Ўлчашнинг мутлақ хатолиги- ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланган ўлчаш хатолиги.
Хатоликнинг мутлақ қиймати- ишораси ҳисобга олинмаган хатолик қиймати (хатолик модули).
Ўлчашнинг нисбий хатолиги- мутлақ хатоликнинг ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий ёки ўлчанган қийматига нисбати билан ифодаланган ўлчаш хатолиги.
Нисбий хатолик улушларда ёки фоизларда қуйидаги ифодалардан топилади
=х/х ёки =(х/х).100, (4)
бунда х - ўлчашларнинг мутлақ хатолиги,
х - катталикнинг нисбий ёки ўлчанадиган қиймати.
Ўлчашлар қаторидаги натижаларнинг тарқоқлиги- бир катталикнинг ўзини тенг аниқлик билан ўлчашлар қаторида тасодифий хатоликларнинг таъсири сабабли содир бўлган ўлчаш натижаларининг ўзаро номувофиқлиги.
Тасодифий хатоликларнинг таъсири сабабли натижаларнинг ўлчашлар қаторидаги тарқоқлиги одатда мунтазам хатоликлар таъсирига тузатмалар киритилгандан кейин миқдорий баҳоланади. Натижаларнинг ўлчашлар қаторидаги тарқоқлиги қуйидагилар билан баҳоланиши мумкин:
- кўлами;
- ўртача арифметик хатолик (модули бўйича);
- ўртача квадратик хатолик ёки стандарт оғиш (ўртача квадратик оғиш), экспериментал ўртача квад-ратик оғиш;
- хатоликнинг ишончли чегаралари (ишончли чегара ёки ишончли хатолик).
Ўлчашлар натижаларининг тарқоқлик кўлами- катталикнинг қатор (ёки n ўлчашлардан танланма) ҳосил қиладиган бирлик ўлчашлар натижаларининг тарқоқлик баҳоси. Бу қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
Rn = хmax-хmin , (5)
бунда хmax ва хmin - берилган ўлчашлар қаторида катталик-нинг энг катта ва энг кичик қиймати.
Тарқоқлик одатда ўлчаш-даги тасодифий сабабларга боғлиқ бўлиб, эҳтимоллик тавсифига эга.
Бирлик ўлчашлар натижаларининг (ўлчашлар қаторида) ўртача квадратик хатолиги -бир катталикнинг ўзини тенг аниқлик билан ўлчашлар қатори даги бирлик ўлчашлар натижаларининг ўртача қиймат атрофида тарқоқланиш баҳоси, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади
(6)
бунда xi - i - бирлик ўлчаш натижаси; - ўлчанадиган катталик нинг n бирлик натижаларидан топилган ўртача арифметик қиймати.
Амалиётда "ўртача квадратик оғиш" атамаси кенг ёйилган. (6) формулага биноан оғиш деган-да ўлчашлар қаторида бирлик нати-жаларнинг ўртача арифметик қийматидан четлашиши тушунилади. Метрологияда бундай оғиш, ўлчаш хатолиги дейилади. Агар ўлчашлар натижасига мунтазам хатоликлар учун тузатмалар киритилган бўлса, оғишлар тасодифий хатоликларни билдиради. Шунинг учун атамалар мажмуини тартибга келтириш нуқтаи назаридан "ўртача квадратик хатолик" атамасини қўлланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Мунтазам хатоликлардан озод бўлган ўлчашлар қаторларига ишлов беришда ўртача хато-лик ва ўртача квадратик оғиш бир-лик ўлчашлар натижалари тарқоқли-гининг бир хил баҳоси бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |