Методика Амтхауэра
(интеллект тузилиши тести)
Кириш
Методика 9 та бўлимдан иборат, ҳар бир бўлимда 16-20 та топшириқ бор. Топшириқлар баёни ва ечим намуна ҳар бир бўлимдан олдин берилган. Ҳар бир бўлимда топшириқлар билан ишлаш учун қатъий вақт белгиланган. Ҳаммасини ечимини топишга вақтингиз етмаса хаяжонланиш ва қайғурмаслик керак. Хотиржамлик ва диққат билан ишланг. Топшириқларни қандай жойлашган бўлса шундай кетма-кетликда бажаринг. Навбатдаги топшириққа жавоб топа олмсангиз узоқ ушланиб қолманг кейингсига ўтиб кетаверинг. Ҳар бир бўлимдаги ишни бошлаш ва тугатишда сиз ўқитувчини аниқ кўрсатмасида бўласиз. Бу методика 90 дақиқага мўлжалланган.
Диққат!
Бу дафтарга хеч қандай белги қўйманг ва ёзманг. У тоза ҳолда қолиши керак. Жавобларни жавоб варақасига белгиланг. Буни қандай қилиш намуналарда тушунтирилади.
Энди жавоб варақасини тепа қисмини тўлдиринг — фамилиянгизни ва тўлдирилган кунини белгиланг буни бажариб бўлиб, кейинги кўрсатмани кутинг.
Биринчи бўлим топшириқларини намуналари.
Ҳар бир топшириқдаги гапларга битта сўз етишмайди. Қуйида а, б, в, г, д харфлари билан 5 та сўз берилган. Гап тўғри ва тўлиқ бўлиши учун сизнингча қайси сўз тўғри келади, шуни топинг. Эслаб қолинг гап тўлиқ бўлиши учун тўғри маънони бериш керак.
Намуна 01.
Уй қуёни . . . га кўпроқ ўхшайди
а) мушук, 6) олмахон, в) ёввойи қуён, г) тулки, д)типратикан.
Тўғри жавоб ёввойи қуён. Жавоб варақасига “01а” ёзиш керак.
Намуна 02.
Умиднинг қарма-қарши маъноси . . .
а) қайғу, б) жаҳл, в) мулойимлик, г) дилхасталик, д) умидсизлик.
Гап тўлиқ ва тўғри бўлиши учун “умидсизлик” сўзини “02д” билан белгилаш керак.
А, Б, В, Г, Д сўз рўйхатида сўздан ташқари сон ва сўз бирлиги бўлиши мумкин.
Бутун топшириқда фақат битта ечим бўлади. Жавоб варағига фақат битта харф белгиланг.
Бўлим 1.
Тўлдириш вақти 6 дақиқа
Топшириқлар 1-20
Дарахтда ҳар доим . . . бўлади.
а) барг, б) хосил, в) куртак, г) илдиз, д) соя.
Изох — бу . . .
а) қонун, б) маъруза, в) тушунтириш, г) натижа д) ишора.
Хиёнатнинг қарама-қарши маъноси . . .
а) севги, б) текинхўр, в) айёрлик, г) қўрқоқлик, д) вафодорлик.
Аёллар . . . эркаклардан устун бўлишади.
а) ҳар доим, б) одатда, в) тез-тез, г) хеч қачон, д) баъзида.
Тушкунлик . . . сиз бўлмайди.
а) стол, б) идиш, в) таом, г) сув, д) очлик.
Дам олишга қарама-қарши бўлган жараён . . .
а) меҳнат, б)ташвиш, в) чарчоқ, г) сайр, д) машқ қилиш.
Савдо учун . . . керак.
а) дўкон, б) пул, в) пештахта, г) товар, д) тароз.
Бахс яхши томонга . . . билан якунланади.
а) конвенция, б) муроса, в) натижа, г)келишув, д) ярашув.
Янгиликларга ёмон муносабатда бўлувчи инсон — . . .
а) анархист, б) меберал, в) демократ, г) радикал, д) консерватор.
Ўғиллар отадан . . . тажрибалироқ бўлишади.
а) хеч қачон, б) ез-тез, в) камдан-кам, г) одатда, д) доимо.
Қайси бирининг таркибида оқсил кўпроқ.
а) гўшт, б) тухум, в) ёғ, г) балиқ, д) нон.
Лотереяда ютуққа қараб . . . ни аниқласа бўлади.
а) қатнашувчилар сони, б) фойда, в) битта чипта нархи, г) чипталар сони, д) ютуққа бўлган ишонч.
Хола жиянларидан . . . катта бўлади.
а) доимо, б) камдан-кам, в) деярли доим, г) хеч қачон, д) албатта.
Ҳамма одамларни ростгўйлиги ҳақидаги фикр . . .
а) нотўғри, б) айёр, в) тўғри, г) ақлга сиғмайдиган фикр, д)исботланмаган.
6 ёшли болани бўйи тахминан . . . см га тенг.
а) 157, б) 100, в) 135, г) 122, д) 93.
10 сўмлик қоғоз пулнинг узунлиги тахминан . . . см
а) 15,5, б) 10,15, в) 7,5, г) 18,2, д) 12,15.
Тасдиқланмаган такидни шундай номлашади . . .
а) икки маъноли, б) парадоксал, в) гипотетик, г) чалкаш, д) яққол.
Шимолдан пастда қайси шахарлар жойлашган.
а) Новосибирск, б) Томск, в) Красноярск, г) Иркутск, д) Хаборовск.
Гап . . . сиз бўлмайди.
а) феъл, б) эга, в) муносабат, г) нуқта, д) сўз.
Москва ва Новосибирск орасида тахминан . . . км масофа бор.
а) 3000, б) 1000, в) 7000, г) 4800, д) 2100.
Do'stlaringiz bilan baham: |