйи
мажмуасида инновацион ва замонавий технологияларни жорий қилиш,
ривожлантиришнинг
интенсив
йўлларидан
фойдаланишни,
сифатли
рақобатбардош боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини
кучайтириш масалаларини долзарблигини оширмоқда. Ушбу жиҳат эса,
республика, шунингдек Наманган вилояти иқтисодиёти ривожланишининг устувор
йўналиши ҳисобланиб, илмий-амалий аҳамиятга эга. Вилоят қишлоқ хўжалигида
ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳам қатор ишлар
амалга оширилиб, аҳолини арзон, сифатли мева-сабзавот ва чорвачилик
маҳсулотлари билан таъминланмоқда.
Наманган вилояти аҳолиси ўзига хос менталитетга эга бўлиб, уларнинг
истеъмоли таркибига кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларига кўра бир қатор
анъаналарга эга. Жумладан, гўшт маҳсулотлари, шунингдек сут маҳсулотларидан
табиий сутнинг ўзи, қатиқ, қаймоқ ҳам водийдаги қўшни вилоятларга нисбатан
кўпроқ истеъмол қилинади. Ҳар ҳафтада барча оилаларда палов ейиш анъанадир.
Сабзи, картошка, карам, пиёз, помидор, бодринг каби сабзавотлар нисбатан кўпроқ
ейилади. Кузги-қишки мавсумда турп, шолғом, баҳорда редиска каби резаворлар
истеъмоли даражаси ортади. Мевалардан олма, гилос, ёнғоқ кабилар деярли
кундалик танаввулда мавжуд. Узум етиштиришда вилоятнинг, айниқса,
Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Чортоқ тумани боғбонлари катта тажрибага эга. Бироқ
анор, нокнинг истеъмол даражаси бошқа меваларга нисбатан камроқлигини
кузатиш мумкин.
Вилоят ҳудудидаги деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари таркиби бир-
биридан фарқ қилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир туман ёки ҳудуд маълум
бир турдаги маҳсулот етиштириш учун ихтисослашган. Ихтисослашишнинг
омиллари – бевосита шу жойда яшаётган аҳолининг менталитети, табиий-иқлим ва
тупроқ шароити ҳамда бозор талаби билан изоҳланади.
Наманган вилояти қишлоқ хўжалигида 2018 йилнинг январ-декабр ойларида
ишлаб чиқарилган деҳқончилик маҳсулотлари 8062,6 млрд сўмни ёки 95,8 %ни
ташкил қилди. Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари умумий ҳажмнинг 71,2 %и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига,
26,8 %и фермер хўжаликларига, 2,0 %и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга
оширувчи ташкилотларга тўғри келишини кўрсатмоқда.
Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида
деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 55,4 %ни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |