“Метрология асослари ” фанидан амалий машғулотлар учун электрон ўқув-услубий қўлланма



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#25476
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68
Bog'liq
metrologiya asoslari

бирлилигини таъминлаш тўғрисида”ги энг муҳим қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 1992 йил 29 
апрелда 211 – сонли “Ўзбекистон Республикаси стандартлар, метрологик қоидалар ва 
ўлчаш воситалари устидан давлат назорати ҳақидаги қонунни тасдиқлаш тўғрисида”ги 
қарорни нашр қилди, бунда Ўзбекистон республикасида стандартлар ва ўлчаш воситалари 
устидан давлат назоратининг асосий вазифаси, маҳкамавий бўйсинуви ва мулк шаклидан 
қатъий назар вазирликлар, идоралар, корхоналар ва турли ташкилотлар билан таъминлаш 
эканлигини кўзда тутади. 
1993 йил 2 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни 
ташкил қилиш тўғрисида”ги 93-сонли қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси 
мустақиллиги эълон қилиниши муносабати билан, республикада стандартлаштириш, 
метрология ва сертификатлаштириш миллий тизимини яратишнинг асослари қурилди. 
Шу муносабат билан собиқ Давстандартнинг республика ҳудудида жойлашган 
ташкилотлари базасида Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва 
сертификатлаштириш маркази (Ўздавстандарт) ташкил қилинди. 
Бу қарорда республика ҳудудида стандартлаштириш объектларига қўйиладиган 
талабларни аниқловчи меъёрий ҳужжатлар тоифаси олдиндан келишиб олинди, шунингдек 
Ўзбекистон республикаси стандартлаштириш давлат тизимининг асосий принциплари ва 
Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази 
ҳақидаги қонун тасдиқланди.
1993 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 
республикада метрология бўйича фаолият Давлат бошқарувини тартибга солувчи 

Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан 
“Стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
махсулот 
ва 
хизматларни 
сертификатлаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги 342-сонли қарор 


қабул қилинди. Бу қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази 
(Ўздавстандарт) ни Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлашти-риш 
агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги)га айлантириш қарор қилинди. 
Метрологияда келишув бўйича белгиланадиган принципиал қонунларнинг катта 
миқдордаги мавжудлиги уни бошқа табиий фанлардан ажратиб туради. Бундай қонунларга 
қуйидагилар киради:

асосий физик катталикларни танлаш; 

репер нуқталарни танлаш ва асосий бирликлар ўлчамларини белгилаш; 

ҳосилавий бирликларни тузиш қоидалари; 

бирликлар ўлчами ҳақида ахборотларни акс эттириш ва узатиш усули; 

шакллантириш қоидалари ва бирликлар тизимларини танлаш; 

ўлчаш воситаларининг меъёрланадиган метрологик характеристикаларини танлаш;

ўлчаш воситаларини аниқлик меъёрларини белгилаш; 

ўлчашларнинг нормал шароитларини белгилаш; 

ўлчаш услубиятларини танлаш; 

ўлчашлар аниқлигини чегаралаш ва бошқалар. 
Бу масалаларни ечишдаги озгина ўзбошимчалик ва келишмовчилик хўжалик 
фаолиятидаги бирлиликнинг ва тартиб-интизомнинг бузилишига сабаб бўлади. Шунинг 
учун келишув бўйича қабул қилинадиган барча қарорлар қатъий регламентланган, яъни 
аниқ ҳуқуқий асосга эга бўлган юридик далолатномалар шаклида ифодаланиши лозим. Бу 
масалалар келишув бўйича ўрнатиладиган метрологик қонунлар, қоидалар ва меъёрларни 
регламентлови юридик ва меъёрий ҳужжатлар мажмуининг қонуний метрологияси объекти 
бўлиб ҳисобланади. Қонуний метрология масалалари Ўзбекистон Республикасининг 
“Ўзстандарт” агентлиги ваколатига тегишлидир. Улар стандартлар, техникавий шартлар, 
методик кўрсатмалар, қонунлар, йўриқномалар, қоидалар ва бошқаларни ўз ичига олган 
меъёрий ҳужжатлар билан регламентланади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish