Метод ва методология: асосий тушунчалар маъруза режаси



Download 196 Kb.
bet7/13
Sana11.07.2022
Hajmi196 Kb.
#774202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
10 mavzu категория ва меътод

Бифуркация иккиланиш нуқталарининг мавжудлигини ҳамда ривожланиш давомининг ҳар хиллигини назарда тутади. (Масалан битта оила негизида янги оила пайдо бўлади ва янги оила ўзининг ривожланиш тамойилларига эга бўлади). Уларнинг фаолияти натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин. И. Пригожиннинг фикрига кўра, бифуркация жараёнлари тизимнинг мураккаблашувидан далолат беради. Н. Моисеевнинг фикрича, «ижтимоий тизимнинг ҳар бир ҳолати бифуркация ҳолатидир».
Флуктуациялар умумий ҳолда таъсирлантиришни англатади. Уларнинг икки катта туркуми: ташқи муҳит яратадиган флуктуациялар ва тизимнинг ўзида вужудга келадиган флуктуациялар фарқланади. Баъзан флуктуациялар жуда кучайиб, тизимни тўла эгаллаб олиши ва моҳият эътибори билан унинг мавжудлик тартибини ўзгартириб юбориши мумкин. Улар тизимни унга хос бўлган «тартиб тури»дан олиб чиқади, аммо хаосга олиб чиқадими ёки йўқми1 – бу масаланинг бошқа томони.
Диссипатив тизим таъсирлар тарқаладиган тизим ҳисобланади. Умуман олганда, бу флуктуациялар тўла қамраб олган тизим хулқ-атворининг хусусиятидир. Ҳар хил таъсирларга ўта таъсирчанлик ва бунинг натижасида ҳаддан ташқари номувозийлик – диссипатив тизимнинг асосий хоссасидир.
Аттракторлар тўпламларни ўзига тортувчи, элементлар интиладиган марказларни ҳосил қилувчи тузилма. Масалан, бир ерга оломон тўпланганида, ўз йўналишида ҳаракатланаётган одам унга эътибор бермасдан ўтиб кета олмайди. Унинг траекторияси оломон томонга бурилади. Кундалик ҳаётда бу қизиқувчанлик, деб аталади. Ўз-ўзини ташкил этиш назариясида мазкур жараён «тўпланиш нуқтасига силжиш» деб номланади. Аттракторлар ўз атрофига стохастик элементларни тўплайди, шу тариқа муҳитни тузилмаларга ажратади ва тартиб ўрнатиш иштирокчисига айланади.
Дунёнинг постноклассик манзарасида тартиблилик ва тузилмаларга ажратилганлик тартибсизлик ва стохастиклик сингари воқеликнинг объектив, универсал хусусиятлари эътироф этилган. Улар ривожланишнинг барча структуравий даражаларида намоён бўлади. Номувозий тизимларнинг номунтазам хулқ-атвори муаммоси синергетиканинг диққат марказида туради. Хуллас, синергетика – структурогенезнинг энг умумий қонуниятларини аниқлашни ўз предметига айлантирган ўз-ўзини ташкил этиш назариясидир.

Download 196 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish