Метрология



Download 404,95 Kb.
bet8/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89
Ташкилий асослари - давлат ва махкамалардаги метрологик хизматдан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати;

  • Меъѐрий - қонуний асослари – тегишли республика қонунлари, давлат стандартлари, давлат ва тармоқларнинг меъѐрий ҳужжатлари.

    Метрологик таъминот ўз олдига муайян мақсадларни қўяди. Шулардан энг асосийлари:
    маҳсулот ишлаб чиқариш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш;
    деталлар ва агрегатларнинг ўзаро алмашувчанлигини таъминлаш;
    моддий бойликларнинг ва энергетика ресурсларининг ҳисобини олиб бориш ишончлилигини таъминлаш;
    атроф - муҳитни химоя қилиш; саломатликни сақлаш ва ҳоказолар.
    Метрологик таъминот даражаси маҳсулотнинг сифатига бевосита таъсир
    қилади. Бу таъсир самарадорлигини янада ошириш мақсадида метрологик профилактика ишларига ва ишлаб чиқаришни тайѐрлашдаги метрологик таъминот масалаларига алоҳида аҳамият берилади



      1. Ўзбекистон Республикасида метрологик фаолиятнинг қонуний

    асослари

    1993 йилнинг 28 декабрида Республикамизда «Стандартлаштириш тўғрисида» ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги қонунлар билан бир қаторда «Метрология тўғрисида»ги қонун ҳам қабул қилинди.


    Бу яқиндагина сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий мустақилликка эришган республикамиз учун муҳим ва ўта аҳамиятли воқеалардан бири эди. Ҳуқуқий меъѐрлар Ҳукумат қарорлари ва кўрсатмалари билан белгиланарди. Ушбу Қонун атамашуносликдан тортиб, лицензияли метрологик фаолият каби бирмунча янги ҳолатларни очиб берди. Бундан ташқари, унда Давлат метрологик назорати бўйича фаолият доиралари ва тегишли амаллар аниқ ҳамда равшан белгилаб берилган.
    Қонун республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан кейинги ўзгаришлар, стратегик ва устивор йуналишлар, жумладан бозор муносабатларининг шаклланиши нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.
    Республикамиздаги ушбу янгиликлар ва мулкчиликнинг янги шаклларининг пайдо бўлиши ҳамда хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши марказлашган тарздаги метрологик фаолиятга ўз таъсирини ўтказмай қўймади, албатта. Турли сохадаги объектларда ўлчаш воситаларининг синовларини қиѐслаш ва уларнинг устидан давлат назоратининг мажбурийлиги хусусида турлича қарашлар вужудга кела бошланган эди. Шунинг учун ҳам, метрологиянинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини қайта кўриб чиқиш жуда долзарб масалалардан эди. Метрология сохаси қонун асосий қонун
    – қоидалар ва Республика Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорлари билан фаолият кўрсатадиган тармоқлардандир.
    Ҳужжатда асли, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя этиш асосий мақсад этиб куйилган бўлиб, бу ҳуқуқий давлатларда турғун қонунлар воситасида бошқарилиб туради.
    Қонуннинг алоҳида хусусияти шундаки, асосий фаолият доираси ҳисобланган-ишлаб чиқариш, согликни сақлаш, атроф муҳитнинг мухофазаси ва қурилиш, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини таъминлаш каби аниқ курсатиб берилган.
    Бу қонун республикамизда метрологиянинг ривожланишига ва метрологик таъминот масалаларини хал этишнинг мутлако янги босқичига олиб кирди.
    «Метрология тўғрисида» ги қонун 5 бўлимдан иборат бўлиб, бу бўлимлар 21 моддани ўз ичига олган. Унда Республикамизда метрология хизматини йўлга қўйиш, бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг иштироки ва вазифалари, бу борадаги жавобгарликлар бўйича кенг маълумотлар берилган.
    Қонунда ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш, уларнинг турларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатига киритиш Ўздавстандарт томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.
    Қонуннинг 16-моддасида ўлчаш воситасига Давлат реестр белгисини қўйиш зарурлиги таъкидланган.
    Маълумки, ишлаб чиқаришдаги ўлчаш воситаларининг ҳолати ва уларни
    вақти-вақти билан қиѐслашдан ўтказиб туриш ҳар доим эътиборда булмоглиги лозим. Уларнинг рўйхатлари тузилади ва Ўздавстандарт томонидан тасдикланади. Илмий – тадқиқотлар билан боғлиқ ўлчаш воситалари, асбоблари, қурилмалари ҳамда ўлчовлари «Метрология тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси асосида Ўздавстандартнинг даврий равишда қиѐслашидан ўтказилиб турилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари гурухининг рўйхатига киритилган. Шу қонуннинг 7-моддасига биноан, амалий фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари белгиланган аниқликда ва фойдаланиш шартларига мос ҳолда, қонуний бирликлардаги ўлчаш натижалари билан таъминлашлари лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.
    Қонун метрология фаолияти билан боғлиқ бўлган асосий тушунчалар ва атамаларни аниқ белгилаб, изохлаб беради. «Ўлчашлар бирлиги», «Ўлчаш воситаси», «бирлик эталони», «давлат эталони» кабилар шулар жумласидандир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, республикамизда тобора чуқур жойлашиб бораѐтган бозор муносабатлари метрология фаолиятида ҳам ўз ўрнини топмокда. Қонундаги муҳим янгиликлардан бири давлат бошқарув идоралари ва юридик шахсларнинг метрологик хизматларини, асосий вазифаларини белгилаб берилганлигидир. Мутахассисларнинг билдираѐтган фикрларича, давлат бошқарув идораларидаги метрологик хизматга нисбатан
    юридик шахсларнинг мустақил фаолияти салмоқлироқ ривожланади.


      1. Download 404,95 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish