Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)


Изоҳ: Самум — қаттиқ иссиқ шамол, гармсел



Download 20,39 Kb.
bet2/2
Sana21.06.2022
Hajmi20,39 Kb.
#689824
1   2
Bog'liq
дуо

Изоҳ: Самум — қаттиқ иссиқ шамол, гармсел.
43. қора тутун сояси остидаки,
44. на совуқдир ва на ёқимли.
45. Улар бундан илгари (дунёда) ишратчи эдилар.
46. Яна улкан гуноҳ (ширк) узра устивор эдилар.
47.Яна айтар эдилар: «Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!
48. Аввалги ота-боболаримиз ҳамми?!»
49. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Албатта, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам
50. маълум Кундаги белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар!
51. Сўнгра сизлар, эй, (қайта тирилишни) инкор этувчи гумроҳлар,
52. албатта, (жаҳаннам гиёҳи) Заққум дарахтидан егувчи,
53. ундан қоринларни тўлдирувчидирсизлар.
54. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичувчи,
55. (ичганда ҳам) ташна туялар каби ичувчидирсизлар.
56. Мана шу жазо Кунидаги уларнинг «зиёфат» идир.
57. (Эй, инсонлар,) сизларни Биз яратдик-ку! Бас, (яна қайта ярата олишимизни) тасдиқ этмайсизларми?!
58. Сизлар (хотинларингиз бачадонига) тўкадиган маний (уруғ)ни (ўйлаб) кўрдингизми?
59. Уни сизлар (инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратувчимизми?!
60. Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз ўлчаб қўйгандирмиз. Биздан ўзиб кетилмас.
61. Биз (ўрнингизга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат — суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз).
62. Сизлар илк бор пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани) ни билдингиз-ку! Бас, эслатма олмайсизларми?!
63. Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?!
64. Уни сизлар ундирурмисизлар ёки Биз ундирувчимизми?!
65. Агар Биз хоҳласак, уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, сизлар эса ажабланиб қолаверган бўлур эдингиз.
66. «Бизлар зиён кўрувчилармиз.
67. Балки, бизлар (ризқимиздан) маҳрумдирмиз” (деб надоматда қолган бўлур эдингизлар).
68. Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми?!
69. Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?!
70. Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!
71. Сизлар ёғаётган оловни (ўйлаб) кўрдингизми?!
72. Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингизми ёки Биз пайдо қилувчимизми?!
73. Биз уни (жаҳаннам ҳақида) бир эслатма ва йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.
74. Бас, (Эй, Муҳаммад,) Улуғ Раббингиз номини (поклаб) тасбеҳ айтинг!
75. Мен юлдузларнинг ботиш жойлари билан қасамёд этурман -
76. бу (қасам) агар билсангизлар, албатта, буюк қасамдир -.
77. албатта, у Қуръони каримдир
78. яширин Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги).
79. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар.
80. (У) оламлар Парвардигори (томони)дан нозил қилингандир.
81. Бас, (эй, кофирлар,) сизлар шу Сўзга (Қуръонга) бепарволик қилаяпсизларми?!
82. Яна (Қуръонни) ёлғонга чиқаришингизни ўз ризқингиз қилиб олаяпсизларми?!
83. Бас, қачонки, (кишининг жони) ҳалқумга етганида,
84. ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар.
85. Биз эса унга сизлардан кўра яқинроқдирмиз, лекин сизлар (буни) кўрмассизлар.
86. Бас, қани энди, сизлар жазоланмайдиган бўлсангизлар,
87. ва ростгўй бўлсангизлару, ўшани (жонни) қайтара олсангизлар!
88. Бас, агар ўша (вафот этган зот Аллоҳга) яқинлардан бўлса,
89. (унинг учун) роҳат, райҳон (бўйи) ва неъматлар жаннати бордир.
90. Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,
91. бас, (эй, саодатли банда,) сенга ўнг томон эгаларидан салом!
92. Борди-ю, у (динни) инкор этувчи гумроҳлардан (чап томон эгаларидан) бўлса,
93. бас, қайноқ сувдан иборат «зиёфат»
94. ва дўзахнинг тоблаши бордир.
95. Албатта, бу (зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир.
96. Бас, Улуғ Раббингиз номи билан тасбеҳ айтинг! (Унинг гўзал исмлари кўп)
Download 20,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish