2.1
ТТ – 220 русумли, қопламаларни қалинлигини ўлчаш асбобини тузилиши ва
қўлланилиши
.
ТТ – 220 миниатюр ўчлов прибори бўлиб, магнитланган метал асосларга
магнитлашмаган қопламаларни қалинлигини тез, аниқ ва безиён ўлчаш учун
мўлжалланган. У орқали махсулотларни текширишиди кимё саноатида,
металлга ишлов беришда ва ишлаб чиқаришни назорат қилишда кенг
фойдаланса бўлади. Ўзининг кичик ўлчаллари ва приборга жойлаштирилган
узаткични хисобга олиб кўпроқ техника сохаларида фойдаланади.
Асосини темир, пўлат, зангламас пўлатларга берилган номагнит қопламалар
(алюминий, хром, эмаль, каучук, лак бўёқлар) қалинлигини ўлчашда магнит
занжирида масофани ўлчаш усули қўлланилади.
Асосий ишлаш тартиби: Қурилманинг сигнал узатгичи металл жисмга
берилган қопламага зич холда жипслаштирилади, шу холатда у ёпиқ магнит
занжирини хосил қилади, номагнит бўлган қоплама жисмга берилган
қопламанинг юпқа ёки қалинлигига қараб магнит қаршилигининг ўзгаришига
қараб хисобланиш (қаршилик сигналини бошқа сигналга ўзгариши) йўли
билан қоплама қалинлиги аниқланади. ТТ – 220 қурилмаси (прибор)
нималардан ташкил топганлига 1- расмда кўрсатилган : 1-сигнал узатгичи ; 2-
суюқ кристаллик индикатор ; 3-«юқори» тугмачаси ; 4- «паст» тугмачаси ; 5-
РЕЖИМ тугмачаси ; 6-ёқиш/ўчириш (ОN/С) тугмачаси ; 7-заряд
қурилмасини уланишини ; 8-Принтер уланишини ; 9-қурилманинг корпуси.
3
4
2
5
1
1-
расм
3.
Ишни бажариш тартиби
Ўлчашларда тез –тез қулланилиб турадиган калибрлашни 2та усули мавжуд:
ноль нуқтани калибрлаш ва 2та туқта бўйича калибрлаш.
1.
Ноль нўқта калибрлаш.
а) Жиимнинг асосида битта ўлчаш ўтказинг дисплей «ХХмкм»ни
кўрсатади;
б) ON/С тугмачани босинг, дисплей <0,00 мкм>ни кўрсатади, ноль
нуқтани калибрлаш тугади;
в) Ноль нуқтани аниқ калибрлаш учун «а» ва «б» бандда бажарилган
усулларни такроран бажариш керак. Такроран бажариси давомийлиги,
качонки асосида ўлчанган катталик 1 мкм дан кам бўлганча.
Бу ўлчашларни аниқлигини оширади. Ноль нуқтани калибрлашдан сўнг, ўлчов
ишларга киришиш мумкин.
2.
2та нўқтали калибрлали
а) Олдин ноль нуқтани калибрланг (юқорида бажарилган ишлар) ;
б) Ўтказилиши керак бўлган жисмга (констракция) берилган қоплама
қалинлигига яқин бўлган қопламалик эталон материал (металл листи)
да бирланчи ўлчов ўтказилади. Дисплей «ХХМКМ»ни кўрсатади;
в) Эталон материални (металл лист) номинал катталигининг
кўрсаткичларига мослаштириш учун d ёки t тугмачалардан
фойдаланинг. Шундай қилиб калибрлаш якунланди ва ўлчовларни
бошлаш мумкин.
Диккат: Калибрлаш учун d ва t тугмачалардан фойдаланиш шарт.
Дисплейдаги кўрсаткич , эталон материалнинг номинал катталиги билан бир
хил бўлса хам d ёки t тугмачани бир марта босинг. Тасодифий хатоликларни
камайтириш ва калибрлашни аниқлигини ошириши мақсадида , юқоридаги
«а» ва «б» бандлардаги усунларни қайтариш мақсадга мувофиддир.
3.
Базали калибрлаш.
Қуйдаги холатларда базали калибрлаш зарурдур:
Сигнал узаткичининг чекка қисмини емилишида;
Сигнал узаткичини таъмиридан сўнг; махсус учун қўлланилганда.
Агарйўл қўйилиши мумкин бўлган оғишиш кўринарли даражада ошса, бундай
холда сигнал ўзаткичининг холатлари такроран калибрланади ва бу асосий
калибрлаш деб аталади . Сигнал узаткичини қайта калибрлаш, олтита
стандарт катталик киритиш, йўли билан бажарилиши мумкин (битта ноль
катталик ва бешта қалинлик катталиги).
Базали калибрлаш қуйидагича амалга оширилади:
а) Асбоб ёқилгунга қадар t тугмачани қўйвормасдан босиб турган холда
ON/С тугмачани босинг. Асбоб товишли сигнал билан бир пайтда базали
калибрлаш холатига киради ва дисплейда В – Calibrate ёзувчи кўринади.
б) Олдин ноль нуктани калибрланг (ноль нуқтани калибрлашга қаранг)
калибрлаш аниқроқ даражада бўлишни ва ўртача катталикни олиш учун бу
жараённи (процессни) кўп марта қайтаринг
в) Қопламани қалинлигини ўсиш тартибига биноан 5 марта калибрлаш
ўтказиш учун эталон материал (металл лист) дан фойдаланинг («а» ва «б»
бандидаги икки нуқтали калибрлаш ) .Тартиб бўйича олинган катталик,
олдинги олинган катталикдан
N
мартаюқори бўлиши шарт. Идеал (асл)
фарқ 2 карра бўлгани яхши, яъни : 50,100,200,400,800 мкм. Максимал
катталик, сигнал узаткичининг максимал ўлчаш диапазонлига яқин лекин
юқори бўлмаслиги керак :
г) 6та катталик чиқарилгандан сўнг ноль нуқта ва хотирада захираланган
янги калибрланган катталиклар биргалигида, асбоб автоматик тарзда асбоб
яна ишга туширилганда, у калибрланган катталикларга мослашган холда
ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |