Менингеал симптомларни санаб утинг ва уларга таъриф беринг: менингококли менингитга ўткир тана ҳароратининг 39-40°Сгача кўтарилиши, кучли қалтираш характерли. Катта ёшдаги болалар аниқ локализациясиз диффуз характердаги кучли бош оғришига шикоят қиладилар, одатда пешона, чакка, энса соҳаларида кузатилади. Болалар бошларини ушлаб оладилар, безовта бўлиб қоладилар, қичқириб юборадилар, уйқулари бузилади. Бош оғриғи харакатланганда, бошни харакатга келтирганда, кучли ёруғлик ва товушли таъсирловчилар таъсирида кучаяди. Баъзи беморларда кўзғалувчанлик тормозланиш, атрофга бефарқлик Билан алмашинади. Айниқса, нерв устунлари ва илдизчаларига босилганида кучаядиган, умуртқа бўйлаб оғриқлар кузатилиши мумкин. Гиперестезия йирингли менингитнинг етакчи симптомларидан биридир. Қайт қилиш ҳам менингитнинг муҳим симптомидир. У касалликнинг биринчи кунидан пайдо бўлиб, овқат истеъмол қилиш Билан боғлиқ эмас. Кўпчилик беморларда кайт қилиш такрорий ва кўп марталаб кузатилади. Баъзи ҳолларда қусиш бошланаётган менингитнинг биринчи манифест белгиси хисобланади. Менингококкли менингитда эрта ёшдаги болаларда талвасалар муҳим симптомдир. Одатда улар клонико-тоник бўлиб, кўпинча касалликнинг биринчи кунидан намоён бўади. Менингеал симптомлар 2-3- кундан аниқланади. Кўпинча энса мушаклари ригидлиги, Керниг симптоми Брудзинскийнинг юқори симптоми аниқланади. Пай рефлекслари кўпинча кучайган, бироқ оғир интоксикацияларда бўлмаслиги ҳам мумкин, товон клонуси, Бабинск симптоми, мушак гипотонияси ҳам аниқланиши мумкин. Бош мия нервларининг(одатда III, VI, VII, VIII жуфт) тез ўтиб кетувчи зарарланиши кузатилиши мумкин. Ўчоқли симптоматиканинг пайдо бўлиши мия шиши ривожланганлигини кўрсатади. Менингококкли менингитда турғун қизил дермографизм, лабларда герпетик тошмалар аниқланади. Бемор юзи рангпар, склерралари енгил инъецирланагн. Пульс тезлашган, юрак тонлари бўғиқлашаган, артериал босим пасайишга мойил. Оғир ҳолларда нафас олиш тездашган, юза. Перкуссияда қутича товуши аниқланади, аускультацияда — дағал нафас. Эрта ёшдаги болаларда кўпинча ич кетиши кузатилиб, бунда у касалликнинг биринчи кунидан пайдо бўлади ва биринчи уринга ўтиши мумкин, бу эса ташхислашни қийинлаштиради. Тилнинг қуруқлашиши, баъзан чанқаш, жигар ва талоқнинг катталашиши характерли.
Расмларда нима тасвирланган? Meningiokoksemiyadagi teridagi toshmalar va meningitdagi Orqa mushaklar taranglashuvi tasvirlangan.
Do'stlaringiz bilan baham: |