Метрология



Download 404,95 Kb.
bet44/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89
Бирхиллаштириш усули

ЎзРСТ 1.0-92 да бирхиллаштириш атамасига қуйидагича ҳ берилган:


Бирхиллаштириш – муайян эҳтиѐжни қондириш учун зарур бўлган энг маъқул ўлчамлар сонини ѐки маҳсулот, жараѐн ѐки хизмат турларини танлаш. Буни унификация деб ҳам юритадилар. Бу сўз лотинча uni – би unio – бирлик (бирдамлик) маъноларини англатади.
Бирхилаштириш энг катта техникавий-иқтисодий самарадорликка эришиш мақсадида янги яратилмалар ҳисобига ѐки оддий қисқартириш (симплификация) ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Бирхиллаштиришга турли талқинлар беришади. Умумий олганда бирхиллаштиришни элементларнинг турли-туманлигини улар қўлланадиган тизимларнинг турли туманлигига нисбатан қисқартирилиши деб тушуниш кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлади.
Бирхиллаштириш асосан 3 та даражада ўтказилади: корхона даражасида;
тармоқ даражасида; тармоқлараро даражада;
Кейинги пайтларда халқаро бирхиллаштириш ҳам кенг ривожланмоқда.Бирхиллаштириш муайян кетма-кетликда амалга
оширилади. Биринчи навбатда унинг йўналиши, тури ва даражаси белгиланади. Сўнгра, бирхиллаштириладиган буюмларнинг чизмалари ва уларнинг тахлилий маълумотлари йиғилади ва бу чизмалар олдига қўйилган мақсадга кўра табақаланади. Шундан сўнг, ѐ янги конструкция ишлаб чиқилади ѐки амалда бўлганларини ичидан бошқаларининг ўрнини босиши мумкин бўлгани танланади.
Бирхиллаштириш даражаси турўлчамлар миқѐсидаги қўлланиш коэффициенти асосида аниқланиши мумкин.

Кт=100(n-n0)/n;


бу ерда n – турўлчамли буюмларнинг умумий сони; n0 - танланган турўлчамлар сони.
Эндиликда бирхиллаштиришни стандартлаштиришнинг бир усули сифатида эмас, балки алоҳида, мустақил бир фаолияти сифатида қаралмоқда.



      1. Турлаш усули

Стандартлаштиришнинг турлаш усули – функционал вазифалари бўйича бир-бирига яқин бўлган: турли объектларни яратишда асосий (база) сифатида қабул қилинган мажмуа учун объект турларини белгилашга қаратилган усул ҳисобланади.


Турлашни баъзан “базавий конструкциялар” деб ҳам аталади. Чунки турлаш жараѐнида оптимал хоссалари бўйича олинган мажмуага хос бўлган объект танланади, аниқ бир объект – буюм ѐки технологик жараѐн қабул қилинганда эса, танланган объект фақат қисман ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, турлаш кам сонли объектларга кўп сонли функцияларни тадбиқ этиш ҳисобланиб, бунда берилган мажмуадаги алоҳида тур объектларининг сақланишини таъминлайди.
Турлашнинг самарадорлиги янги буюм ишлаб чиқарилаѐтганда олдин текширилган, синашда бўлган ечимларни қўллаш, ишлаб чиқаришни тайѐрлашни тезлаштириш ва таннархини пасайтириш, алоҳида тур объектларини ишлатиш шароитларини енгиллатиш ва уларни модификациялаш асосида амалга оширилади.
Турлаш стандартлаштиришнинг самарали усуллари қаторида учта асосий йўналишда ривожланади:
алоҳида тур технологик жараѐнларни стандартлаштириш; умумий аҳамиятдаги буюмларни стандартлаштириш;
муайян бир ишларни, амалларни, синовларни ѐки ҳисобларни бажариш тартибини белгиловчи меъѐрий ҳужжатларни яратиш.
Кўпгина ишлаб чиқариш тизимларида, буюм конструкцияларини тездан
алмаштириш лозим бўлган ҳолларда, технологик жараѐнларни алоҳида бир тур, конкрет буюмга нисбатан эмас, балки, ундан бир нечта алоҳида тур деталларини, бўлакларини тайѐрлашда ишлатиш имконини берадиган бўлишини мўлжаллаб яратиш муҳим аҳамият касб этади.


      1. Download 404,95 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish