Реактордаги катализаторларни регенерация қилиш вақтида ҳам адсорберлар ишга тушурилади.
Реактордаги катализаторларни регенерация қилиш вақтида ҳам адсорберлар ишга тушурилади.
Одатда завод газлари қайта ишлашдан илгари олтингугурт бирикмаси - Н2S дан тозаланади. Агар газлар юқори босим остида ишлаёткан установкаларда ҳосил бўлган бўлса улар суюқ ҳолда бўлади, уларни ишқор эритмаси ёрдамида тозаланади. Газларни эса этаноламинни 15-30% ли эритмалари ёрдамида тозаланади.
H2N -C2H4OH; HN (C2H4OH)2; N(C2H4OH)3
Этаноламинни эритмасини иккита колонна кўринишдаги иккита аппаратга қуйиб, биридан газ ўтказилади, кейин иккинчисига ўтказилиб тўйинган эритмани сув буғи билан қиздириб сероводороддан тозаланади ва яна ишга туширилади. Н2S ни эса сульфат кислотаси ёки олтингугурт олиш учун ишлатилади. Баъзан эталонаминни этиленгликоль билан биргаликдаги эритмаси ишлатилади.
Агар газларни таркибида СО2 гази бўлса N -метлпирролидон эритмаси қўлланилади.
Агар газларни таркибида СО2 гази бўлса N -метлпирролидон эритмаси қўлланилади.
Риформинг жараёнида сифати паст бензиндан юқори октан сонли бензин компоненти олинади. бу жараёнда асосан ароматик углеводородлар хосил бўлади, парфин углеводородлари изомерланишга учрайди.
АВТ қурилмаларида нефтдан бензин олинади (16-20 %). Бу бензинларни октан сони 45-55 га тенг. Риформингдан сўнг октан сони 80-90 (м.м) ёки 90-100 (и.м.) гача кўтарилади.
Бу жараёнда таннархи арзон бўлган водород қўшимча махсулот сифатида ҳосил бўлади. Водород гидрогенизацион жараёнлар учун зарур қўшимча маҳсулотдир.
Риформинг жараёни кимёси асослари
Риформинг жараёнини асосий реакцияларидан бири нафтен углеводородларидан ароматик углеводородлар ҳосил бўлишидир. Бу реакцияни никель ва платина группаси металлари ёрдамида 300оС да содир бўлишини биринчи марта 1911 йилда Н.Д.Зелинский ихтиро этган.
Циклогексан ва унинг ҳосилаларидан бензол ва унинг ҳосилалари ҳосил бўлади:
СН3 СН3
СН3
-3Н2
-3Н2
СН3
Гем Диметилциклогексан дегидрогенланиш реакциясига чидамлидир. Аммо платина ва рений катализаторларини таъсирида аввал изомерланади, сўнгра дегидрогенланиш реакцияси содир бўлади. Бу реакциялар қайтарилувчан бўлиб, 300 0С дан паст хароратда бензолдан циклогексан ҳосил бўлиши мумкин. Беш бурчакли нафтенлар биринчи навбатда изомерланиш натижасида олти бурчакли нафтенга айланади, сўнгра бензол ҳосил бўлади.
Харорат 90оС да реакция мувозанатига етади. Харорат пастга тушса реакцияни бориши ўнг томонга силжийди. Риформинг жараёнида (юқори ҳароратда) изомерланиш реакциясини содир бўлишига сабаб, нафтенлардан бензол ҳосил бўлишидир ва дегидрогенланиш реакциясининг тезлиги изомерланиш реакциясининг тезлигидан юқорилигидир.
Ароматик углеводородларининг ҳосил бўлишини асосий реакцияларидан иккинчиси, парафинларнинг дегидроциклланиш реакциясидир.
Октан сони паст бўлган бензинларни таркибидаги парафин углеводородларини хром оксиди ва бошқа катализаторлар иштирокида ароматик углеводородларга ўтишини В.И.Каржев таклиф этди. Б.Л.Молдавский ва Г.Д.Камушерларни такидлашича ароматик углеводородлар олефин углеводородлардан тезроқ ҳосил бўлади (парафинларга нисбатан) Б.А.Казанский ва А.Ф.Платэларни таъкидлашича дегидроциклланиш реакцияси платиналанган кўмир иштирокида 300 –310 0С да содир бўлади.